Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон илк бора Кувайтни йирик ҳисобда мағлуб этди (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Кувайт терма жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Бунгача ўтказилган бешта учрашувнинг биттасида 3:3 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган, қолган ўйинларда ҳар иккала терма икки мартадан кичик ҳисобларда ғалаба қозонган эди.

Александр Гейнрихнинг дубли ва Санжар Турсуновнинг голлари Ўзбекистонга Кувайт устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани келтирди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, унинг шогирдлари Жанубий Кореяга қарши ўйинда 7 сентябрдагидан ҳам яхшироқ ўйин кўрсата олишларини билдирди. Кувайт терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Азиз Ҳамаданинг фикрича, Жанубий Корея терма жамоаси 11 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида жиддий қаршиликка дуч келади.

Қуйида Ўзбекистон ва Кувайт терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан тайёрланган фотогалерея билан танишишингиз мумкин (суратлар муаллифи – Ҳасан Пирмуҳамедов).

 
2010 йил сентябридан бери биринчи марта Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказган майдонга тушган Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

 
Янгиланган Кувайт терма жамоаси.

 
Ўзбекистон – Кувайт терма жамоаси ўйинни бошқариб борган ҳакамлар бригадаси (чапдан): Жаҳонгир Саидов, Валентин Коваленко, Равшан Эрматов (бош ҳакам), Абдуҳамидулло Расулов.

 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

 
Кувайт терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Азиз Ҳамада.

 
Артём Филипосян (4) Ўзбекистон терма жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

 
Акмал Шораҳмедов иккита голга ҳаммуаллифлик қилди.

 
Майдон марказида Фозил Мусаев ва Сервер Жепаров ишончли ҳаракат қилди.

 
Чап қанот ҳимоясида «Насаф» ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.

 
Вагиз Галиулин ўзининг алдамчи ва тезкор ҳаракатлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлди.

 
Владимир Шишелов 2007 йилнинг мартидан бери биринчи марта терма жамоа сафида майдонга тушди.

 
Санжар Турсунов Ўзбекистон – Кувайт ўйинининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди.

Суратлар муаллифи - Ҳасан Пирмуҳамедов (ЎФФ матбуот хизмати).
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 01:37, 08.09.2012. Ўқилди: 5828 марта. Фикрлар: 14 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик