Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрик тен Хаг томонидан қайта кашф этилган саккиз футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эрик тен Хагнинг "МЮ"даги ижобий таъсирини, "Олд Траффорд"даги ўзгача муҳит ҳамда яхши томонга ўзгарган футболчиларда кўришимиз мумкин. Хусусан, тен Хаг "МЮ"даги ўйинчиларни ўсишига сабабчи бўлди ва клубни ЕЧЛ поғонасига кўтарди. Нидерландиялик мутахассис Европа лигасида "Барселона" ва "Реал Бетис"ни мағлуб этди. 2017 йилда бери совринсиз келаётган "қизил иблислар"га Англия лига кубогини тақдим этди. Тен Хаг жамоада ақлли харидларни ҳам амалга ошириб, харизмаси кучли футболчиларни жалб этди. Қуйида, унинг қўл-остида янги даражага чиққан футболчилар ҳақида билиб оласиз.

Маркус Рэшфорд

Рэшфорд ҳам бошқа жамоадошлари сингари ўтган мавсум давомида Сульшер ва Рангник бошчилигида даҳшатли даражада ёмон мавсумни бошидан ўтказишига тўғри келганди. Ҳужумчининг мавсум аввалидаги голлари, Англия терма жамоасига қайтадан чақирилишига олиб келди. 2023 йил давомида Рэшфорд "МЮ"нинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. У ўз жамоасининг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Бруну Фернандеш

Фернандеш икки мавсум олдин ажойиб даражада эди. Аммо Ральф Рангник даврида португалиялик ўз ўрнини йўқотиб қўйди. Орадан кўп ўтмай, Фернандеш яна ўз даражасини тиклади. Бу жараёнда тен Хаг катта ёрдам кўрсатди. Айни пайтда ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"даги ўта муҳим фигура сифатида барча ўйинларда майдонга тушмоқда.

Алехандро Гарначо

Гарначо "МЮ"нинг ёшлар жамоасида аллақачон юлдузга айланганди. Аммо у Эрик тен Хаг тузган "банда"да бошқа даражага кўтарилди. Европа лигасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйин Гарначонинг илк голига гувоҳ бўлганди. Шундан кейин, у бир нечта баҳсларда муҳим голларга муаллифлик қилди. Гарначо "Манчестер Сити" билан баҳсда Рэшфорднинг ғалаба голига ассистент бўлади. "Вест Хэм" билан ҳам унинг узатмаси сабабли "МЮ" ғалабага эришади.

Эрон Уан-Биссака

Кўпчиллик, ҳатто биз ҳам Уан-Биссаканинг "МЮ"даги даври якунланди деб ўйлагандик. Негаки, ҳимоячи узоқ вақт захирага михланиб қолганди. Аммо бу вазият узоққа чўзилмади. Охирги пайтларда инглиз футболчиси асосий таркибда кўриниш бера бошлади. Эроннинг ўйинларида ҳам ўзгариш сезилмоқда. Бу эса тен Хагнинг ижобий таъсири натижасидир.

Люк Шоу

Шоу 2020-21 йилги мавсумни фантастик даражада ўтказади. Унинг кейинги мавсумдаги ўйинлари эса аввалги Шоунинг сояси эди холос. Тирелл Маласия сотиб олинганида, Шоунинг асосий таркибдаги ўрнига путур етадигандек кўринганди. Бироқ, бундай бўлмади. 27 ёшли ҳимоячи тен Хаг ишончидан жой олиб яна асосий таркибга қайтишга муваффақ бўлди. Унинг ўйинлари икки йил олдингисидан ҳам яхшироқ кўринмоқда.

Рафаэль Варан

Варан "Олд Траффорд"даги биринчи мавсумида ажойиб ҳаракат қилганди. Аммо жароҳатлар ҳимоячини қийнаб қўяди. Жорий мавсумда Варан Лисандро Мартинес билан тандемда ҳаракат қила бошлади. Бу эса Франция терма жамоаси аъзосининг ўсишига ёрдам берди. Варан 2023 йилда "МЮ" учун ўта муҳим аҳамият касб этаётган таркиб аъзосига айланди.

Давид Де Хеа

Қийин кечган мавсумдан кейин, Де Хеа ҳам катта муаммоларга дуч келади. Эрик тен Хагни жамоага келиши эса испаниялик дарвозабонга яхши таъсир қилди. Хусусан, Де Хеанинг ўйинларда кўрсатаётган сейвларлари, "қизил иблислар"га ЕЧЛ йўлланмаси учун курашда катта ёрдам бермоқда. Тўғри, келаётган ёзда у жамоадан кетиши ҳам мумкин. Аммо тен Хаг Де Хеанинг бу мавсумдаги ўйинларидан миннатдор бўлиши керак. Ўзининг ўн йиллик фаолиятида Де Хеа "МЮ"да қўлидан келган ҳамма ишни ортиғи билан бажара олди.

Диегу Далот

Оле Гунар Сульшер ўз даврида Далотдан асосий таркиб футболчиси сифатида фойдаланарди. Аммо орада шундай давр бўлдики, португалиялик захирага михланиб қолди. Эрик тен Хаг келгач, барча футболчилар қатори, Далотга ҳам имкон бера бошлади. У Жаҳон чемпионатидан олдин 17 ўйинда қатнашиб, 1 та гол ва 2 та ассистга муаллифлик қилганди. Тен Хаг Далотни ҳали ўсиши ҳақида айган эди. Айни дамда у асосий таркибдаги ўрни учун кураш олиб бормоқда.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 09:20, 10.04.2023. Ўқилди: 3172 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик