Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Барселона” ва Негрейра ишида қандай янгилик бор?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Барселона" ҳакамлар порахўрлиги сабабли санкцияларга дучор бўлишда давом этмоқда. Негрейранинг ишини УEФА ўрганишда давом этмоқда, Ла Лига президенти Хавьер Тебас бундан жуда хавотирда.

Бир сўз билан айтганда, масаланинг моҳияти: бир ой аввал “Барселона” Испания футбол федерацияси Техник ҳакамлар қўмитаси вице-президенти Энрикес Негрейрага уч йил давомида маош тўлаб келаётгани маълум бўлди. "Барса" унга ҳакамлар ҳақида ҳисобот бериш учун пул берганини даъво қилди.

Маълум бўлишича, Негрейра 2001 йилдан бери клубдан камида 7,3 миллион евро олган, бироқ суд охирги ўн йилга эътибор қаратади: 2014 йилдан бери собиқ ҳакамлар бошлиғи 3 миллион олган.

Янги тафсилотлар эса қуйидагуча:

• Маrcа нашрининг хабар беришича, Негрейранинг ўғли Хавер Энрикес Ромеро "Барселона"га футболчиларнинг баъзи ҳакамлар билан қандай муносабатда бўлишлари кераклиги ҳақида ҳисобот юборган. Масалан, Неймарга Игнасио Иглесиас Вилянуева бошчилигидаги ўйинларда рақиблар билан алоқаларни бўрттириб юбормаслик, акс ҳолда қоидабузарликларни қайд этишни тўхтатиш тавсия қилинган.

• Испаниянинг La Vanguardia газетаси "Камп Ноу" ва унинг атрофидаги ҳудудларни модернизация қилиш лойиҳасини "Эспаи Барса"га молиялаштирган клубнинг норози инвесторлари ҳақида ёзди. Улар УEФА тергови ва турнирлардан четлатилиши мумкинлигидан хавотирда. Инвесторлар "Барселона" учун энг ёмон сценарий қандай бўлиши мумкинлигини билишни хоҳлашади.

Бундан олдин инвесторлар Жоан Лапортга Негрейра ишининг мумкин бўлган оқибатлари ҳақида йигирмата саволдан иборат сўровнома юборишган. "Барса" президенти уни тўлдириб, шахсий фикрини билдириб хат ёзди. Аммо бу инвесторлар учун етарли эмас, улар батафсилроқ тушунтиришларни хоҳлашади.

• УEФА тергови расман давом этмоқда. Ташкилот регламентида агар клуб миллий ёки халқаро миқёсдаги ўйинлар натижасига бевосита ва/ёки билвосита таъсир кўрсатган бўлса, бир мавсумга дисквалификацияни назарда тутади. Шу билан бирга, иттифоқ учун миллий арбитраж ёки давлат судининг қарори етарли.

Испания матбуотида УEФАнинг бу ҳолатга қизиқиши клубга Суперлигани ташкил этишга уринишлари учун сабоқ бериш истаги билан боғлиқ. Тебас бу воқеадан сўнг кечалари ухлай олмай қолган.

Испанияда вазият анча тинч. Ла Лига президенти Хавер Тебас аллақачон аниқлик киритган эдики, лига жазони қўлламайди, балки суд қарорига бўйсунади.

Тебаснинг ўзи шу қадар хавотирдаки, ухлашга қийналмоқда: “Жоан Лапорта Негрейра иши бўйича нима учун тушунтириш бермаётганини тушуниш ҳали ҳам қийин. Бу ҳикоя тунда менга уйқу бермаяпти. Вазиятни обрў-эътибор ва сиёсий миқёсда қандай ҳал қилишимиз мени хавотирга солмоқда”.

Тебас УEФА билан юзага келиши мумкин бўлган муаммолардан чўчимоқда: “Бу испан футболи тарихидаги энг ёмон воқеа. Жоан Лапорта қўлидан келганича терговга ёрдам бериши керак”.

Пайшанба куни "Барселона" директорлар кенгаши йиғилади. Унда Негрейранинг иши ва клубни молиялаштириш масаласи муҳокама қилинади.

Киритилди: 15:59, 28.03.2023. Ўқилди: 3249 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик