Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3941 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кеч очилган иқтидор

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Қатардаги жаҳон чемпионатида Германиядек номдор терма жамоа ўз иштирокини гуруҳ босқичида якунлашга мажбур бўлган...

Ўшанда турнир фаворитларидан бири ҳисобланган немислар фақат Коста Рикадан устун келишган (4:2) ва 3-ўрин билан уйга қайтишганди. «Вердер» ҳужумчиси Никлас Фюллькругнинг голлари жамоанинг плей-офф босқичига чиқиши учун камлик қилганди. Қишда Фюллькруг «Бавария» таркибига ўтиши тахмин қилинганди. Бироқ трансфер амалга ошмади. Қуйидаги ҳикоямиз камтарин «Вердер»да камтарона тўп суришига қарамасдан, Бундеслига тўпурарлари рўйхатини ишончли тарзда бошқариб келаётган сермаҳсул снайпер ҳақида.

Қатарда Германиянинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлганди

2022 йилнинг кузида 30 ёшли ҳужумчи ўз фаолиятида илк бора миллий терма жамоадан чорлов олди. ЖЧ бошланиши арафасида Никлас Уммонга қарши ўртоқлик учрашувининг 80-дақиқасида гол уриб, ғалабани таъминлади, ўзи сўнгги 20 йил ичида терма жамоадаги дебютини нишонлаган энг кекса футболчига айланди. Қизиқ, учрашувдаги ягона голни айнан у урган бўлсада, мундиалдаги уччала ўйинда ҳам бошланғич таркибда эмас, захирадан майдонга тушди. Унинг Японияга қарши беллашувдаги 11 дақиқали иштироки натижани ўзгартира олмади - Германия турнирни 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади. Лекин Испания ва Коста-Рика билан бўлган баҳсларда немислар халоскори ролини адо этди: қитъадошларига қарши ўйинда урган голи мағлубиятдан қутқариб қолган бўлса (у тепган тўпнинг тезлиги 118 кмҒс., турнирдаги 3-тезкор зарба бўлганди), Жанубий Америка вакилларига қарши беллашувда гол ва самарали узатмани амалга оширганди. Бу учрашувларда ҳужумчи мос равишда 20 ва 35 дақиқадан тўп сурди. Бироқ унинг саъй-ҳаракатлари немисларнинг плей-офф босқичига йўл олишлари учун етарли бўлмади.

Никлас Фюллькруг, Германия терма жамоаси ҳужумчиси:«Ҳақиқатни дангал айтишдан қўрқмайман: мени терма жамоанинг омадсизлигини Германияда қай тариқа қабул қилганликлари ташвишлантирмоқда , аввалига Япониядан мағлубият, унинг ортидан гуруҳ босқичида мусобақани тарк этиш. Бу ғоят улкан шармандалик. Баъзан терма жамоага муваффақият эмас, омадсизлик тилайдилар. Нима учун шундай бўлишини билмайман. Мен фақат бир нарсани айта оламан: майдондаги ҳар бир футболчи терма жамоа либосида тўп суриши билан фахрланади».

«Бавария»нинг қизиқиши ва «Вердер»даги иштироки

Қатар мундиали даврида Никлас Фюллькруг «Бавария»нинг эътиборини қозонди. Sportbuzzer маълумотига кўра, ҳужумчининг «Вердер» ва Германия терма жамоасидаги ўйинлари мюнхенликлар мутасаддиларига маъқул бўлган. Никласнинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. «Бавария» уни қишда ўз сафига қўшиб олиши мумкин эди, «Вердер» ҳужумчи учун бор-йўғи 10 млн. евро талаб қилган бўлсада, негадир трансфер амалга ошмади. Abendzeitung Munchen ахборотига биноан, гранд шунингдек Гарри Кейн («Тоттенхэм») ва Маркус Тюрам («Боруссия М.») номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда. Ёзда шу футболчиларнинг бир нафари мюнхенликлар таркибига жалб этилиши мумкин.

Бундеслигадаги дебютини Никлас Фюллькруг 2017Ғ18 йиллар мавсумида, «Нюрнберг»дан «Ганновер» таркибига ўтганидан кейин нишонлаганди. Ўшанда у 34 учрашувда майдонга тушиб, 14та гол урган, лекин кейинги 2 мавсумда бир қатор жароҳатлар туфайли, маҳсулдорлиги бир оз пасайиб қолганди. «Вердер»даги дастлабки икки йил ҳам анчайин қийин кечди: барча турнирлардаги 32та ўйинда 10та гол. Бироқ ўтган мавсумда Никлас ўзининг 33та беллашувдаги 19та голи ва 8та самарали узатмалари билан «мусиқачилар»нинг элита йўлланмасини қўлга киритишларига муносиб ҳисса қўшди.

Муҳими, Фюллькруг мерганлик маҳоратини давом эттирмоқда. ЖЧ-2022 турнирига қадар 14 учрашувда 10та, мундиалдан кейинги 9та баҳсда 5та гол урди. Ҳозир «Вердер» 26-турдан кейин 31 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда бормоқда. Унга 15та голни туҳфа этган снайпер эса Бундеслига тўпурарлари рўйхатида 1-поғонада. Олдинда эса яна 8та қизиқарли беллашувлар кутиб турибди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:49, 12.04.2023. Ўқилди: 1587 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.