Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал" "Челси" футболчиларини кўзламоқда. Тодд Бёли уларни сотармикин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Реал" ёзда икки "Челси" футболчисини сотиб олишга ҳаракат қилади. Бу нарса эса лондонликларнинг асосий таркибида муаммолар ҳосил қилиши мумкин. Клубнинг янги эгаси Тодд Бёли сўнгги иккита трансферлар ойнасида 500 миллион фунт маблағни футболчи харид қилишга сарфлаганди. Бу нарса ўз навбатида таркиб футболчиларининг сони ошиб кетишига олиб келди. Шу сабабли таркибни мувозанатга келтириш керак. Бунинг учун бир қанча ўйинчилардан воз кечиш зарур. "Реал" эса "Челси"нинг асосий таркибидаги футболчиларга кўз олайтирмоқда.

Аслини олганда, "Челси" ёзда 10 тагача футболчисини сотиши лозим. Хабарларда айтилган, "Реал" радаридаги ўйинчилар номи очиқланмаган. Айримларнинг тахмин қилишича, улар Рис Жеймс ва Кай Хаверцдир.
Жеймс – академия тарбияланувчиси. У дунёдаги энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири саналади. Хаверц эса "Челси"да турли хил кўринишларга эга. Лекин 2023 йилда немис ҳужумчиси Поттер ишончига кира олди. Агарда бу футболчилар сотиладиган бўлса, таркиб сезиларли даражада кучсизланади. "Реал" эса "Челси"нинг ҳозирги ҳолатидан хабардор. Жамоа ёзда футболчи сотишга мажбур. "Реал" бу вазиятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Негаки, испан гигантига қанот ҳимоячиси жуда ҳам керак. Жамоа раҳбариятида бу борада рўйхатдан ҳам тайёр. Ундан Жоау Канселу, Хуан Фойт, Давидe Калабрия ҳамда Рис Жеймслар ўрин олган. Ушбу футболчилар ичида "Реал" учун энг кераги, ҳозирча Жеймс бўлиб турибди.

"Реал"ни бу борада энг қийнайдиган нарса бу Жеймснинг шартномасидир. Футболчи 2028 йилга қадар мўлжалланган битимга имзо чеккан. Бу нарса "Реал" олдидан турган масалани оғирлаштиради. Ҳа, мадридликлар "Челси" тез-тез трансферларни амалга оширади. Эден Азар ва Тибо Куртуа шулар жумласидандир. Аммо бу иккиси "Челси"даги битими 1 йил қолганида кетганди.
"Реал" Кай Хавертцга ҳам даъво қилади. Ҳужумчи "Байер Леверкузен" сафида эканидаёқ "қироллик клуби" радарида эди. Аммо "Челси" уни илиб кетган. Ўшанда инглиз клуби Хаверц учун 71 миллион фунт тўлашга рози бўлади (келажакдаги бонуслар билан бирга). Умумий олиб қараганда, "Реал" Хаверцдан кўра, Жеймсга кўпроқ муҳтожлик сезади.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: teamtalk.com
Киритилди: 21:23, 02.04.2023. Ўқилди: 2190 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик