Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • -:-
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Месси: 700 гол тақсимоти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Аргентиналик даҳо юлдуз Лионель Месси «ПСЖ»нинг февраль ойи тақвимига киритилган охирги ўйинида яна бир жиддий маррани забт этди - клуб миқёсидаги турнирларда 700та гол!

 У аллақачон 8-юзталикни майдалашга ҳам тушди, лекин қуйидаги статистик маълумотлар фақат 700та голи ҳақида.

ТАНА ҚИСМЛАРИ БЎЙИЧА ТАҚСИМОТ

Лионель Месси 26 февраль куни Лига 1 25-тури доирасида бўлиб ўтган «Марсель» - «ПСЖ» (0:3) ўйинида нафақат жамоасининг 3та голида ҳам қатнашди (1та гол ва 2та самарали узатма), балки алоҳида маррани забт этди. Аргентина миллий жамоаси сардори клуб миқёсидаги фаолиятида юбилей - 700-голини Килиан Мбаппе узатмасидан сўнг ўнг оёғи билан урди. Умуман, Лео 100тача голини танасининг ишламайдиган (аниқ ишламайдиганми?) қисмлари воситасида юзага келтирган. 

** Лионель 700та гол марраси йўлида жами 840та ўйин сарфлади. Табиийки, аргентиналик ҳар доим ҳам ўйиннинг бошидан охиригача майдонда ҳаракатланган эмас. Хуллас, ўртача ҳисобда айтсак, унинг майдондаги ҳар 98,4 дақиқалик вақтига 1та гол тўғри келади. 

** Кўпчиликни ягона голлар алоҳида қизиқтирса керак. Демак, Леонинг кўкрак қисмига тўғри келган гол Клублар ўртасидаги ЖЧ-2009да «Эстудиантес»га қарши кечган ўйинда кузатилган. Ла Лиганинг 2007/2008 йиллар мавсумида эса, «Эспаньол» дарвозасига тўпни қўли билан тўғрилаб қўйганди. Сон билан голига келсак, у Испания кубоги-2013/2014да «Хетафе» билан баҳсда рўй берган.

** Месси 700та гол довони йўлида 48та ўйинда 3та ёки кўпроқ гол урган. Аниқроқ айтсак, 41 марта «хет-трик», 6 марта «покер» ва 1 марта «пента-трик» (ЧЛ-2011/2012да «Ба­йер» билан ўйинда) қайд этган.

** Лионель ҳисобида «идеал хет-трик» (чап ва ўнг оёқ ҳамда бош билан гол) йўқ. Лекин соф ўнг оёққа тегишлиси бор - ЧЛ-2014/2015да АПОЭЛ жабр кўрганди.

** Месси қаторасига 10 мавсум давомида 40та гол маррасидан ошган - ушбу ажойиб серия 2009/2010 - 2018/2019 йиллар мавсумлари оралиғида кузатилган.

МАЙДОН ҚИСМЛАРИ БЎЙИЧА 

ТАҚСИМОТ

700та голдан 75таси жарима майдони ташқарисидан берилган зарбалар маҳсули. Жарима зарбаларидан урилган голлар сони эса 52та. Шунчаки, қойилмақом! 

** Лео Месси клуб футболида 110та пенальтининг 84тасидан самара чиқарган.

** Месси фаолиятида ўйиндан урилган гол қўшилмаган «хет-трик» ҳам бор: 2019 йили «Сельта»га қарши ўйинда 2та жарима зарбаси ва 1та пенальтини голга айлантирганди.

ТУРНИРЛАР БЎЙИЧА ТАҚСИМОТ

Криштиану Роналдунинг клуб футболида урган 700та голи ҳақидаги статистик маълумотларда португалиялик уларни қайси либосларда нишонлангани ҳам келтирилганди. Лионель голларини бундай тақсимлашдан маъно йўқ. Чунки 672та голи «Барселона» (778та ўйинда) ва 28таси «ПСЖ» (62та ўйинда)га тўғри келади. Лекин турнирлар бўйича тақсимот анча хилма-хил. 

** Месси Европанинг кучли 5та лигасида 700та гол урган ягона футболчидир. Криштиану Роналду эса Европа клуб футболидаги 701та голидан 5тасини Португалия чемпионатида «Спортинг» учун юзага келтирган.

** Лионель - Испания Ла Лигаси тарихидаги энг яхши тўп­урар (474та гол). Шунингдек, Испания чемпионатининг энг яхши ассистенти мақоми ҳам айнан Леога тегишли (192та). Аргентиналик жумладан, Ла-Лига-2011/2012да 50та гол тўплаганди.

** Испания чемпионатидаги «хет-трик»лар сони бўйича рекорд ҳам Мессига тегишли (36та). У жумладан, мавсум-2011/2012нинг ўзида 8 марта шундай натижага эришган.

РАҚИБЛАР БЎЙИЧА ТАҚСИМОТ

Табиийки, Мессининг энг «қадрдон» ва «севимли» рақиблари Испанияда. Биргина «Севилья» Леодан нақ 38та гол қабул қилиб олган. Иккинчи рақамли «ўлжа» - бу «Атлетико» (32та гол).

  ** Месси - «Эль-класико»нинг энг яхши тўпурари (26та гол). Криштиану Роналду ва Альфредо ди Стефано Испания чемпионатининг бош қарама-қаршилигида 18 мартадан гол қувончини туйишган.

** Лео Месси амалдаги клуби - «ПСЖ»га қарши кечган 10та ўйинда 6та гол уришдан ташқари, бир бора ассистент­лик ролини бажарган. Тўғри, аргентиналик юлдуз Париж жамоаси билан баҳсларда бирор марта ҳаттоки, «дубл»га ҳам эришмаган.

***Месси миллий жамоалар миқёсида 100+ гол урган илк жаҳон чемпионига айланди. Умуман олганда эса Лео Али Даий (109) ва Роналдудан (122) сўнг юзлик довонидан ўтган 3-футболчи бўлди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:19, 29.03.2023. Ўқилди: 3030 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик