Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Фантастик учлик" парчаланишда давом этади. Фирмино "Ливерпуль" афсоналари қаторида тилга олинади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Фирминонинг шартномаси келаси ёзда тугайди ва клуб бир неча бор шартномани узайтиришга уриниб кўрди. Роберто мерсисайдликлар муваффақиятининг ажралмас қисми ва ҳар доим жамоанинг муҳим бўлаги бўлиб келган. Нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам. Немис журналисти Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, футболчи ўзи учун якуний қарорга келган - у шартномани узайтирмайди ва эркин агент сифатида "Ливерпуль"ни тарк этади.

Журналистнинг сўзларига кўра, Юрген Клопп Фирминони жамоада олиб қолишни истаган. Немис аслида ниятини яширмади ва бу ҳақда матбуот анжуманларида бир неча бор гапирди. Февраль ойи бошида "қизиллар"дан сўнгги таклиф бўлди. Малум бўлишича, футболчи билан тузилган янги шартнома муддати яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2025 йилгача амал қилиши керак бўлган.

Бироқ, ўз позициясида рақобат кучайганлиги, шунингдек, турли омиллар таъсирида формани йўқотиши туфайли Фирмино таркибдаги ўрнини йўқотди. Энди у ёки бу устунлиги билан, Жота, Дарвин ва Гакпо ҳужум марказида ўз позициясини даъво қилмоқда. Агар 2018 йилдан 2021 йилгача Роберто бир мавсумда ўртача 36 та ўйин ўтказган бўлса, сўнгги мавсумда ўтказилган ўйинлар сони 20 тага камайди, жорий мавсумда эса 17 та ўйинда иштирок этган. Шубҳасиз, бразилиялик футболчи тез-тез майдонга тушишни истайди ва у бу ҳақда Юрген Клоппга сўнгги машғулотлардан биридан сўнг учрашув чоғида айтди.

"Қизиллар" либосида Роберто 8 йил давомида 353 та ўйин ўтказди, шунингдек, 7 та кубокни қўлга киритди - Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан тортиб, Англиядаги барча маҳаллий совринларгача. 2015 йилнинг ёзида у "Хоффенхайм"дан "Ливерпуль"га ўтганида, унинг 8 йилини жамоада ўтказиб, клубнинг сўзсиз афсонасига айланишини ҳеч ким тасаввур қила олмасди.

Юрген Клоппнинг тайинланиши билан бразилиялик футболчи клубда янги ролга эга бўлди

Жамоадаги дастлабки ойлар Фирмино учун омадли бўлмади. "Қизиллар" яхши ҳолатда эмас эди ва октябрь ойида бош мураббий Брендан Рожерс ишдан бўшатилди. Унинг ўрнига Фирминони Бундеслигадан бери таниган Юрген Клопп келди.

Футболчи Маркус Гисдол қўл остида "Хоффенхайм"да сохта тўққизлик позициясида ишлатилган. Немис клубининг ўша пайтдаги мураббийи футболчининг қобилиятини тан олди ва унинг кучли томонларига мос келадиган янги таркиб билан тажриба ўтказишга қарор қилди. Жамоа одатда иккита ҳужумчи билан ўйнади, бироқ Гисдол бразилияликнинг ҳаракати, ижодкорлиги ва меҳнат даражаси кўп қиррали таркибга кўпроқ мос келишини ҳис қилди.

Фирминонинг иш тезлиги ва прессинг қобилияти Клоппнинг юқори прессинг тизими учун жуда муҳим эди ва унинг техник маҳорати ва қарашлари уни мукаммал ёлғон тўққизликка айлантирди. Робертонинг ҳаракати ва жамоадошлари билан тил топиша олиш қобилияти уни жамоадаги асосий футболчига айлантиради ва кўпинча "Ливерпуль"нинг бошқа ҳужумчилари, масалан, Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане учун голли имкониятлар яратди.

Бразилиялик футболчининг сохта тўққизликдаги роли "Ливерпуль"нинг сўнгги муваффақиятларида жуда муҳим бўлди. Фирминони кузатиб, яна бир қанча жамоалар бу ғояни ўзлари учун қабул қилишди. "Барселона" ва "Манчестер Сити" каби Европанинг бир қанча топ клублари сўнгги йилларда турли даражадаги муваффақиятлар билан ёлғон тўққизлик футболчилардан фойдаланган.

Айнан Бобби туфайли "Ливерпуль" учлиги муваффақиятли ишлади ва Салоҳ ва Мане тез-тез гол уришди. Бразилиялик футболчи жамоадошларига қачон прессингни бошлаш кераклигини кўрсатди, чуқур ортга қайтарди, рақиб ҳимоячиларини чалғитиб шерикларига жой яратарди. Фирмино, энг яхши ҳолатда, ўз ролида мукаммал ўйинчи эди.

"Ливерпуль"даги фаолияти давомида у жуда кўп мақтовларга сазовор бўлди, аммо "қизиллар"нинг собиқ футболчиси Питер Крауч унинг ўйинини ажойиб таърифлаган:

"У Премьер-лигадаги энг яхши сохта ҳужумчи. Салоҳ ва Мане жуда кўп гол уришади, чунки уларда Фирминодек жамоадош бор. Яқинда кимдир айтди ва бу менга жуда ёқди: "Агар сизга тўп келиб тушса бу Фирминонинг меҳнати. Агар Робертонинг майдондаги тўпсиз ҳаракатларини кузатсангиз, буни саньат асари сифатида кўрасиз." Қисқача айтганда, унинг шарофати билан "Ливерпуль"нинг тактикаси ишлайди."

Робертода етарли вариантлар бўлади

Фирминонинг "Ливерпуль" учун қийматини ортиқча баҳолаш қийин. У сўнгги йилларда жамоанинг ўйинига катта ҳисса қўшди, бу оддий кўз билан кўриниб турарди. Табиийки, ҳужумчининг шартномаси тугаши ҳақида ҳамма хабардор эди. Кўплаб манфаатдор жамоалар бу имкониятдан фойдаланиб қолишни истайди. 

Бразилиялик футболчига асосий даъвогарлардан бири "Интер" ҳисобланади. Италия клуби Ромелу Лукакунинг "Челси"дан ижара муддати узайтирилмаса, унинг ўрнига Фирминони сотиб олмоқчи. Шу билан бирга, La Gazetta dellо Sport ҳужумчининг ўзи ҳам трансфердан манфаатдор эканини таъкидлайди.

Ҳозир Боббининг маоши 10 миллион евро атрофида. Миланликлар бундай суммани таклиф қилишга тайёр эмаслар, бироқ улар футболчини жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантиришга қодир. Оммавий ахборот воситаларида йилига 8 миллион евро ҳақида маълумот пайдо бўлди ва ҳар икки томон ҳам бу маблағдан мамнун.

Ҳужумчига яна бир давогар аввалроқ Криштиану Роналдуни сотиб олган арабларнинг "Ан-Наср" клубидир. Фирминога келсак, саудияликлар маошини катта миқдорда ошириш бўйича уларнинг фойдали таклифи футболчини келаси ёзда ўз клубига ўтишга ишонтиришига умид қилишмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:06, 05.03.2023. Ўқилди: 2523 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик