Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерларимиздан дараклар: Дебют гол билан гўзал

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қозоғистон. «Ордабаси» янги чемпионатни ишончли ғалаба билан бошлади.

Таркибида ҳамюртларимиз Бобур Абдухолиқов ва Шаҳбоз Умаровни жамлаган Шимкент жамоаси Қозоғистон Премьер-лигаси 1-турида «Каспий»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида устун келди. Эътиборлиси, майдонда тўлиқ вақт тўп сурган Бобур қозоқ лигасидаги дебютини гол билан безади. У 66-дақиқада «Ордабаси»нинг 3-голига муаллифлик қилди. Шаҳбоз эса майдонда кўриниш бермади. Шунингдек, «Тобол» ҳам стартда айнан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Костанай клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев «Аксу»га қарши кечган уй учрашувида 68-дақиқага қадар фаол ҳаракатланди. 

Туркия. 
Суперлига 24-туридан ўрин олган «Фотиҳ Қорагюмрюк» - «Сивасспор» ўйи­нида нақ 7та гол қайд этилди - 4:3. Мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров
   бу сафар атиги 77-дақиқада захирадан сафга қўшилди. «Фотиҳ» сафида Мбайе Диане «хет-трик»ка эришганини ҳам айтиш ўринли.  

Россия
Иброҳимхалил Йўлдошевнинг жамоаси - «Пари НН» РПЛ мавсумининг баҳорги қисмини Санкт-Петербург»да пешқадам «Зе-нит»га қарши ўйин билан бошлаб, ортга голсиз ва очкосиз қайтди - 0:3. 22 ёшли ҳамюртимиз 18-тур доирасидаги ушбу самарасиз баҳснинг 76-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Йўлдошевнинг жорий мавсумдаги статистикаси: 17та ўйин, 2та гол, 5та сариқ карточка. Таркибида Ҳожимат Эркинов тўп сураётган «Торпедо» эса «Краснодар» меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Бироқ легионеримиз жамоа қайдномасига киритилмади. Эркинов РПЛ-2022/2023нинг 15та
   ўйинида 1та гол урган ва 4 марта сариқ карточка олган. Москва клуби атиги 7 очко билан яққол аутсайдер бўлиб турибди.  

РПЛдан кейинги ўринда турувчи Россия Миллий футбол лигасида ҳам мавсумнинг иккинчи қисми бошланди. 21-турдан ўрин олган «Нефтехимик» - «Алания» учрашувида яқинда Владикавказ клуби билан 3,5 йиллик шартномани расмийлаштирган Ҳусайн Норчаев расмий дебютини нишонлади. Аниқроғи, терма жамоамизга номзод ҳужумчи 63-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. Мезбонлар вакили Вагиз Галиулин эса 70-дақиқага қадар майдонда ҳаракатланди. Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиевнинг клуби - «Рубин» тур ўйинини кеча «Кубань» майдонида ўтказди. 

Саудия Арабистони. 

Мамлакат чемпионати пешқадами «Ал-Наср» 19-турда «Ал-Батин»га қарши кечган   ўйинда 90-дақиқадан кейин урилган кетма-кет 3та гол эвазига мағлубиятни ғалабага айлантирди. Яъни асосий вақт якунида 0:1 ҳисобида ортда борган Ар-Риёд жамоаси қўшимча дақиқаларда 3 очкони ўз томонига оғдирди. Ниҳоят, «Ан-Наср»нинг бошланғич таркибга киритилган Жалолиддин Машарипов танаффусда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берган бўлса, тўлиқ вақт майдонда ҳаракатланган Криштиану Роналду бу сафар ўйинни голсиз якунлади. 

«Ан-Наср» -  «Ал-Батин» - 3:1 (0:1) 

Голлар: Ғариб (90+3), ал Фатил (90+12), Маран (90+15) - Лопес (17). 

«Ал-Наср»: ал Ақидий, ал Ғанам (Абдулла, 82), Маду, ал Авжамий (ал Фатил, 90), Конан, Луис Густаво, ал Нажий (Бушал, 76), ал Хайбарий (ал Сулайҳим, 46), Роналду, Жалолиддин Машарипов (Маран, 46), Ғариб. 

Айтганча, Роналду туфайли «Ан-Наср» ижтимоий тармоқларда катта ўсишга эришмоқда. Маълумотларга кўра, Саудия клубининг «Твиттер»даги саҳифаси обуначилари сони 12,5 миллион кишига етди. «Наср» бу борада дунё клублари орасида фақат «Галатасарой» ва «Барселона»дан ортда қолмоқда. «Инстаграм»да эса «Ал-Наср» 150 миллион обуначига эга ва бу 4-кўрсаткичдир. Олдинда «Барселона» (203 миллион), «ПСЖ», (207 миллион) ва «Реал» (209 миллион) бор. Яна бир хабар шуки, португалия­лик 38 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Бинобарин, у якунланган ой ўз ҳисобига 4та ўйинда 8та гол ва 2та самарали узатма ёзиб қўйди.  

Италия. «Специя» «А» серия 25-турида «Верона»ни қабул қилиб, 0:0 ҳисоби билан чекланди. Шу билан Элдор Шомуродов жамоасининг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди. Ҳамюртимиз 5 март куни бўлган учрашувнинг 75-дақиқасидагина майдонга тушди. 

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:39, 07.03.2023. Ўқилди: 2521 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.