Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Челси"ни қимматга туширган Поттер, Мессининг якунланаётган ҳикояси, "ПСЖ"ни "соғаётган" Мбаппе — куннинг қизиқарли хабарлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Stadion.uz жамоаси сўнгги 24 соат ичида чиққан энг сара янгиликларни бир саҳифага жойлади. Марҳамат кунни энг қизиқарли янгиликлари билан танишинг.

"Челси"га қимматга тушган Поттер

"Аристократлар" якшанба куни истеъфога чиқарилган Грэм Поттерга товон пули сифатида 13 миллион фунт тўлаб беради. Бу вақтгача мутахассис клубда 7 миллон фунт ишлаб олишга улгурган эди. Бундан ташқари "Челси" "Брайтон"га Поттерни қўйиб юбориш учун 22 миллион фунт тўлаган. Умумий суммани ҳисобга олсак "Челси" бу мавсумда биргина Поттер учун 42 миллион фунт сарфлаб юборган, бунга қўшимча тарзда мавсум аввалида истеъфога чиқарилган Томас Тухель учун 10 миллион "компенсация"ни қўшсак лондонликлар мураббийлар учун биргина мавсумнинг ўзида 50 миллион фунтдан кўпроқ пул ишлатиб юборганини кўришимиз мумкин.

Мессининг Париждаги ҳикояси якунланмоқда

Аргентиналик юлдуз ҳужумчи Лионель Месси мавсум якунида "ПСЖ"ни тарк этиши кутилмоқда. У жамоанинг маоши камайтирилган ҳолда таклиф этилган янги шартномасини рад этди ва катта эҳтимол билан Лео учун бу мавсум Париждаги сўнггиси бўлади.

35 ёшли форвард яна жонажон Каталониясига қайтиши кутилмоқда. "Барселона" бу ҳафтада шахсан Хави бошчилигида Месси билан музокараларга киришади. Кўрамиз, бу воқеалар қандай якунланади.

Мбаппе "ПСЖ"ни "соғишда" давом этади

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳар мавсум содиқлик учун клубдан қўшимча каттагина маблағ ишлаб олиши маълум бўлди. Француз нашрларининг хабарига кўра, бу сумма тахминан 60 миллион евро атрофида бўлади. Маълумот учун, 24 ёшли форвард ўтган ёзда "Реал"га ўтиши мумкин эди, аммо у сўнгги сонияларда фикридан қайтиб, "ПСЖ" билан мўмайгина даромад олиш мақсадида янги шартнома имзолаганди.

"Челси"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши аниқми?

Яқиндагина "Бавария"дан истеъфога чиқарилган Юлиан Нагельсманн "Челси" таклифини кўриб чиқишга тайёр, аммо бир шарт эвазига - клуб таклиф қиладиган лойиҳа узоқ муддатли бўлиши керак. Ҳозирда Нагельсманн "Челси" раҳбарияти учун асосий танлов бўлиб турибди, агарда унинг варианти ўхшамаса раҳбарият Роберто де Дзерби (Брайтон), Луис Энрике (ишсиз), Рубен Аморим (Спортинг) ва Карло Анчелотти (Реал)га эътибор қаратади.

"Манчестер Юнайтед"нинг асосий нишони - Харри Кейн

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадини белгилаб олди. Манкунианликлар "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнни нима қилиб бўлса ҳам ўз жамоасига жалб қилмоқчи. Бу борада "Юнайтед" раҳбарияти бир нарсадан қўрқади - ҳужумчи учун кураш узоқ давом этиши. Ўтган мавсумда "қизил иблислар" "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг билан деярли 3 ой музокаралар олиб борди, аммо якунда нидерландиялик футболчи "Барса"да қолди. Клуб Кейн билан ҳам шундай воқеа такрорланишидан қўрқади. Агар Харри варианти ўхшамаса, Виктор Осимхен (Наполи), Гонсалу Рамуш (Бенфика) ва Эван Фергюсон (Брайтон) захира варианти бўлади.

"Манчестер Юнайтед"дан кетадиган футболчилар рўйхати тузилди

Эрик тен Хаг бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" ёзда таркибда бир қатор ўзагришларга қўл уради. Хусусан Харри Магуайр, Брэндон Уильямс, Алекс Теллас ва Антони Марсьялга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Шунингдек "Ноттингем Форест"да ижара асосида ҳаракат қилаётган дарвозабон Дин Хендерсон ҳам тўлиқ сотиб юборилиши мумкин.

Немис клуби бир мавсумда тўртинчи маротаба мураббий алмаштирди

"Штутгарт" жамоаси расмий сайти жамоа бош мураббийлигига Себастьян Хенесснинг тайинлангани ҳақида хабар берди. У бу лавозимда Бруно Лаббадияни алмаштирди.

Қайд этиш керак, бу "Штутгарт"нинг мавсумдаги тўртинчи мураббийи. Мавсум стартидан буён жамоа бошқарувида Пеллегрино Матараццо, Михаэль Виммер каби мураббийлар ҳам ишлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:31, 04.04.2023. Ўқилди: 3417 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Ливерпуль Юго Экитике 11
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик