Ўзбекистон ОТЖ халқаро мусобақадан қуруқ қолди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси март ойи сўнгидаги ФИФА кунларида халқаро мусобақада иштирок этиши мумкин эди. "Футболиум" телеграм канали хабар беришича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси юборилган таклифномага жуда кеч жавоб қайтаргани учун ташкилотчилар Ўзбекистон ўрнига Қирғизистонни турнирга таклиф этишган.
Қатардаги ўтадиган мазкур турнир "Doha Cup 2023" деб номланади. Унда 10 мамлакатнинг олимпия терма жамоалари иштирок этади. Иштирокчи мамлакатлар:
Қатар
Саудия Арабистони
Бирлашган Араб Амирликлари
Жанубий Корея
Таиланд
Вьетнам
Кувайт
Қирғизистон
Ироқ
Уммон.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:00, 06.03.2023. Ўқилди: 5885 марта. Фикрлар: 10 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).