Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: «Тезкор икки гол қўйиб юборганимиз деярли мағлубият дегани»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлига 5-тури доирасида ўтказилган водий дербисида «Нефтчи»га имкониятни бой берган «Андижон» клуби устози Александр Хомяков мағлубиятга асосий сабаб нима бўлгани, рақибнинг кучи, захира ва дерби қандай бўлиши лозимлиги ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Биринчи таймдаёқ ўз дарвозамиздан иккита тезкор гол ўтказиб юборганимиз учрашув тақдирини деярли ҳал қилганини тан оламан. Бундай рақибга қарши беллашувда тезкор голлар ўтказиб юбориш мағлубият дегани. Биз учрашувдан аввал ҳимояни ушлашга ва биринчи таймда рақибга гол уриш учун имкон бермасликка келишиб олгандик. Аммо, тезкор голлар туфайли биринчи таймдаёқ барча масала ҳал этилди. Шундан сўнг ўйинга қайта олмадик. Рақиб бекорга етакчилар қаторида бормаётганини исботлади. Улар ҳақли ғалабага эришишди», - деди мураббий.

«Барча режаларимиз биринчи таймдаёқ барбод бўлгач, иккинчи тайм жуда қийин кечди. Ўзгартиришлар биз кутган натижани тақдим этмади. Мағлубиятга учраганимизга ўзимиз айбдормиз».

«Дербилар одатда бундай даражада бўлмайди. Бугун фақат бир жамоа устунлик қилди. Дербилар одатда шиддатли ва жанговар тарзда кечади. Бугун ундай ўйин бўлмади. Биз рақибга деярли қаршилик қилмадик. Иккинчи таймдаги устунликдан ҳам фойдалана олмадик. Жамоалар орасидаги тафовут катта. Улар жадвалда етакчилик қилмоқда. Биз эса, ҳозирча ўз ўйинимизни топишга ҳаракат қилмоқдамиз».

«Захирадан тушганлар ҳозир жисмонан тайёр эмаслар. Агар тайёр бўлганларида асосий таркибда майдонга туширар эдим. Уларда ўйин амалиёти деярли бўлмади, шунинг учун ҳозир улар захирадан туширилмоқда. Келгуси баҳсларда бизга ёрдам беришади деб умид қиламан. Хатолар кўп, улар устида ишлаймиз. Ҳали ишлайдиган нарсаларимиз етарлича», — деди Хомяков.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:13, 08.04.2023. Ўқилди: 935 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик