Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6169]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3942]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2440]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1610]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1546]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1490]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1453]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1448]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1447]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1429]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Камида Нобель мукофоти медалини олади, агар...

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Япониялик Даичи Камадага Нобель мукофоти медали ваъда қилишмоқда. Футболчи бунинг учун «Айнтрахт»да қолиши керак.

 Қизиқ, ярим ҳимоячи чиндан ҳам, ижтимоий соҳада катта обрўга эга мукофот медали эгасига айланиши мумкинми? Қанақасига?

Буни қандай тушуниш керак?

«Айнтрахт» ЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки ўйинда «Наполи»га бас келолмади, боз устига, ўз майдонида (0:2). Шунга қарамай, жамоа ярим ҳимоячиси Даичи Камадага Нобель мукофоти медали топшириш ҳақида ваъда беришмоқда. Фақат битта шарт бор - япониялик футболчи «Айнтрахт»да қолиши керак. Оддий айтганда, Нобель мукофоти лауреати шундай ҳолатда ўз медалини Камадага бермоқчи. Гап германиялик Бенжамин Лист ҳақида кетмоқда. У 2021 йили Дэвид Макмиллан қатори химия соҳасидаги Нобель мукофоти совриндори бўлди. Эътиборлиси, икки олим ҳам «асимметрик органокатализни ривожлантириш» йўналиши бў­йича молекулалар яратишнинг янги усулини ишлаб чиқди мус­тақил тарзда. Уларнинг илмий ишлари самаралироқ тиббий дори воситаларини тайёрлаш ва қуёш панеллари қувватини оширишга қаратилган.

Лист - «Айнтрахт»нинг ашаддий мухлиси. У севимли клуби етакчиларидан бирига айланган Камаданинг шартномаси жорий мавсум охирида ўз кучини йўқотишидан хабардор, албатта. Хуллас, олим Amazon Prime эфирида япониялик йигитга ғайриоддий таклиф билан чиқди: «Биринчидан, Япония термасини қўллаб-қувватлайман. Анчадан буён Макото Хасебе ўйини ихлосмандиман. Камаданинг клубдан кетиши эса юрагимни чўктириши тайин. Бугунги имкониятдан фойдаланиб, Нобель мукофоти медалини ўртага тикаман. Қисқаси, Даичи жамоа­мизда қолса, уни қўлига тут­қазаман». Ҳа, ҳа, Лист клуб манфаати йўлида ўзи учун қадрли гўзал медалдан воз кечишга ҳам тайёр. «Айнтрахт» спорт директори Маркус Креше шу лаҳзада ҳазил оҳангида қўшимча қилди: «Очиғи, агар Даичи бу гапингни эшитса, клубда қолади ва сен медалингдан айриласан». Ҳозирча футболчининг муносабати номаълум.

Камада чиндан ҳам, клуб етакчиларидан бири

Камада Франкфурт жамоа­сида 4-йилни ўтказмоқда. Ортда қолган мавсумларнинг ҳар биридан қизиқарли жиҳат топиш мумкин. Дейлик, япониялик ярим ҳимоячи 2019|2020 йиллар мавсуми ЕЛда «хет-трик» қайд этди (бунга қадар еврокубокларда японияликлар орасида биргина Такуми Минамино шундай натижага эришганди). Даичи кейинги мавсум самарадорлик бўйича шахсий рекордини ўрнатди - Бундеслигада 5та гол ва 12та ассист. Аввалги мавсум ҳам унутилмас бўлди - Камада жамоаси билан ЕЛда ғалаба нашидасини сурди. Қолаверса, турнир давомида 4та рақиб дарвозасини нишонга олди, финал ўйинидан кейинги пенальтилар сериясида ҳам гол урди. Ҳозирги суръати эса энг яхши мавсумга далолат бермоқда. Ҳар ҳолда, Германия чемпионатининг 19та ўйинида 7та гол ва 4та самарали узатма муаллифига айланди. Барча турнирлар ҳисобидан эса «Гол+пас» тизими бўйича 13та очко йиғишга улгурди. Бунисида ҳам янги натижа бор - Камада ЧЛ гуруҳ босқичида барча рақибларга гол тортиқ этди. 

Январь ойида Mundo De-portivo нашри Камада «Барселона» эътиборига тушгани ҳақида хабар берганди. 90min.com порталида ёзилишича эса, япониялик ярим ҳимоячига бефарқ қарамаётган жиддий клублар сафи анча кенг: «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Ньюкасл», «ПСЖ», «Боруссия» Д. Шунингдек, Япониянинг Sponichi нашрида «Бавария»нинг қизиқиши хусусида ёзилди. Sport1 журналисти Кристофер Мишель эса «Айнтрахт» Камада позициясида тўп сурувчи футболчи қидиришга тушгани, хусусан, «Хоффенхайм» ва «Кёльн» вакилларига эътибор бургани ҳақида хабар тарқатди. Унинг хулосасига кўра, жорий мавсум якунида япония­ликнинг «Айнтрахт» билан хайр­лашиши деярли ҳал этилган масала ҳисобланади. Бир томонда - катта клублар чорлови, иккинчи тарафда - Нобель мукофоти медали. Қизиқ, қайси бири оғирроқ тош босади? Камадага қизиқаётган жамоалар номидан келиб чиқсак, нобелча белги ҳам футболчини кетишдан тўхтатолмаса керак-ов...

Нобель мукофоти ҳақида маълумот

Нобель жамғармасининг 1900 йилги Низомига биноан, мукофотнинг ҳар бир лауреатига катта миқдорда пул, тегишли диплом ва Альфред Нобель портрети ҳамда имзоси туширилган махсус медаль топширилади. 1975 йили иқтисод бўйича Нобель мукофоти асли собиқ иттифоқдан бўлган Леонид Канторович ва америкалик Тьяллинг Купмансга топширилган. Аммо тақдирлаш маросимида иккисининг медали адашмовчилик натижасида алмаштириб қўйилган. Лауреатлар фақат 4 йилдан кейингина учрашиб, ўзларига тегишли медални олишган. Яна бир қизиқ воқеа: физик Нильс Бор иккинчи жаҳон уруши йиллари Даниядан Швецияга кўчиб ўтишни режалаштирган, аммо медални ўзи билан олиши катта таваккал саналган. Чунки немислар томонидан босиб олинган ҳудудларда олтин экс­порти қатъиян маън этилганди. Шунинг учун Бор медални эритиб қўяди. Урушдан кейин эса эритмадан олтин ажратиб олинади ва Бор учун янги медаль ясаб берилади. Тўғри, физик олим архивида бу воқеа тасдиқланмаган. Яна бир маълумотга кўра, унинг медали 1940 йили Финляндия қишки урушга ёрдам бериш жамғармаси учун аукционда сотилган. Лекин Нобель медалини эритиш жараёни амалиётда кузатилган, барибир. Хусусан, физик олимлар Макс фон Лауэ ва Жеймс Франк ўз медалларини шу тариқа сақлаб қолишган. Урушдан ке­йин эса Нобель жамғармаси уларга янги медаль берган.

Нобель мукофотИ медали ҳақида

** Медаллар дизайн жиҳатидан фарқланади, лекин физика ва кимё соҳасиники бир хил.

** Медаллар 1980 йилгача 23 карат олтиндан ясалган. Кейин таркиби ўзгарган: 18 карат яшил ва 24 карат соф олтин.

** Ҳар бир медалнинг вазни тахминан 175 грамм­га тенг. Диаметри - 66 мм., қалинлиги - 5,2 мм.

** Медаллар Эскильстун (Швеция) ва Конгсберг (Норвегия) шаҳарларида ишлаб чиқарилади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:50, 18.03.2023. Ўқилди: 3015 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик