Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ тарихидаги энг катта титул инқирозлари: "Арсенал" яна чемпионликдан қуруқ қоладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2022-23 йилги мавсум келажакда "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ўртасидаги чемпионлик учун кураш билан эсланади. Хусусан, Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал" августдан бери жадвални бошқариб келаётганига қарамай, охирги икки турда кетма-кет дуранг қайд этди. Бу эса "Манчестер Сити"га қўл келади, албатта. Бугун Лондон клуби мавсум давомида сақлаб келган етакчилигини қўрқинчли Гвардиола жамоасига беришга яқин турибди. Агар амалда ҳам шундай бўлса, бу воқеа тарихга энг катта чемпионлик инқирози сифатида киради. Қуйида АПЛ ўтмишидаги шунга ўхшаш воқеалар ҳақида сўз боради. Унда ҳам "Арсенал" бош ролларни ўйнайди.

"Арсенал" – 2007-08 йилги мавсум, 5 очко олдинда

Ҳозирга қадар Лондон клуби 2008 йилда чемпионликка энг яқин келганди. Ўшанда Арсен Венгер жамоаси феврал ойигача 26 та ўйинда 1 та мағлубият қайд этади. Жамоа сўнгги 10 та баҳсда 26 очко жамғарган эди. Аммо ҳаммаси кейин бошланди. "Бирмингем Сити" билан баҳс ёмон кечади. Рақиб бир киши бўлишига қарамай, тўпчилар сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборади. Натижада 2-2 ҳисобида дуранг қайд этилади. Кейинги ўйинларда ҳам кетма-кет дурангларга имзо чекилади. Якунда эса 5 очколик етакчилик ва чемпионлик пойгаси чиппакка чиқади.

"Норвич Сити" – 1992-93, 8 очколик фарқ

АПЛнинг илк мавсуми ўта қизғин кечганди. Мавсумда Фергюсон "МЮ"ни 1967 йилдан бери илк марта чемпион қилади. Аммо бу осон бўлмайди. Жамоа ноябрь ойида 10 ўринда бораётган эди. "Норвич" эса Янги йил даврида энг яқин таъқибчисидан 8 очкога ўзиб кетганди. Аммо мавсумнинг иккинчи қисми омадсиз келади. Оқибатда, "МЮ" майда 10 очко фарқ билан чемпионликка эришади.

"Арсенал" – 2002-03, 8 очколик фарқ

Венгер ўз тарихида "Арсенал"ни кетма-кет чемпион қила олмаган. Аммо бунинг иложи бор эди. Амалдаги чемпион сифатида 2002-03 йилги мавсум ўтади. Лондонликлар март ойига қадар "МЮ"дан 8 очколик фарқ билан олдинда бораётганди. Аммо сўнгги турлар ёмон кечади. Охирги 9 ўйиндан 4 таси ғалаба билан тугайди. 38 тур эса "Лидс"га мағлубият билан якун топади. Фергюсоннинг "қизил иблислар"и эса баҳорда ишга киришганди. Улар сўнгги 18 турнинг 15 тасида ғалаба қозониб, чемпионликка эришади.

"МЮ" – 2011-12, 8 очколик фарқ

2011 йилнинг октябрида "Манчестер Сити" "МЮ"ни 6-1 ҳисобида тор-мор этади. Аммо Фергюсон жамоаси шундан кейин уйғонган эди. Улар 24 ўйиннинг 20 тасида ғалаба қозониб, қиш охирида 8 очколик фарқни юзага келтиради. Апрелдаги "Уиган Атлетик"ка 1-0 ҳисобидаги ютқизиқ ҳаммасини ўзгартириб юборади. Мачини жамоаси бундан фойдаланган ҳолда, 38 турдаги "ҚПР"га қарши ғалаба билан чемпион бўлади.

"Ливерпуль" – 2018-19, 9 очколик фарқ

Адолатли айтадиган бўлсак, "Ливерпуль" ўша мавсумда кўп ҳам хато қилмаганди (97 очко). Январь ойида "шаҳарликлар"дан учралган 2-1 ҳисобидаги мағлубият, охир-оқибат қимматга тушганди. Шундан кейин 17 ўйинда Клопп 14 марта ғалаба қозонди. Аммо бу етарли бўлмади. Қолган дуранглар жамоага ҳалақит берди. Оқибатда, Пепнинг жамоаси олдинга чиқиб кетиб, 1 очко фарқ билан чемпионликни расмийлаштирганди.

"МЮ" – 1997-98, 11 очколик фарқ

"МЮ" бу мавсумда титулсиз қолиб кетади. Баҳор кириб келган пайтда "МЮ" "Арсенал"дан 11 очко олдинда бӯлади. Аммо Лондон клубининг 3 та захирадаги ўйинлари ҳам бор эди. Тўпчилар "МЮ"ни мағлуб қилиб, сўнгги 8 та ўйинда максимум очко жамғаради ва чемпионликни тантана қилади.

"Ньюкасл" – 1995-96, 12 очколик фарқ

Кевин Киган шогирдлари чемпион бўлолмаган, аммо фантасфик мавсум ўтказган жамоа эди. Улар қишда 12 очколик фарқни юзага келтиради. Бироқ, мартгача 8 та ўйинда 5 та мағлубият қайд этиб, етакчиликни қўлдан бой беради. Кўпчилик ишонаётган жамоа, ўшанда қаттиқ қоқилганди. Чемпионлик пойгаси эса инқирозга юз тутган. "Ньюкасл" шундан кейин АПЛда титулга даъво қилмай қўйди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:19, 17.04.2023. Ўқилди: 2697 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик