Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Руслан Чагаев: «Энди қитъалараро чемпионлик учун рингга тушаман»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

CA-NEWS - Профессионал бокснинг WBA таснифида энг оғир вазн бўйича собиқ Жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик донгдор боксчи Руслан Чагаевнинг Би-Би-Си билан суҳбатида айтишича, қитъалараро чемпионлик камари учун жангини шу йил декабр ойига режаламоқда.

Руслан Чагаев шу йил ҳисобидан ўтказган учта рейтинг жангининг ҳаммасини кетма-кет ғалаба билан якунлаган.

Профессионал бокснинг WBA таснифида энг оғир вазн бўйича собиқ Жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик донгдор боксчи Руслан Чагаевнинг биз билан суҳбатида айтишича, қитъалараро чемпионлик камари учун жангини шу йил декабр ойига режаламоқда.

Руслан Чагаев шу йил ҳисобидан ўтказган учта рейтинг жангининг ҳаммасини кетма-кет ғалаба билан якунлаган.

Ўзбекистонлик донгдор боксчи сўнгги бор жорий ойнинг илк кунида рингга чиққан ва олмониялик рақиби Вернер Крейскоттни еттинчи раунддаёқ техник нокаут билан енгишга муваффақ бўлганди.

Руслан Чагаев, "ҳар бир рақибига қарши рингга чиқишдан аввал барча масофалардан туриб, зарба беришга ҳозирлик кўраётгани боис, сўнгги жангини бирор бир бошоғриқсиз ўтказгани"ни айтади.

"Жанг пайтида зарбангиз аниқ тегиб, рақибингиз йиқиларкан, албатта, жангни тезда тугатишга ҳаракат қиласиз", дейди у.

Руслан ўтган ой Олмониянинг ўзи қарийб 10 йилдан буён шуғулланиб келган Universum Box-Promotion клуби билан шартномасини бузган ва охирги жангини ҳам эркин агент мақомида ўтказганди.

У эркин агент мақомида бўлгани учун ҳам илк бор спарринг ҳамкору мураббий топиш ўз зиммасида экани боис, сўнгги жанги бироз югур-югур билан кечганини айтади.

Ўзбекистонлик боксчининг айтишича, агар қитъалараро чемпионлик камарини қўлга киритса, яна бир саралаш жангини ўтказгандан сўнг, бемалол жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқа олади. Руслан Чагаев қатор жанглар ўтказиш билан ўз рейтингини яхшилаб, келаси йил куз ойларида яна энг оғир вазн тоифасида WBA йўналишида Жаҳон чемпионлиги камари учун даъвогарлик қилмоқчи.

Руслан Чагаев сўнгги ғалабаси ортидан кайфияти аъло даражада ва ҳамма ишлари жойида эканини айтади. Унга кўра, ҳозир декабр ойидаги жангига ҳозирликларини бошлаш арафасида турибди.

Руслан мураббий топиш учун тез орада Америкага сафар қилиш режасида эканини ҳам билдирди.
"Мураббий топиш осон. Аммо яхши мураббий топиш қийин. Мураббий сизга яқин бўлиши керак. Мураббий сизга қанчалик мос эканини юрагингиз билан ҳис этишингиз керак", дейди у.

Руслан 2007 йилнинг 14 апрел куни бошқа бир россиялик рақиби Николай Валуевни енгиб, илк бор профессионал бокснинг WBA йўналиши бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони бўлганди. Шундан сўнг ўз камарини бир неча бор муваффақиятли ҳимоя қилган Руслан Чагаев 2009 йилнинг июн ойида WBO ва IBF таснифи бўйича энг оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони, украиналик боксчи Владимир Кличкога енгилиб, чемпионлик унвонидан буткул маҳрум бўлганди. Аммо орада қатор жанглар ўтказиб, яна ушбу мақом учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Руслан Чагаев профессионал боксда шу пайтга қадар жами 33 та жанг ўтказган, шундан 30 тасида ғолиб чиққан, иккитасида мағлуб бўлган ва биттасини дуранг ҳисоби билан якунлаган.

Ҳаваскор боксда ҳам бир неча бор Осиё ва Жаҳон чемпионлари бўлган ўзбекистонлик донгдор боксчи профессионал боксда ҳам энг оғир вазн тоифасида дунёдаги энг кучли боксчилардан бири саналади. Агар шу йилнинг июл ойи маълумотларига қаралса, сўнгги жангига қадар Руслан Чагаев WBA рейтингида 7-ўринни эгаллаб турганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:01, 19.09.2012. Ўқилди: 6804 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик