Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2685]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2395]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2338]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1932]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1743]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1721]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1666]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1644]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1329]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1267]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 11 28
2 Пахтакор 11 26
3 Бухоро 11 20
4 Навбаҳор 11 20
5 Бунёдкор 11 19
6 Локомотив 11 17
7 ОКМК 11 16
8 Андижон 11 16
9 Насаф 11 14
10 Хоразм 11 13
11 Қизилқум 11 13
12 Сурхон 11 12
13 Динамо 11 11
14 Қўқон-1912 11 11
15 Сўғдиёна 11 9
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна
11-тур ОКМК 0-0 Нефтчи
11-тур Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
11-тур Сурхон 1-1 Пахтакор
11-тур Хоразм 0-3 Андижон
11-тур Локомотив 1-0 Қизилқум
11-тур Насаф 0-0 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қаранг, Эрлингдан ҳам юқори...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Йўқ, «Манчестер Сити»да тўхтамай, уч-бешталаб гол ураётган Эрлинг Холанд жорий евромавсумнинг энг маҳсулдор футболчиси эмас.

Норвегиялик «йиртқич»дан олдинда франциялик ноунейм бор - Райан Филипп. Ёзда бу йигитча учун узундан-узун навбат юзага келса, ажабмас.

Райан Филипп, бу йигит ким ўзи?

Диққат, мавсум-2022|2023нинг энг сермаҳсул футболчиси - Райан Филипп. Люксембургнинг «Эсперанж» клуби вингери маҳаллий лиганинг дастлабки 19та ўйинида «Гол+пас» тизими бўйича 41 балл тўплади (21та гол ва 20та самарали узатма). Хуллас, франциялик иқтидор айни пайт Европа миллий чемпионатларининг энг сермаҳсул футболчилари рўйхатида «Манчестер Сити» ҳужумчисини 8 балл даражасида ортда қолдирмоқда. Филипп Франциянинг Ницца шаҳрида туғилган, футболга эса 7 ёшида Ментон шаҳри клуби академиясида қадам ташлаган. Иқтидорли болакай 11 ёшига қадар айнан Ментонда шуғулланади, кейин Франция жанубий-шарқига йўл олиб, «Рокбрюн-Кап-Мартен» академиясига кўчиб ўтади. Фақат 2015 йилдагина Ниццага қайтган Филипп «Кавигаль» жамоасида бир мавсум ушланиб қолади, холос. Чунончи, йилдан-йилга юксалаётган йигитча ўша мавсум якунида нисбатан таниқли «Дижон» клубидан таклиф олганди. 

Райан 3 йиллик таҳсилдан сўнг академия тарбияланувчиси мақомида аввалига «Ди­жон»нинг U-19 жамоасида ўйнай бошлади, кейин ўринбосарлар гуруҳига қўшилди. Шу тариқа 2019|2020 йиллар мавсумига келиб, Лига 1да дебют қилди. Аниқроғи, Райан «Дижон»нинг «Бордо»га қарши ўйи­нида 29 дақиқа ҳаракатланди. Тезкор йигит шундан сўнг Франция U-20 терма жамоасидан ҳам чақирув олди ва 2та ўртоқлик ўйини (Хорватия - 1:1; Словения - 2:2)да қатнашди. Тўғри, майдонда мос равишда 14 ва 78 дақиқа тўп сурган ноунейм бирор самарали ҳаракатни амалга оширолмади. «Дижон» 2020 йилнинг февралида вингерни ярим мавсумга мўлжалланган ижара келишуви асосида «Тулон»га юборди ва у янги клубининг 5та ўйинида 1та гол урди. Бироқ жамоа шу 5та учрашувдан 4тада мағлубиятни тан олди. Ниццалик футболчи мавсум-2020|2021ни «Дижон» сафида бошлади, аммо яна самарасиз - Лига 1 доирасидаги 4та ўйинининг барчаси жамоаси мағлубияти билан тугади. Ўринбосарлар таркибидаги 1та «дубль» ва 1та самарали узатма эса ҳеч нарсани ўзгартирмади, ҳисоб. Оқибатда йигитча яна ижара сафарига чиқди ва Лига 2 иштирокчиси «Нанси»да ниҳоят, аввалига бор салоҳиятини кўрсатадигандек таассурот уйғотди, аммо якунда муваффақиятсизликка учради: самарасиз 16та ўйин (10таси бошланғич таркибда).

Энди ҳаммаси, бошқача, фақат...

«Нанси»дан «Дижон»га қайт­ган Филипп ўртадаги шарт­номани келишув асосида бекор қилди ва камтарин «Эсперанж» билан эркин агент мақомида битим тузди. Муҳими, франциялик легионер Люксембург чемпионатидаги дебют мавсумидаёқ 14та ўйинда 7та гол ва 3та ассист муаллифига айланди. «Эсперанж» эса маҳаллий лига турнир жадвали 4-поғонаси орқали Конференциялар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Райан айниқса, мавсум охирида кучайди - 3та ўйин­да 4та гол + 2та самарали узатма. Жорий мавсумга келсак, Филипп халқаро танаффусга қадар 19та ўйинда 41та (!) самарали ҳаракат тўплади. Жумладан, 1та «хет-трик» ва 4та «дубль» қайд этди. Эътиборлиси, ассистентлик бобида ҳам 1та «хет-трик» ёнига айнан 4та «дубль» қўшиб қўйди. Умуман, Райан атиги 2та ўйинда ўз ҳисобига самарали балл ёзиб қўёлмади. Люксембург кубогида эса 1та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист муаллифи бўлди.

«Эсперанж» 54 очко билан турнир жадвали пешқадами бўлиб турибди - 21та ўйиндан 17тасида ғалаба қозонган клуб энг яқин таъқибчисини 3 очкога ортда қолдирмоқда. Дарвоқе, Филиппнинг амалдаги шартномаси ёзда ўз кучини йўқотади ва у Люксембургдан кетадиган кўринади. Аслида ҳам бундай голеадор Франция­га қайтиб, Килиан Мбаппега рақобат тақдим этишга уриниб кўриши керак. Тўғри, Лига 1 - бу Люксембург чемпионати эмас, шундай экан, трансфери атиги 300 минг еврога баҳоланаётган вингернинг ўз юртида нималарнидир исботлаши осон эмас. Айтганча, Филипп Люксембургга трансфер қиймати 150 минг евролик футболчи сифатида йўл олганди. Демак, бу борада ҳам катта ўсиш йўқ эмас.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:43, 03.04.2023. Ўқилди: 4612 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 6
5 Нефтчи Стипе Перица 5
6 Бухоро Шерзод Эсанов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик