Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Терма жамоалар маркази вакиллари - Фарғонада

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Йиғилишлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Фарғона вилоят футбол федерацияси мажлислар залида селекционер мураббийлар ишини янада ривожлантириш ва уни тўғри ташкил этиш борасида йиғилиш бўлиб ўтди.  Мажлисда Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва Терма жамоалар маркази маслаҳатчи мураббйи Вялеслав Солохолар иштирок этишди.

Йиғилишни Фарғона вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Комил Мирзабоев очиб берди.

- Бугунги йиғилишдан мақсад вилоятимизда селекция ишларини ривожлантиришдан иборат. Бугун нафақат Фарғонадан балки, Андижон ва Наманган вилояти вакилларини ҳам таклиф этганмиз. Барчамизнинг мақсадимиз битта – Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш. Бу йўлда биз биргаликда ишлашимиз талаб этилади.

Шўндан сўнг, Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов йиғилишнинг асл моҳияти ҳақида сўзлар берди.

- Сир эмаски, бугунги кунда Ўзбекистон футбол федерацияси юртимизда “миллионлар ўйини”ни янада ривожлантириш йўлида бир неча ишларни амалга оширилди. Шулардан бири Ўзбекистонда селекция ишларини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Бунинг учун биз вилоятларни тўртта ҳудудга бўлиб олдик. Фарғона водийси мана шундай ҳудудлардан бири саналади. Мазкур минтақадаги ишларни таниқли мутахассис Тоҳир Кападзе назорат қилади. Аниқроғи, у кишини ЎФФнинг водийдаги махсус вакил сифатида ишга олдик. Тоҳир ака уч вилоятнинг селекция ишларига жавобгар шахс саналади. Қолган ҳудудларда ҳам мана шундай маслаҳатчи мураббийларимиз фаолият юритишади.

Тан олиш даркор, водийда иқтидорли футболчилар кўп. Аммо уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш борасида етарлича иш қилинмаяпти.

ЎФФ призеденти Мираброр Усмонов жойларда оммавий футболни ривожлантиришга кенг эътибор қаратмоқда. Селекционер мураббий фақат ўсмирлар, ёшлар ёки миллий терма жамоа учун эмас. Балки, пляж футболи, аёллар футбол ва шунга ўхшаш терма жамоаларга керакли номзодларни етказиб бериши лозим. Айтганча, терма жамоа учун тайёр бўлган футболчилар керак. Кўп ҳолларда терма жамоаларимизга бўш ўйиничларни тавсия этишади. Такрор айтаман, бизга тайёр ўйинчилар зарур. Мана шу тайёр футболчиларни эса сиз селекционерлар топишларинг керак бўлади.

Куни кеча Мираброр Усмонов ўсмирларимизни Осиё чемпионатига кузатар экан, бир нарсага алоҳида урғу бердилар. Эрондаги чемпионатда иштирок этаётган терма жамоамизнинг географияси анча кенг. Нуралиев жамоасида 11 вилоятдан келган ёш футболчилар тўп суришади. Биз келажакда бундан ҳам яхшироқ натижаларни қайд этишимиз керак.

Айни дамда Ўзбекистонда 14 та терма жамоа мавжуд. Мана шу терма жамоаларга керакли номзодларни етказиб бериш сизнинг зиммангизда.

Айтганча, ноябрь ойида 2000 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказмоқчимиз. Мана шу турнир баҳонасида яна битта терма жамоа ташкил этиш ниятимиз йўқ эмас. Ушбу терма жамоани бошқариш учун уч нафар номзодимиз бор. Келаси ҳафтада худди шундай йиғилишни Самарқандда ҳам ўтказамиз, деди ТЖМ директори.

Шунингдек, Асқар Толибжонов водий селекционерлари маслаҳатчиси Тоҳир Кападзега махсус гувоҳнома топширди ва селекционер мураббийларга тегишли топшириқлар берди.

Йиғилиш сўнггида Терма жамоалар маслаҳатчи мураббйи Вялеслав Солохо селекционер мураббийларнинг вазифаси борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Биз селекционер мураббийлар савиясини оширишимиз керак. Тан олиш лозим, ҳозир кўпчилик селекционер мураббий ҳақида тушунчага эга эмас. Селекционер мураббийнинг вазифаси иқтидорли футболчини топишдан иборат эмас. Аксинча уни ҳар доим назорат қилиши даркор. Унинг ҳолатини аниқ билиш ва терма жамоа устози маълумот бериб туриши шарт. Мана шунда ҳамма бизни ҳурмат қила бошлайди. Селекционер мураббийлар обрўси ошади. Бу борада барчага омад тилаб қоламан.  Водийдаги селекционер мураббийлар “куч бирликда” шиори остида иш курсаларинг мақсадга мувофиқ бўларди.

Аброр Деҳқонов

Манба: www.fi.uz
Киритилди: 11:27, 22.09.2012. Ўқилди: 4495 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик