Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4398]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2705]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2643]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2630]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2499]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2454]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2427]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2288]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2157]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2148]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳафта якунида бизни супер воқеликлар кутмоқда: "Ливерпуль" "Арсенал"га қарши, Лэмпард яна рулда...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кўриш керак бўлган учрашув – "Ливерпуль" - "Арсенал"

Ҳар икки жамоанинг сўнгги ўйинлардаги натижалари турлича. Бу эса АПЛ пешқадами бўлган "Арсенал"га устунлик беради. "Ливерпул"нинг ёрқин даврлари ортда қолганлиги туфайли, кўпчилик Микель Артета бу баҳсда яна бир бор ғалаба қозонади деб ўйламоқда. Бироқ, бу алдамчи таассурот бўлиши мумкин. Ҳа, "Ливерпуль" ўта беқарор ва омадсиз даврларни бошдан кечирмоқда. Аммо улар сўнгги бор "Энфилд"да "МЮ" билан тўқнаш келган ва рақибни 7-0 ҳисобида яксон этганди. Клопп ўша режимни ёқиб олиши ҳам мумкин. Гарчанд ҳар нарса бўлиш эҳтимоли сақланиб қолсада, манзара, умумий олганда "Арсенал"да яхшироқ кўринади. Клопп ҳам бекорга бўлажак рақиб ҳақида "улар учяпти, жамоа супер футбол ўйнамоқда, очиғи уларнинг ўйинини кўриб завқ оласан" демаган эди. "Арсенал"нинг бу мавсумдаги ёқимли ўйинларнинг асосида жамоанинг кучли иродаси ётади. Бу мавсумда қандай синов келмасин, Артета жамоаси ҳаммасини матонат билан енгиб ўтмоқда. Лекин "Ливерпуль" ҳам ўз ўйинини ўйнаса, чемпионликдан тўққиз тур ажратиб турган тўпчилар анча қийин аҳволда қолиб кетади.

Кўриш керак бўлган мураббий – Фрэнк Лэмпард

Тодд Бёли мавсумнинг қолган қисмини жиддий олмаганида, биз Лэмпарднинг қайтганини, балки кўрмаган бўлардик. Ҳа, у жамоага шунчаки қайтарилмади. Унинг бўйнида жуда ҳам жиддий топшириқ бор. У ҳам бўлса, "Челси"ни "Реал" тўсиғидан олиб ўтишдир. Лэмпард номи "Челси" майдони ва мухлислари орасида машҳур. Уни ҳамма танийди ва катта эҳтимол билан нималарга қодир эканини ҳам билади. Лэмпарднинг қандай қайтганини эса шанба кунги "Вулверхэмптон"га қарши ўйин кўрсатиб беради. Кейинги манзил эса "Сантьягу Бернабеу" стадиони бўлади. Аслини олганда, бундай қисқа муддатда жамоани аввалги ҳолига қайтариш анча мураккаб кечади. Лекин Лэмпард ўз услубидан фойдаланиши ҳам мумкин. Жамоа имкониятлардан фойдаланиш тугул, хавфли вазият яратишга қийналаётганди. "Астон Вилла"га қарши ўйинда шу нарса намоён бўлди. "Ливерпуль" билан дуранг кечган баҳсда имкониятлар яратилди. Аммо ундан фойдаланишда муаммолар юзага келди. Лэмпард ҳозирги вазиятда тактика, ҳимоя ва ташкилий қисм каби комплекс тузилмалардан хавотир олмаса ҳам бўлади. Бу борада жамоа ҳали дарз кетиб улгурмаганди. Шунчаки, олдиндаги ҳужумчиларни "уйғотиб" юбориш керак холос.

Кўриш керак бўлган клуб – "Ноттингем"

Лондон клуби учун бу ҳафта якуни ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Негаки, "Лидс"га қарши ўйиндан кейин клуб раҳбарлари мураббий алмаштиришни ўйлай бошлаган бўлиши мумкин. Негаки, жамоа сўнгги 8 та ўйинда ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бунинг натижасида "Ноттингем" АПЛдан тушиб кетиш хавфи остида қолди. Жамоани ҳозирда фақат голлар фарқи хавфли зонадан ажратиб турибди. Вазиятдан чиқиб кетиш учун эса қаттиқ меҳнат ва натижа керак. "Астон Вилла"га қарши очко олиш осон бўлмайди. Негаки, Унаи Эмери жамоаси аллақачон яхши шаклланиб олди. Стив Купердан бу ўйинда муаммога ечим топиши ва қандай бўлмасин очко олиши талаб этилади.

Кўриш керак бўлган футболчи – Айван Тауни

Тауни шанба куни баланд учаётган "Ньюкасл" "пуфагига игна санчиши" керак бўлади. У бир пайтлар, 2015-18 йилларда "қарғалар" футболчиси сифатида ҳаракат қилган. Аммо вақтининг асосий қисми ижараларда ўтган эди. Ҳужумчи атиги ярим миллион фунт эвазига 2018 йилда "Питерборо"га сотиб юборилади. Тауни "Брентфорд"га келгач, ўз жамоасини АПЛга олиб чиқди. Энди унинг олдида турган вазифа, "Ньюкасл"ни мағлуб этиш. Тауни эртага собиқ жамоаси билан бу ишни уддалашга ҳаракат қилиб кўради.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 14:46, 07.04.2023. Ўқилди: 1798 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик