Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бугун «МЮ»ни сотиб олиш учун ариза топширишнинг сўнгги куни

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Манчестер Юнайтед” эгалари клубни сотиб олишга қизиқиш билдираётганлар учун якуний таклифни тақдим этишлари учун дедлайн белгилади, дея хабар қилмоқда BBC.

Қайд этилишича, Глейзерлар 22 март куни охиригача таклифларни қабул қилади. Бироқ бу муддатнинг нақадар “қатъий” экани номаълум, янги инвесторлар чиқиб қолиши эҳтимолини инобатга олган ҳолда мазкур шарт ҳеч қандай аҳамият касб этмаслиги мумкин.

Айни вақтда клубга икки харидор бор: қатарлик шайх Жассим ибн Ҳамад ат-Тани ва британиялик миллиардер Жим Ретклифф. Ҳар икки харидорнинг дастлабки таклифи Глейзерлар томонидан рад этилганди.

Sky Sports нашрининг хабар қилишича, шайх Жассим делегацияси 16 март куни “Манчестер Юнайтед” вакиллари билан музокара олиб борган ва у муваффақиятли ўтган. Шайхнинг маслаҳатчилари янги шартнома тайёрлайди ва у 22 март оқшомга қадар инглиз клубига тақдим этилади.

“Манчестер Юнайтед” эгалари клуб учун 6 миллиард фунт атрофида пул сўрамоқда. Аввалига қатарликлар бу қадар кўп пул тўламаслиги айтилганди, бироқ “Олд Траффорд”га ташрифдан кейин араб инвесторларининг позицияси ўзгарган. Sky Sports Нью-Йоркдаги манбаларига таяниб қайд этишича, шайх Жассим “Манчестер Юнайтед”нинг янги эгаси бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Яна бир харидорлардан бири Жим Ретклифф эса клубни сотиб олишга қизиқиши борлиги, бироқ бунинг учун катта миқдорда пул сарфлаш нияти йўқлигини маълум қилди.

"Суратнинг нархи қандай аниқланади? Уйники-чи? Бу бўёқ ёки қурилиш қанчага тушгани билан ўлчанмайди. Бироқ ақл бовар қилмас қийматдаги пулни тўлаш ҳам ёқмайди, чунки оқибатда бундан афсусланасан", — деган Ретклифф.

Аввалроқ клубни сотиб олган инвестор арена реконструкция қилиш ёки янги стадион қуриши кераклиги ва бу яна 2 миллиард фунтга тушиши хабар қилинганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:18, 22.03.2023. Ўқилди: 5259 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик