Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • 1:2
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 17 31
7 Пахтакор 18 30
8 Қизилқум 18 22
9 Андижон 18 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 17 13
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1049 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Левандовскининг ўйини хавотир уйғотмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Барселона" бундан олдинги иккита ўйинни омадсиз ўтказди. Аввалига каталонияликлар Испания кубоги ярим финалида “Реал”дан (0:4) аламли мағлубиятга учраган бўлса, кейин Ла Лигада “Жирона”га (0:0) гол ура олмади. Ҳужумчи Роберт Левандовскининг ўйини эса лигада сезиларли даражада пасайган.

Қатардаги жаҳон чемпионатигача Левандовски Испания чемпионатида 14 та ўйин ўтказиб, 13 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Шу тариқа, полшалик ҳужумчи ҳар бир ўйинда ўртача 0,93 тадан гол урган. Турнирдан кейин эса Роберт 10 учрашув ўтказди ва тўртта гол урди (ҳар бир ўйинга ўртача 0,4 гол). Левандовски учта учрашувни дисквалификация, биттасини жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Агар Ла Лигада бутун мавсумни оладиган бўлсак, ҳужумчи 23 ўйинда 17 та голга эга (ҳар бир ўйинда 0,71).

Кўрсаткичлар пасайиб кетганига қарамай, Левандовски Ла Лига тўпурарлари рўйхатида ҳамон етакчилик қилмоқда. Иккинчи қаторда эса “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема у 14 та гол урди. ЖЧ-2022даги танаффусга қадар франциялик футболчи Испания чемпионатида бор йўғи еттита ўйин ўтказган, чунки жароҳати сабаб еттита учрашувни ўтказиб юборган. 2022 йилнинг ноябрь ойида Бензема бешта гол урган бўлса, ҳозир у 14тага етди.

Ла лига қайта бошланганидан сўнг Карим 11 учрашувда тўққиз марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. "Реал Мадрид" футболчиси Левандовскидан фарқли ўлароқ, ўйинида сезиларли ўсиш кузатилди. Бутун мавсум давомида Бензема 18 та ўйинда 14 та гол урди, яъни ҳар бир ўйинда ўртача 0,78 тадан. Карим учун бу кўрсаткич тўпурарлар пойгаси пешқадамидан бироз юқорироқ.

Левандовскининг ўзи сўнгги ўйинларини жароҳат билан ўтказганини таъкидлади: “Реал” билан кубок ўйинида Милитаодан ёқимсиз зарба қабул қилдим. Иккинчи бўлимда ўйнаш қийин бўлди. “Жирона”га қарши ўйин олдидан юролмай қолдим. Биз физиотерапевтлар билан ишладик ва мен майдонга тушишга муваффақ бўлдим. Мен оғриқдан ўйнамайдиган футболчи эмасман, доим жамоага яқин бўлишга ҳаракат қиламан. Сўнгги икки ўйин энг яхшиси бўлмади, мавсум охирида ўйинимни кучайтиришим керак.

Қанча гол урсам ҳам ҳеч қачон хурсанд бўлмайман. Жаҳон чемпионатидан кейин ўйиним пасайди, аммо охирги ўйинларда бутун жамоа яхши ҳаракат қилмади. Одамлар мендан нимани хоҳлашларини биламан. Умид қиламанки, мавсумнинг сўнгги ўйинларида аввалгидек ўйнаймиз”, дейди Левандовски.

2023 йилда Каталония клуби 22 та расмий ўйин ўтказди. Қизиғи шундаки, Левандовски - Педри - Усмон Дембеле триоси атиги учта учрашувда бирга майдонга тушган. Бу Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Испания Суперкубогининг иккита ўйини ва "Реал Соседад" билан кубок ўйини эди. Ушбу учрашувларда Левандовски “гол+пас” тизимида 3 (2+1) очко жамғарган бўлса, Педри ва Дембеле биттадан гол уришди. Ҳозир испан ва француз жароҳат олганлар рўйхатида, улар йўқлигида полякнинг кўрсаткичи сезиларли даражада пасайган.

Нуфузли Marca нашри вазиятни қуйидагича баҳолайди: “Левандовски билан боғлиқ вазият хавотирли тус олмоқда. Ҳозир жамоага чинакам поляк керак, лекин унинг кўрсаткичи пасайиб кетди. "Барселона"нинг йўқотишлари жуда сезиларли, гарчи раҳбарият бунга эътибор қаратмаяпти. Қолганлар вазиятни яхшилашга ҳаракат қилишяпти, аммо охирги ўйинларда унчалик яхши ҳаракат қилишмаяпти. Айрим ўйинларда Левандовски кўринмаяпти. Тўп унга етиб бормайди ва у вазиятлар яратмайди”.

Аммо “Барселона” бош мураббийи Хави вазиятни хотиржамлик билан баҳолади: “Мени Левандовскининг ўйини эмас, фақат чемпионлик ҳақида қайғураман. "Жирона"га қарши ўйинда бизда самарадорлик етишмади, шу боис ўзимизни танқид қилишимиз керак. Афсуски, “Реал”дан очколар сонини 15тага етказиш имкониятини қўлдан бой бердик”.

Балки Педрининг қайтиши билан вазият яхши томонга ўзгарар. Ҳозир испаниялик ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ унинг қачон майдонга қайтиши ҳозирча ноаниқ.

Киритилди: 15:27, 16.04.2023. Ўқилди: 3794 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.