Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+5' |
 |
Учрашув якунланди! «Ньюкасл» ўз уйида МЮни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, турнир жадвалида 3-ўринга чиқиб олди. |
| 90+3' |
 |
Мезбонларда яна бир яхши имконият, Гимараэшнинг узатмасидан сўнг Шар зарба берди, лекин бироз ноаниқ чиқди. |
| 90' |
 |
Бош ҳакам ўйинга 5 дақиқа қўшиб берди. |
| 89' |
 |
ГОООООЛ! Каллум Уилсон Триппьернинг узатмасидан сўнг бош билан МЮ дарвозасини ишғол қилди. |
| 86' |
 |
Дан Бурннинг бош билаан яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. |
| 83' |
 |
Варан, Лисандро ҳамда Мактоминей майдонни тарк этди. Линдельоф, Пелистри ва Фред майдонга тушди |
| 82' |
 |
Марсьялнинг зарбаси "Ньюкасл" футболчисига теккан ҳолда, майдонни тарк этди. |
| 80' |
 |
"Ньюкасл" таркибида ўзгариш. Исак ўрнига Уилсон майдонга тушди. |
| 76' |
 |
"Ньюкасл"да гол уриш учун жуда қулай имконият вужудга келди, аммо Жоэллинтон томонидан йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қолди |
| 70' |
 |
Мезбонлар гол уриб олганларидан кейин ҳам ҳужмларни тўхтатганича йўқ. |
| 65' |
 |
Гоооооол! Жо Уиллок мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. |
| 62' |
 |
МЮда ўзгариш: Антони ҳамда Вегхорст ўрнига Марциал ва Санчо тушди. |
| 57' |
 |
Фабиен Шар кутилмаганда узоқдан зарба йўллаб қолди, зарбага эса бироз аниқлик етишмади. |
| 54' |
 |
Сен-Максимин қанотдан узатма амалга оширганиди, тўп Исакгача етиб бормади. |
| 50' |
 |
Тайм бошиданоқ майдон эгалари тезкор ҳужумлар ташкил этяпти. |
| 45' |
 |
Бош ҳакам иккинчи таймга старт берди. |
| 45+1' |
 |
Қўшиб берилган вақт ўз ниҳоясига етди, ҳозирча 0:0. |
| 45' |
 |
Бош ҳакам биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. |
| 41' |
 |
Мезбонлар ҳам тезкор қарши ҳужумга ўтишди, Сен-Максимин Уиллокга қулай узатма ижро этганди, бироқ ҳужумчи ноаниқ зарба йўллади. |
| 38' |
 |
Диого Далот қанотдан олдинга бориб Решфордга узатма берганди, аммо манзилигача етиб бормади. |
| 33' |
 |
Бруну Фернандеш қанотдан Далотга узатма амалга оширди, Диогонинг зарбасини Поуп ушлаб олди. |
| 29' |
 |
Майдонн марказида кичик фоллар кўпайди, ҳар икки томон ҳам агрессив ўйин намойиш этяпти. |
| 25' |
 |
Гимараэшнинг қулай узатмасидан сўнг Мёрфи зарба йўллаганди, аммо анча ноаниқ чиқди. |
| 20' |
 |
«Нюкасл» ўйинни фаол бошлади, бир қанча хавфли ҳужумлар ташкил этяпти, ҳозича МЮда бундай ҳужумлар йўқ. |
| 16' |
 |
Александр Исакда яхши имконият юзага келди, унинг бош билан берган зарбасини Де Хеа қайтарди. |
| 11' |
 |
МЮ ҳам ўзининг дастлабки имкониятига эга бўлди, Вегхорст йўллаган зарба ноаниқ чиқди. |
| 5' |
 |
Мезбонлар дастлабки дақиқалардан илк имкониятларига эга бўлди, Лонгстаффнинг узатмасидан сўнг Гимаэреш зарба беришга улгурмади. |
| 1' |
 |
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! АПЛ 29-туридан ўрин олган МЮ ҳамда «Ньюкасл» ўртасидаги ўйин бошланди. |