Бугун 25 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Жорий мавсумда энг кўп голли вазиятлар яратган футболчилар (топ-10)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

1. Кевин Де Брюйне – "Манчестер Сити" (78 та)

Сўнгги йилларда чемпион бўлаётган жамоанинг "мияси" ҳам ҳар йилгидек ишламоқда. Бельгия терма жамоаси сардори жори1 мавсумда, АПЛда 78 та голли вазиятлар яратди. Кевиннинг ҳисобида 12 та ассист мавжуд.

2. Киран Триппьер – "Ньюкасл" (72 та)

Бу мавсумда "Ньюкасл"ни қайтадан кашф этаётгандекмиз, гўё. Бу жамоа Эдди Хау қўлида бутунлай трансформация бўлди. Таркибдаги футболчиларнинг натижалари ҳам ажойиб. Улар ичида Англия терма жамоаси аъзоси бўлган Триппьер ажралиб туради. Унинг ҳисобида 5 та ассист бор.

3. Бруну Фернандеш – "МЮ" (71 та)

"Лестер Сити"га қарши ғалабали баҳсда португалиялик томонидан 9 та(!) голли вазият яратилганди. Фернандеш Роналдудан кейинги мавсумда, яшнамоқда. Ярим ҳимоячи "МЮ"нинг моторига айланган.

4. Мартин Эдегор – "Арсенал" (61 та)

"Астон Вилла" билан ўйинда Эдегор 7 та имкониятга муаллифлик қилганди. Норвегия терма жамоаси сардори бу мавсумни фантастик ўтказмоқда. Мартин кеча ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўя олди ("Фулхэм" билан баҳсда).

5. Букайо Сака – "Арсенал" (58 та)

Сака сўнгги мавсумларда класс жиҳатидан топ-футболчига айланди. Ҳужумчи "Арсенал"дан ташқари Англия термасида ҳам ёрқин юлдузга айланган. Сака "Борнмут"га қарши камбэк ғалабада 3 та голли вазият яратган эди.

6. Жеймс Уорд-Проуз – "Саутгемптон" (57 та)

Агарда яқин тарих ичида "Саутгемптон" учун энг фойдали футболчи ким деган савол берилса, деярли бир хил жавоб берилади. Уорд-Проуз "авлиёлар" сафида жамоани ҳаракатлантирувчи кучга айланган.

7. Андреас Перрейра – "Фулхэм" (56 та)

Қайси ном эканини эсладингиз-а? Бир пайтлар "Манчестер Юнайтед" сафида одамлар кулгисига қолган футболчи, яна АПЛга қайтди. Перрейра ўз даражасини "Фулхэм"да кўрсатиб қўйди. 56 та голли вазият яратишда Адреаснинг хизматлари бор.

8. Трент Александер-Арнольд – "Ливерпуль" (48 та)

Бир неча мавсум олдин пик даражада бўлган ҳимоячи, жорий мавсумда ўзига ўхшамаётир. Шунга қарамай, Трент замона трендидан ортда қолаётгани йўқ. Мерсисайдликлар юлдузи, жамоаси учун кўплаб вазиятлар яратди. Шунга қарамай, унинг ҳисобида бор-йўғи 2 та ассист бор холос.

9. Паскал Гросс – "Брайтон" (48 та)

Немис футболчиси 31 ёшда. Шунга қарамай, уни "чағалайлар" харид қилди. Мавсум давомида маълум бўлдики, клуб янгишмаган. Гросс ўз жамоаси учун энг катта голли вазиятларни тақдим этди.

10. Муҳаммад Салоҳ – "Ливерпуль" (47 та)

Мисрлик "қирол"дан кўп нарса умид қилинганди. Гарчанд жорий мавсум, у учун бироз паст руҳда ўтаётган бўлсада, ҳужумчи натижалар қайд этишни канда қилмаяпти. Салоҳ "МЮ"га қарши 2 та гол ва 2 та ассист қайд этганди. "Ливерпуль", Салоҳ билан 6 ўринда турибди дейиш мумкин.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 22:00, 13.03.2023. Ўқилди: 1664 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.