Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич жамоасининг 7 ўйиндаги илк ғалабаси ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни "кўклар" бурчак тўпидан сўнг боши билан дарвозани ишғол қилган Уэсли Фофаннинг ягона голи эвазига ўз майдонида "Лидс"ни минимал ҳисобда мағлуб этганди.
“Биз бурчак тўпларига яхши тайёрлангандик, чунки Уэсли Фофана ҳавода яхши эканини биламиз. Ўйлайманки, учта марказий ҳимоячимиз ҳам жуда яхши ҳаракат қилишди”, деди Ковачич ўйиндан кейин берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ковачичнинг ўзи келаси ёзда "Челси"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчининг шартномаси 2024 йилнинг июлида якунига етади ва унинг хизматларига "Манчестер Сити" қизиқмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).