Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Эртанги ўйинда қайсидир футболчи гол уриб, худди Абдураимов каби уни эслаб юришларини истайман»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш ўйинидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов иштирок этди.

— Максим Шацких ҳақида сўрамоқчи эдик. "Арсенал" клуби сайти Шацкихга таклифнома келгани ҳақида ёзди. Демак, Максим терма жамоага таклиф этилгану, аммо унинг ўзи келишни истамаган. Шундайми?
— Ҳа, Максим Шацких ҳозир "Арсенал"да яхши ўйин кўрсатяпти. Ёрдамчи мураббий Шуҳрат Мақсудов у билан алоқага чиққанида Максим руҳий жиҳатдан терма жамоада ўйнашга тайёр эмаслигини айтиб ўтган. Ўзим қўнғироқ қилганимда эса қўнғироқларга жавоб бермади. У ўтган куни Титовнинг хайрлашув маросимида иштирок этганидан хабаримиз бор. Бор гап шу.

— Корея жамоаларига қарши ўйнаб, "Бунёдкор" билан 3та ўйинда ғалаба қозондингиз. Бу тажриба эртанги ўйинда сизга ёрдам бериши мумкинми?
— Клуб ва миллий терма жамоани тенглаштириб бўлмайди. Корея миллий чемпионатида айрим футболчиларимиз — Жепаров, Гейнрих ва Кападзе ўйнашган. Бу нарса уларга ҳа қўл келиши мумкин. Эртанги ўйинда ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур. Ўйлайманки, йигитлар битта ўйин учун майдонга чиқиб, майдонда жонини бериб ўйнашади.

— Ўзбекистон 2та ўйинда яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижа қайд эта олмади. Шу боис эртага жамоага ғалаба зарур. Бунинг учун жамоа ҳужумга ташланадими ёки қарши ҳужумда ўз омадини синаб кўрадими?
— Ҳа, жамоа 2та яхши ўйин ўтказиб, очко қўлга кирита олмади. Шунинг учун эртага натижа учун ўйнаймиз. Очко олишимиз шарт. Йигитлар ўйинга жангга тайёр. Ўйлайманки, 3 очко биз томонда бўлади.

— Сизда ҳозир қандай ҳиссиёт бор?
— Ҳис-ҳаяжон бор. Бу футболнинг бир қисми. Менимча, журналистларда ҳам ҳиссиёт бўлса керак. Бундай пайтда бепарво бўлишнинг иложи йўқ. Ҳаяжон футболчиларда ҳам бўлади. Бу нормал ҳолат. Йигитларимиз юракдан чиқариб, жонини бериб ўйнашса, ҳаммаси жойида бўлади.

— Кореялик мураббийи нафақат Ўзбекистон терма жамоасини, балки сизни ҳам Корея клубларига қарши ўйинларда яхши ўрганини айтиб ўтди. Сиз рақиб ва унинг мураббийини қай даражада ўргандингиз?
— Корея — яхши жамоа. Бир неча марта ЖЧ финал босқичларида иштирок этган. Бу мураббий Корея терма жамоаси Ливанга ютқазиб қўйганидан кейин янги бош мураббий этиб тайинланган. У профессионал ва тажрибали. Жамоанинг ўйинларини кўриб чиқдим. Замбияга қарши ўйиннинг дастлабки 15 дақиқаси давомида прессинг қўллаб, рақибни довдиратишга ҳаракат қилди. Улар стандарт ҳолатларда ва юқоридан узатилган тўпларда яхши ўйнашади. Жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи кучли. Қанот ҳимоячилари яхши ўйнашади. Аммо бу жамоада камчиликлар топилади. Эртага йигитлар рақибни хато қилишга мажбур қилиб, ўша хатодан унумли фойдаланишади, деб умид қиламан.

— Жамоадаги муҳит, йигитлардаги кайфият қандай? Айниқса, терма жамоада бир нечта футболчилар йўқ пайтида.
— Йўқотишларга қарамай, уларнинг ўрнида ҳаракат қиладиган футболчилар уларнинг ўрнини боса олишади. Ҳаёт шунақа. Кимдир жароҳат олади, кимдир шамоллаб қолади. 1994 йили Азамат Абдураимов гол урган ва ўшанда терма жамоамиз ғалаба қозонган. Азаматнинг голини ҳалигача эслаб юришади. Эртанги ўйинда қайсдир футболчи гол уриб, уни ҳам эслаб юришларини истардим.

— Темур, етакчи футболчиларнинг йўқлиги, сиз каби тажрибали футболчиларга қандай таъсир кўрсатади?
Т.Кападзе: — Аҳмедов, Ҳайдаров, Денисов каби футболчилар биз билан бўлишини истардик. Лекин футболда жароҳатлар ўз таъсирини кўрсатади. Миллий терма жамоа битта ўйинчига боғланиб қолмаган. Эртага уларнинг ўрнига ким чиқса ҳам, ўзининг бор имкониятларини ишга солиб, чиройли ғалаба қозонамиз деб ўйлайман.
М.Қосимов: — Улар бор. Трибунада туриб, бизга ёрдам беришади.

— Темур, майдонда мураббий кўрсатмасидан ташқари ҳаракатлар ҳам амалга оширилиши мумкинми?
Т.Кападзе: — Футболда биринчи навбатда мураббийнинг кўрсатмаси бажарлади. Лекин футболда инпровизацияси бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Бу ҳаттоки яхши. Ностандарт ҳаракатлар рақибни қийин аҳволга тушириб қўяди. Бу жамоага фойда келтириши ҳам мумкин. Бунга ҳеч ким қарши бўлмайди.

— Корея терма жамоасида энг кучли футболчиси деб кимни ҳисоблаймиз.
— Фақат бир нафар футболчини ажратиш нотўғри бўларди. Футбол жамоавий ўйин. Айтиб ўтганимдек, Кореянинг ярим ҳимоя чизиғи энг кучли.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:56, 10.09.2012. Ўқилди: 8444 марта. Фикрлар: 67 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик