Эртадан U20 Осиё кубогининг чорак финал баҳслари старт олади. Бугун Ироқ терма жамоаси мураббийи Эмад Муҳаммад учрашувдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этди.
«Иккинчи босқич жуда қийин бўлиши барчага сир эмас. Ахир бу чорак финал, жаҳон чемпионатига бир қадам йўл қолди дегани. Барчасига тайёрмиз деб ўйлайман. Ҳозирча тўлиқ ишончим комил.
Рақибнинг барча ўйинларини кузатиб чиқдим. Уларга ҳурмат келтираман. Йигитларни сўнгги сонияларгача юқори темпда ушладим. Тенг ўйин бўлишини кутяпман. Чунки Эрон Осиёнинг энг кучли жамоларидан бири. Улар Австралия, Жанубий Корея ҳамда Япония қаторида юқори савияда тилга олинади. Бироқ Жаҳон чемпионатига чиқишга умидимиз бор.
Битта хато ҳамма нарсани ҳал қилади, шунга қарамай таваккал қилишга ҳам мажбур бўламиз. Бироқ рақибда ҳам хато бўлади. Уни кутамиз ҳамда ўз вақтида фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Эртанги баҳс шубҳасиз, финалга айланади. Бугун тайёргарлик учун охирги кун.
Аммо машғулот майдонларидан ҳафсалам пир бўлди. Бу максимал формага чиқишга бироз ҳалақит беради. Руҳий томондан тайёрланишда қийинчилик бўлмади. Чунки Эрон билан азалдан яқинмиз. Эртага кучли дерби гувоҳига айламамиз», — деди мураббий.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).