Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      •   Сурхон
      • 2:1
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Пахтакор 5 12
3 Бухоро 4 10
4 Бунёдкор 5 10
5 Насаф 5 10
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 5 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 Динамо 5 4
13 ОКМК 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон
5-тур Пахтакор 3-1 ОКМК
5-тур Қизилқум 0-4 Нефтчи
5-тур Сурхон - Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 19:15 Сурхон - Бухоро

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Паралимпиада-2012 ҳам тарих зарварақларига муҳрланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Паралимпиада
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтган XIV Паралимпия ўйинларига ҳам якун ясалди. Дунёнинг 167 давлатидан келган 4461 нафар спортчилар, 12 кун мобайнида спортнинг 20 та тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Бу сафарги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини 10 нафар юртдошларимиз, спортнинг дзюдо, сузиш, енгил атлетика ҳамда пауэрлифтинг турларида ҳимоя қилдилар.

Дзюдо устаси Шариф Ҳалилов вазни 73 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида финалга қадар кечган баҳсларни соф ғалаба билан якунлаб, кумуш медал совриндори бўлди. Бу Паралимпия ўйинларида расман иккинчи бор иштирок этаётган (“Пекин-2008” ўйинларида икки нафар спортчимиз қатнашган) Ўзбекистон делегацияси томонидан қўлга киритилган дастлабки медал бўлди. Эътиборлиси, ҳамюртимизнинг ушбу тарихий ғалабаси Ўзбекистон Республикасининг 21 йиллик байрами кунига тўғри келди.

- Юртимизда барчамиз учун энг улуғ, энг азиз бўлган – Мустақиллик байрамининг 21 йиллиги кенг нишонланаётган шукухли кунларда Паралимпия ўйинлари совриндори бўлганимдан жуда ҳам бахтиёрман – дейди Шариф Ҳалилов. Мен 12 йилдан буён спорт билан мунтазам шуғулланиб келаман ва фаолиятим давомида қандай ютуқларга эришган бўлсам, буларнинг бари мустақиллик шарафати билан қўлга киритилди. Кўпинча спортчилар халқаро майдонда юқори натижага эришсалар, ушбу муваффақиятларини яқинлари ёки бирор-бир сана муносабатига бағишлайдилар. Шу маънода мен ҳам Лондонда эришган муваффақиятимни Истиқлолнинг 21 йиллигига бағишлайман.

Эътиборлиси, юртимиз шарафини ҳимоя қилган 10 нафар спортчиларимиздан тўққиз нафари (Равил Диганшин “Пекин-2008” Паралимпия ўйинларида қатнашган) Паралимпия ўйинларида биринчи бор иштирок этганлигига қарамай, уларнинг деярли барчалари саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб, ҳал қилувчи финал мусобақаларида медаллар учун кураш олиб бордилар. Енгил атлетиканинг диск улоқтириш мусобақаларида Ҳусниддин Норбеков 4-ўринни эгаллаган бўлса, сузиш баҳсларида иштирок этган Кирилл Панков 6-ўринни банд этиш билан бирга, икки бор Осиё рекордини янгилади.

- Мазкур Паралимпия ўйинларида 90 фоиз спортчиларимиз илк бора иштирок этдилар ва ушбу мусобақалар улар учун катта маҳорат мактаби вазифасини ўтади - дейди енгил атлетика бўйича терма жамоа мураббийси Асад Ғуломов. Авваллари улар Паралимпия ўйинлари ҳақида қисман маълумотга эга бўлган бўлишса, эндиликда бевосита унинг иштирокчисига айландилар. Бундай мусобақалар нафақат спортчилар балки мураббийлар тажрибасини ҳам ошишида катта аҳамиятга эга. Шахсан мен, жуда кўплаб мураббийлар билан суҳбатда бўлиб, ўзаро тажриба алмашдик. Албатта, Тошкентга қайтгач, спортчиларимизнинг иштироклари атрофлича тахлил қилинади ва хато ҳамда камчиликларни бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Паралимпиячилари қўлга киритилган медаллар бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида БИРИНЧИ, Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида олтинчи, дунёда эса 67-ўринни эгаллашди.

Паралимпия ўйинларида 92 мамлакат вакилларига медалларни қўлга киритиш насиб этмади. Бу ўз навбатида ҳар бир спорт тури бўйича мусобақалар қай даражада кескин ва муросасиз кечганлигидан далолат беради.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Хитой делегацияси аъзолари қўлга киритишди. Чин мамлакатининг жами 294 нафар вакили спортнинг 16 турида - 95 та олтин, 71 та кумуш ҳамда 65 та бронза, жами 231 та медалга сазовор бўлишди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, хитойликлар биргина енгил атлетика ҳамда сузиш мусобақаларида жами 57 та олтин, 42 та кумуш ва 45 та бронза медалларига эгалик қилишди. Улар ана шу икки спорт турларида эришган муваффақиятлари билан ҳам умумжамоа ҳисобида бемалол биринчи ўринни эгаллашар эди. Иккинчи ўринни Россия (36-38-28), учинчи ўринни эса мусобақа мезбонлари Буюк Британия спортчилари (34-43-43) қўлга киритдилар.

Шахсий ҳисобда энг кўп медалга австралиялик Ж.Френей эришди. Сузиш бўйича ўтказилган мусобақаларда Ж.Френей бир йўла 8 та олтин медал соҳиби бўлди. Америкали Жесика Лонг ҳам “Паралимпия-2012” ўйинларида жами 8 та, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эгалик қилди.

XIV Паралимпия ўйинларида энг кўп давлат Европа (47 та) қитъасидан иштирок этди. Бу борада Африкадан 43 та, Осиёдан 41 та, Америкадан 28 та, Океания қитъасидан эса 8 давлат қатнашди.

Энг кўп қатнашчи ҳам Европа қитъасидан ташриф буюрди. Қўхна қитъа вакиллари (2201 нафар) Паралимпия ўйинлари жами қатнашчиларининг деярли ярмини ташкил қилди.

9 сентябр куни XIV Паралимпия ўйинларининг ёпилишига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Олимпия стадионида ўтказилган тантанада Ўзбекистон байроғини олиб ўтиш бахти бу сафар Паралимпия ҳамда ПараОсиё ўйинлари совриндори Шариф Ҳалиловга насиб этди.

Мусобақаларнинг ёпилишига бағишланиб ўтказилган байрам тадбирида Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти, сэр Филипп Крэйвен сўзга чиқиб, “бундан 64 йил муқаддам Сток Мандевил шаҳри (Буюк Британия)да асос солинган ўйинлар, кейинги 12 кунда янги босқичга кўтарилганлигининг шоҳиди бўлдик. Бу Паралимпия тарихидаги энг яхши ўйинлар бўлди десам, мусобақанинг барча қатнашчилари фикримга қўшилсалар керак” деди.

Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти, шунингдек, “Лондон-2012” Паралимпия ўйинларини мана шундай кўтаринки рухда ўтишида яқиндан ёрдам берган барча-барчага ўз миннатдорчилигини изҳор этди ва XIV Паралимпия ўйинларини расман якунланганлигини эълон қилди.

Шу тариқа, Лондон шаҳри мезбонлигида ўтган навбатдаги Паралимпия ўйинлари ҳам ниҳоясига етди. XV Паралимпия ўйинлари 2016 йили Рио-де-Жанейро (Бразилия) шаҳрида ўтказилади.



Шавкат Жалилов
Лондон шаҳридан махсус тайёрланди
Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 19:49, 10.09.2012. Ўқилди: 6390 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Аброр Каримов 2
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
7 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
8 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
10 Локомотив Қувончбек Абраев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик