Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1499 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Леау «Милан» билан шартномани янгиламади, раҳбарият эса аниқ баёнот бергани йўқ

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

23 ёшли Рафаэль Леау ҳозирда Европа футболидаги энг ёрқин иқтидор соҳибларидан бири ҳисобланади. Португалиялик вингер кетма-кет иккинчи мавсум давомида А Серия ҳимоячиларини дриблинг билан қийнаб келмоқда, шунинг учун клубларнинг қизиқишлари ҳақидаги миш-мишлар ажабланарли эмас.

Ўтган мавсумда Леау 14+12 натижа қайд этган бўлса, бу мавсумда у 9 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Леаунинг «Милан» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва Рафаэль уни янгилашга шошилмаяпти.

Леау бор эътиборини «Милан»га қаратди. Рафаэлнинг ўзи «Милан»га содиқлигини таъкидлайди, аммо келажакда ўзини бошқа жойда синаб кўришини тан олади.

«Бошқа чемпионатда ўйнашни хоҳлайманми? Ҳа, келажакда. Лекин ҳозир бор эътиборимни «Милан»га қаратганман, «Милан» ҳақида ўйлаяпман ва «Милан» билан шартномам бор, катта тарихга эга топ-клуб. Менга шаҳар жуда ёқади. «Милан» билан чемпионликни қўлга киритганим ҳаётим ва фаолиятимдаги энг яхши лаҳзалардан бири бўлди. Уйда кўп футбол томоша қиламан: Премьер-лига, Ла Лига, Лига 1, Португалия лигаси. «Арсенал»нинг ўйини менга ёқади, улар мавсумни ажойиб ўтказмоқда», - дея фикр юритган Рафа 2022 йилнинг декабрида.

Бироқ март ойи бошида Леау ҳазиллашиб Италия чемпионати унинг учун жуда осон бўлиб қолганини айтди: «А Серия ҳозир жуда осон кўринади. Жиддий айтганда, Италиядаги биринчи йил қийин бўлди. Аммо қобилиятингиз бўлса ва майдонда тезкор бўлсангиз, ўзгаришлар қилишингиз мумкин. Иккинчи йил анча яхши бўлди, мен анча ўсдим. Мен бутун дунёга майдонда ва ундан ташқарида нима қила олишимни кўрсатишим керак», — деди Леау.

Леау шартнома узайтирилиши ҳақидаги хабарларни диққат билан кузатиб боради ва баъзида уларни рад этади. «Милан»нинг техник директори ва афсонаси Паоло Мальдини португалиялик истеъдоднинг ашаддий мухлисидир. Ўтган йилдан бери у доимий равишда Рафаэлнинг клуб учун муҳимлигини таъкидлаб келади.

•‎ «У сотилмайди. Бу ҳали ҳам беназир олмос бўлиб, йилдан-йилга яхшиланмоқда. Леау ҳар доим потенциали буюк чемпион бўлган, аммо у ўсиш жараёнини давом эттириши керак. У жуда ақлли, лекин ёрдамга муҳтож ва мен у билан кўп гаплашдим. Ҳамма нарса ўзгариши мумкин, лекин айни дамда футболчи клуб билан бирга ўсиб бормоқда», - деди Мальдини июнь ойида La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

•‎ «Мен Леауни сотишдан бош тортдим - бошқа клубларга вақтни бой бермасликларини айтдим», деди Паоло сентябрь ойида. Орадан бир ой ўтиб Мальдини бу клублардан бири «Челси» эканлигини аниқлади.

•‎ «У чексиз истеъдод эгаси. У клубга 20 ёшида келган ва ўша ёшда ўзимни қандай ҳис қилганимни эслайман. Бу болалар жуда ёш ва ёрдамга муҳтож. Биз Леау билан шартномани узайтирмоқчимиз. Менимча, «Милан» Рафанинг карьерасини ривожлантириш учун идеал клуб», - деди Мальдини.

•‎ 2022 йилги жаҳон чемпионати олдидан «Милан» Леау билан янги шартнома имзоламоқчи эди – бу амалга ошмади. «Биз бу ҳақда бир неча ой, ҳатто йиллар давомида ўйладик. Вақти келганда учрашамиз. Қарор қабул қилиш керак бўлганда, биз буни қиламиз. Башоратларга келсак... Бу масалани жаҳон чемпионати олдидан, айниқса, унда иштирок этадиган футболчилар учун ёпмоқчи эдик. Леау мисолида бунинг иложи йўқ эди», - дея тушунтирди Паоло.

•‎ Январь ойида Мальдини томонлар янги шартнома имзолашга яқин эканликларига шаъма қилди: «Биз Леаунинг вакиллари билан мулоқот қиламиз, видеоқўнғироқлар ташкил қиламиз ва шунчаки учрашмаймиз. Биз келишувга эришишга ҳаракат қиляпмиз. Афтидан, иккала томон ҳам ҳамкорликни давом эттирмоқчи ва биз келишувни ёпишга ҳаракат қиламиз», — деганди Мальдини.

Орадан икки ой ўтди, янги шартнома ҳақида ҳали хабар йўқ.

— Балки мен ҳам унга уйимни берсам керак? Златан ўзига хос услуб билан Леауни қолишга кўндиради. У ҳам Леаунинг «Милан»да қолишини жуда хоҳлайди. «Милан» - унинг учун энг мос муҳит. Унинг муваффақиятига қаранг - у бу ерга келганида, бугунги кундаги каби асосий ўйинчи мақомига яқин эмас эди. Бу ерда у биз учун жуда муҳим, аммо бошқа клубда ҳам шундай бўладими? У нолдан бошлаши керак эди», - деди «Милан» ҳужумчиси ўтган йилнинг декабрь ойида Sky Sport Italia нашрига.

Ўтган йилнинг бошида Рафага «Арсенал» ва «Барселона» қизиқиш билдирганди. Ёзги трансфер ойнасида эса «Ман Сити», «ПСЖ», «Реал» ва «Ливерпуль» ҳақида ҳам миш-мишлар тарқалди.
«Реал Мадрид» ва «ПСЖ» қолганларга қараганда аниқроқ режага эга эди: улардан биринчиси футболчи учун 120 миллион евро таклиф қилган бўлса, парижликлар 80 миллион евро тўлашга тайёр эди. «Милан» иккала таклифни ҳам рад этди. Энди асосий интрига Леау «Милан» билан шартномани узайтирадими ёки йўқми - қишда унинг бошқа клубга ўтиши ҳақида деярли ҳеч қандай миш-мишлар бўлмаган. Агар Рафа шартномани узайтиришдан бош тортса, ёзда у топ-клубларнинг асосий мақсадларидан бирига айланади - италияликлар эса уни 100 миллион евродан кўпроққа сотишга ҳаракат қилишлари керак.

Киритилди: 11:06, 05.03.2023. Ўқилди: 1940 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.