Бугун 14 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль» «МЮ»ни тўхтата олмади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ҳозиргина Англия премьер-лигаси 5-тури доирасидаги “Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда “қизил иблислар” 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"нинг асрлик қарама-қаршилиги юзасидан, Энфилд Роудда АПЛ доирасида навбатдаги ўйин бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.

Ўйин шиддатли курашларга бой бўлди. Ҳар иккала жамоа футболчилари катта босим остида ҳаракат қилишди. 39-дақиқада "Ливерпуль" футболчиси Жонжо Шелвининг асаблари бунга дош бера олмади ва оддий вазиятда, майдон марказида иккала оёғи билан Жонни Эвансга қараб сакради. Учрашув бош ҳаками Марк Халси эса ҳақли равишда уни майдондан четлатди.

Камчиликда қолган мерсисайдчилар, иккинчи бўлим бошланиши билан, кутилмаганда ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.  Глен Жонсон ошириб берган тўпни Стивен Жеррард чамаси 20 метр масофадан "МЮ" дарвозасининг бурчагига жойлаб қўйди  1:0.

Аммо "Энфилд"даги мухлислар қувончи узоққа чўзилмади. Орадан 5 дақиқа ўтгач, тезкор қарши ҳужумда Рафаэл  Валенсия  Кагава учлиги амалга оширган чиройли комбинациядан кейин Рафаэл яқин масофадан туриб, дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга ола билди  1:1.

80-дақиқада эса Валенсия майдон марказидан рақиб жарима майдончасига қадар югуриб борди ва Глен Жонсоннинг оёғига чиройли қоқилиб йиқилди. Бош ҳакам эса бунга лаққа тушиб, пенальти белгилади. Робин ван Перси нуқтадан адашмади  1:2.

Шундан сўнг майдон эгалари харчанд ҳаракат қилишмасин, вазиятни ўнглай олишмади. Ҳатто қўшиб берилган 8 дақиқа ҳам уларга ёрдам бермади.

Англия Премьер-лигаси

5-тур

"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" 1:2 (0:0)
Голлар:
Жеррард (46) – Рафаэл (51), ван Перси (81, пенальти).

"Ливерпуль": Рейна, Келли, Шкртел, Аггер (Каррагер, 80), Жонсон, Жеррард, Аллен, Шелви, Борини (Сусо, 46), Суарес, Стерлинг (Хендерсон, 66).

"Манчестер Юнайтед": Линдегор, Рафаэл (Уэлбек, 89), Ж. Эванс, Рио Фердинанд, Эвра, Кэррик, Гиггз, Валенсия, Кагава (Х. Эрнандес, 81), Нани (Скоулз, 46), ван Перси.

Огоҳлантиришлар: Скоулз (58), Рейна (77), ван Перси (84).
Четлатиш: Шелви (39).

Манба: www.stadion.uz
Киритилди: 19:55, 23.09.2012. Ўқилди: 4427 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик