Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12715]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6495]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5202]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4566]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4195]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3428]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2558]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2012]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1903]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1870]

Жоао Педро Бразилия терма жамоаси таркибига кирмагани ҳақида фикр билдирди [0]

Самир Насри ёшлигида сохта исм билан ўйнаганини тан олди [0]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [0]

Жейми Каррагер Муҳаммад Салоҳни танқид қилиб, уни Криштиану Роналдуга қиёслади [0]

Расман. Неймар Жаҳон чемпионатига боради [0]

Sofascore талқинига кўра Франция чемпионатининг рамзий терма жамоаси эълон қилинди [0]

Даниэль Карвахаль 24 йилдан сўнг «Реал»ни тарк этишига муносабат билдирди [0]

АПЛ. «Арсенал» «Бёрнли»ни мағлуб этиб, «Манчестер Сити» билан орадаги фарқни оширди (видеошарҳ) [0]

Анвар Ғофуров: «Пахтакор» айрим вазиятларда биздан яхшироқ ҳаракат қилди, аммо биз натижа учун майдонга тушгандик» [0]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ғаройиб оилавий қисса

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Навбатдаги қаҳрамонимиз - Қатар мундиали гуруҳ босқичининг дастлабки турида АҚШ терма жамоаси голлари ҳисобини очган (Уэльс, 1:1) Тимоти Веа.

 Мабодо, бу ном сизга нотаниш ёки ёдингиздан кўтарилган бўлса, таништириб қўяйлик: Тимоти - «Қора қитъа» вакиллари орасида биринчи бўлиб «Олтин тўп» совринига сазовор бўлган (1995) ва ҳанузгача нуфузли совриннинг ягона соҳиби бўлиб қолаётган либериялик афсонавий ҳужумчи Жорж Веанинг ўғли.

Ҳозирда Либерияни президент сифатида бошқариб турган катта Веага жаҳон чемпионатида тўп суриш насиб этмади. Бунинг асосий сабаби - нисбатан заифроқ бўлган терма жамоанинг саралаш босқичидан ўта олмаганлиги.

Ота-ўғил касбдошларнинг ўзаро муносабати доимо ҳавас қиларли даражада бўлган: «Болалигимда отамни шунчаки, фақат фарзанд кўзи билан қарардим. Унинг шу қадар машҳур шахс эканлигидан бехабар эдим. Улғайгач, кўчалар, жамоат жойларида одамлар уни қуршаб олишлари ва биргаликда суратга тушишни илтимос қилишганига гувоҳ бўлдим ва юксак ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлган инсон эканлигини тушуна бошладим», - деганди Тимоти Қатар мундиали бошланишидан 2 кун аввал «Вашингтон Пост» газетасига берган интервьюсида.

«Мен унга «Ватсап» орқали нома юбораман. Агар у банд бўлса, жавоб қайтармайди. Мен ҳам худди шундай - нима биландир банд бўлсам, жавоб бермайман. Менинг отам - камдан-кам учрайдиган ўта нормал инсон. Эрталаб ўрнидан турадию, баскетбол ёки футбол ўйнагани йўл олади. Ўйлашимча, менинг Қатар мундиалида майдонга тушишим отам учун муҳим воқеа бўлади. Фарзанди майдонга тушиб, унинг изидан бораётганини кўришдан ортиқ бахт бўлмаса керак ота учун. Агар менинг ўғлим ёки қизим жаҳон чемпионатида ўйнаётганини кўриш бахти насиб этса, ўзимни дунёдаги энг бахтиёр ота, деб ҳисоблардим. Қайси терма жамоа таркибида тўп суриш хусусида бош қотириш зарурати мени четлаб ўтди. Табиийки, отамнинг авлод-аждодлари - менинг авлодим. Бироқ мен Қўшма штатларда улғайдим, умрим шу диёрда ўтмоқда, оилам, дўстларим шу ерда. Шу сабабли, менда қайси мамлакат шарафини ҳимоя қилиш эҳтиёжи бўлмади. Менинг ватаним - АҚШ», - кичик Веанинг мазкур эътирофини биз Fox Sports нашрига берган интервьюсидан билиб олдик. Хуллас, Веалар оиласи ниҳоят, сайёрамизнинг бош мусобақаси тарихидан жой олди.

Жорж Веа Либерия пойтахти - Монровия яқинидаги фақир кулбада улғайди. Ота-онаси унинг болалик даврида ажрашиб кетишгач, Жоржни бувиси тарбиялади. Либерия чакалакзорларининг етакчи футболчиси 20 ёшга чиққанида маҳаллий клуб таркибидан жой олишга муваффақ бўлди. Веа маҳаллий юлдуз мақомида қолиб кетишга жуда яқин турганди. Лекин ашаддий футбол мухлиси бўлган президент Сэмюэл Доу ноёб иқтидор соҳибига ёрдам қўлини чўзди - иқтисодиётдаги жиддий муаммоларга қарамай, Либерия терма жамоасини қўшимча машғулотлар ўтказиши учун Бразилияга жўнатди. 1987 йилда Жорж Камерун терма жамоаси бош мураббийи Клод Ле Руанинг эътиборини ўзига жалб этганди. Бир йилдан сўнг мураббий уни Арсен Венгерга тавсия этгач, «Монако» африкалик ҳужумчини 12000 фунт эвазига ўз сафига қўшиб олди. Жорж дебют мавсумидаёқ жамоанинг энг яхши тўпурари ва «қора қитъа»нинг 1989 йилдаги энг яхши футболчиси унвонларини қўлга киритди. Либерия футболининг бош юлдузи парвози Биринчи фуқаролар уруши даврига тўғри келган бўлсада, унинг фаолиятига тўсқинлик қилмади. Веа «ПСЖ»га ўтиб, рақиб жамоаларнинг додини берди. Шунингдек, 1994|2095 йиллар мавсумида ЕЧЛнинг энг яхши тўпурари бўлди.

Шундан кейин Жорж Веа Фабио Капеллонинг «Милан»и таркибидан жой олиб, Роберто Баджо билан ёнма-ён тўп сурди. Либериялик афсонавий ҳужумчи «Верона»га қарши беллашувда ўз мухлисларига унутилмас лавҳани ҳадя этди. Яъни, ўз жарима майдончаси ичида бурчакдан йўлланган тўпни эгаллаб олиб, рақиб жарима майдончасигача дуч келган рақибларини алдаб ўтди ва аниқ зарбаси билан Марадонага хос афсунгарликни намойиш этди. Айнан ўша йилда Жорж «Олтин тўп» совринига лойиқ топилди.

2000 йил февралида навбатдаги муҳим воқеа юз берди - ўғли Тимоти дунёга келди. Ўша пайтда Жорж Англияда - ярим мавсум «Челси»да, ярим мавсум «Манчестер Сити»да тўп сурганди. Тимотига «Челси» кўпроқ ёқади.

2003 йилда катта Веа фаолиятини якунлади - Либерияда фуқаролар уруши ниҳоясига етди. Бунга қадар Жорж Францияда, кейин БААда ўйнашга улгурганди. Кичик Веа эса ўз фаолиятини Америкада бошлаб, 2014 йилнинг ёзида «ПСЖ» таркибидан жой олди. Бу унинг отаси учун қувончли хушхабар эди, албатта. Ҳозир Тимоти «Лилль» шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда ўз ўйинини кўрсата олмаяпти - Лига1 доирасида 20 марта майдонга тушди, голлар ҳозирча йўқ. Афсонавий ҳужумчи эса қарийб 5 йилдан бери Либерияни бошқармоқда. Шу йил навбатдаги сайловлар бўлиб ўтади. Амалдаги президент қайта сайланишига шубҳа қилмаяпти. Ғаройиб оилавий қисса.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:30, 07.04.2023. Ўқилди: 2196 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик