Улуғбек Бақоев Қозоғистон чемпионатидаги 100-голини урди!
Улуғбек Бақоевнинг Қозоғистон чемпионатларидаги голлари сони 100тага етди! У ўзининг юбилей голини бугун “Ордабаси” дарвозасига киритди.
Павлодорликлар Премьер-лиганинг 23-турида Чимкент шаҳри жамоасини қабул қилишди ва унда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Улуғбек ушбу ўйинда жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди (65-дақиқа). Ушбу ғалабадан кейин 42 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди ва медаллар учун курашни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Бақоев Қозоғистон чемпионатларидаги голлари сони 100тага етди. Мамлакат кубоги ва бошқа мусобақалар инобатга олинмаган. У ўз голларини “Тобол” (71та), “Жетису” (18та) ва “Иртиш” (11та) клублари сафида киритди.
Шу пайтга қадар Бақоев 3 марта (2004, 2010, 2011) Қозоғистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган. Ушбу мавсумда эса 11та тўп билан тўпурарлар баҳсини бошқариб бормоқда.
Таъкидлаш лозим, Улуғбек Бақоев Ўзбекистон чемпионатида битта ўйинда 6та гол киритган ягона футболчи ҳисобланади. Википедия сайтида берилган маълумотга кўра, у Олий лигада 34та гол урган. Унинг терма жамоа сафида урган голлари эса 11тани ташкил этади.
Киритилди: 19:49, 24.09.2012. Ўқилди: 4291 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар