Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биринчи лига 17 та жамоа ва 1 та қўшимча мусобақа билан ўтказилади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Биринчи лига
Рукн: Янгиликлар
A A A

2023 йилги мавсумда Биринчи лигада 17 та жамоа иштирок этади. Улардан фақатгина 1 тасида спорт принципи орқали Про лига йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бўлади. Жамоаларга, шунингдек, лицензиялаш талабларини бажариш шартида Про лига эшиклари очилиши мумкин. Аввалроқ бундай имкониятдан «Андижон-SGS» ҳамда «Юниред» унумли фойдаланганди.

Биринчи лиганинг жорий мавсум учун географияси анча катта. Зеро мусобақада энг шарқий Андижондан ҳам, ғарбий Қорақалпоғистондан ҳам ва жанубий Сурхондарёдан ҳам жамоа мавжуд. Шунга қарамай, Лига барча жамоалар ўзаро тўқнаш келиши учун ҳаракат қилади. Унга кўра, Биринчи лигада бир даврали 17 та тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур ҳолатда ҳар бир жамоа 16 тадан ўйинда иштирок этади. Беллашувларнинг қай бири сафарда ва қайси бири уйда ўтиши масаласига қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади.

17-тур якунида энг сўнгги ўринни банд этган жамоа мусобақа билан хайрлашади. 1-ўрин эгаси эса Про лигага ўтиш ўйинида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Мана шу мусобақадан кейин Лига Биринчилик кубогини ташкил этади. Кубокда табиийки, Биринчи лига якунига кўра энг сўнгги ўринни банд этган жамоа иштирок этмайди. Қолган 16 жамоа эса икки саватга ажратилади. Яъни, Биринчи лигада дастлабки саккиз ўринни эгаллаган жамоалар биринчи саватдан жой олади, кейинги саккизлик автоматик равишда иккинчи саватда бўлади.

Қуръа ёрдамида мазкур 16 жамоа саккиз жуфтликка ажратиб олинади. Бунда бир сават жамоалари ўзаро тўқнаш келмайди. Шу тариқа 1/8 финал доирасида жамоалар уй-сафар ўйинида иштирок этади. Бунда сафарда урилган голлар қийматга эга бўлмайди. Ҳар икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенг бўлса, навбат дарҳол пенальтилар cериясига берилади.

Чорак финал ва ярим финал босқичлари учун ҳам алоҳида қуръа ташланади. Бунда жамоалар саватларга ажратилмайди. Мазкур босқичларда ҳам ўйинлар уй-сафар тизимида ва юқорида қайд этилган кўринишда бўлиб ўтади. Якунда финал ўйинига пойтахт Тошкент мезбонлик қилади. Ғолиб эса Про лига йўлланмаси учун ўтиш ўйинида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади ҳамда пойтахт Тошкентда Биринчи лига ғолиби билан тўқнаш келади. Мана шу ўтиш ўйини ғолиби Про лига чиптасини қўлга киритади. Агар Биринчи лигада ҳам, Биринчилик кубогида ҳам битта жамоа зафар қучса, у ҳолда ўтиш ўйини бекор қилинади.

Шу тариқа Биринчи лигада 17-ўринни эгаллаган жамоа мавсум давомида 16 та ўйинда иштирок этади. Биринчилик кубогини нимчорак финалда тарк этган саккиз жамоа мавсум давомида 18 та ўйин ўтказган ҳисобланади. Мос равишда чорак финалда мусобақани тарк этган тўрт жамоада ўйинлар сони 20 тани, ярим финал иштирокчиларида эса 22 тани ташкил қилади. Финал ҳамда ўтиш ўйини иштирокчилари мавсум давомида 24 та беллашувда майдонга тушади.

Биринчи лига мусобақасига тез орада қуръа ташланади ҳамда мусобақа тақвими Лига томонидан алоҳида эълон қилинади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:40, 26.03.2023. Ўқилди: 2336 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик