Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тухель Нагельсманнинг мураббий бўлишига ёрдам берганини биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги кунларнинг шов-шувли ҳикояси: Юлиан Нагельсманнинг "Бавария"дан истеъфога чиқарилиши ва унинг ўрнига Томас Тухелнинг тайинланиши. 2016 йилдан бери мураббийлар Бундеслига ва Чемпионлар лигасида олти марта тўқнаш келишган, бироқ илк бор уларнинг йўллари 2007/08 йилги мавсумда "Аугсбург II"да кесишган.

Келинг, 16 йил олдинги вақтга саёҳат қилиб кўрамиз.

Ўшанда тўққиз йиллик фаолиятини якунлаган ва "Штутгарт" ёшлар жамоасида ишлаган 33 ёшли Тухель эндигина "Аугсбург II" бошқарувини қўлга олган эди.

Худди ўша жойда, жуда ёш Юлиан Нагельсманн катта футболга чиқишга интиларди. “Футбол ҳақида чексиз гапиришим мумкин эди. Ўшанда ҳам у ўзини ва жамоани майдонда ва ундан ташқарида қандай қилиб яхшилаш ҳақида ўйларди", - бу ўша пайтда Юлианни таниган ҳужумчи Стефан Хайннинг хотиралари.

Кўп ўтмай, Нагельсманн жиддий жароҳат олди ва 20 ёшида фаолиятини тугатишга мажбур бўлди. Шартнома 2008 йилда тугади, кейин Тухель Нагельсманнга янги вазифа топди. "Клуб менга маош тўлашда давом этди ва бунинг эвазига рақибларимнинг ўйинларини томоша қилдим. Муқобил вариант шартномани бекор қилиш эди, лекин мен буни хоҳламадим", - деб эслайди Юлиан.

Биринчи бундай жамоа "Герстхофен" эди. “Менинг қиз дўстим ўйинни камерага суратга олди ва мен бир вақтнинг ўзида қайдлар олдим. Қоғоз, қалам ва камера - бу бутун тўплам. Тухель қойил қолди ва менга у ҳам рақибнинг ўйинини кўрганини ва шунга ўхшаш нарсаларни пайқаганини айтди", деди Нагельсманн.

Нагельсманнинг кузатишлари "Аугсбург II"га 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди, Юлианнинг дўсти Хайн эса дублга эришди. Шундай қилиб, Нагельсманнга янги роль унга катта завқ бағишлашини аниқлади. “Бундан олдин мен мураббий бўлиш ҳақида ҳеч ўйламагандим. Айтиш мумкинки, Томас мени бу йўлга бошлади”, деб тан олди Нагельсманн.

Мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Юлиан Тухелнинг ёрдамчиси этиб тайинланди, гарчи у амалда скаут бўлиб хизмат қилган бўлса ҳам. Нагельсманн машғулот жараёнида деярли иштирок этмасди.

Нагельсманн ва Томас 2007/08 йилги мавсум охирида ажралишди: Юлиан "Мюнхен-1860" U-17 да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаш учун кетди, Тухель эса "Майнц" U-19га ўтди.

"Мен Тухель мен учун иккинчи ота бўлган деб айта олмайман, гарчи кўпчилик уни шундай атаса ҳам. Бизнинг муносабатларимиз прагматик эди", - деди Нагельсманн Тухель билан қисқа ҳамкорликни эслаб.

Киритилди: 20:07, 29.03.2023. Ўқилди: 1868 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик