Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • 3:3
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • 1:2
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • 2:1
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • 0:2
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • 2:2
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • 0:0
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе
  • Суперлига
      • 27.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Бухоро
      • 27.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Локомотив
      • 28.04.2026 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Динамо
      • 28.04.2026 19:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.04.2026 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 33 65
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 33 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 33 43
9 Осасуна 33 42
10 Атлетик Бильбао 33 41
11 Райо Вальекано 33 39
12 Валенсия 33 39
13 Эльче 33 38
14 Эспаньол 32 38
15 Жирона 33 38
16 Алавес 33 36
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 33 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 33 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал: Ассоцияция кубоги. Дастлабки тур натижалари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

25 сентябрь куни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган мини-футбол бўйича Ассоцияция кубоги баҳслари старт олди. Таъкидлаш жоиз, бу йилги турнир ҳисоб бўйича саккизинчисидир.

Мазкур кубок баҳслари ҳар йили мини-футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланиши арафасида ўтказилиб келинади. Айнан шунинг учун ҳам, ушбу турнир чемпионат олдидан кўпгина жамоаларга ўз кучлари ва имкониятларини синовдан ўтказиб олиш имконини беради.

Бу йилги чемпионат баҳслари аввалгилардан анча қизиқарлироқ ўтиши кутилмоқда. Буни эса биринчи навбатда, амалдаги чемпион - Тошкентнинг «Ардус» клуби таркиби деярли 90%га ўзгаргани билан изоҳлаш мумкин. «Ардус» таркибида тўп суриб келган Ўзбекистон терма жамоасининг деярли барча ўйинчилари бу йилги мавсум старти олдидан ўз жамоаларини ўзгартиришди. Таъкидлаш керакки, айни дамда «Ардус» таркибида миллий терма жамоага номзод бўлган фақат уч футболчи қолган. Булар Дишлод Раҳматов, Жамолиддин Шарипов ҳамда дарвозабон Николай Кравченкодир.

Миллий терма жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланган Рустам Умаров ҳам «Ардус»ни тарк этиб «Локомотив» клуби сафига ўтди. Рустам Умаровдан ташқари «Ардус»дан «Локомотив» сафига шунингдек, Нодир Элибоев, Артур Юнусов ҳамда Константин Свиридовлар ҳам йўл олишган. Шундай қилиб, бир неча йиллардан буён мамлакатимизнинг энг кучли клубларидан бири бўлиб келган «Ардус» клуби раҳбарияти шу тариқа таркибни бироз ёшартиришга қарор қилишган.

Ўз таркибини миллий терма жамоанинг бир қатор футболчилари билан тўлдирган Тошкентнинг «Локомотив» клуби эса, янги бошланажак мавсумда чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида тилга олинадиган бўлди. Ушбу жамоага асосий рақобатчи сифатида эса, Чирчиқ-Максам клубини тилга олиб ўтиш мумкин.

Шуни ҳам таъикдлаб ўтиш керакки, чемпионат старти олдидан ўтган мавсумда миллий чемпионатимизда иштирок этган беш нафар футзалчи ўз фаолиятларини Қозоғистон чемпионатида давом эттирадиган бўлишди. Дилшод Ирсалиев, Фарҳод Абумавлонов, Жавлон Аноров («Ардус»), Шуҳрат Тожибоев («Строитель-3») ҳамда «Локомотив» шарафини ҳимоя қилиб келган Олег Ҳолмуҳемедовлар ўз жамоаларини тарк этиб, Қозоғистон чемпионатига йўл олишган. Бу футболчининг барчаси эндиликда Олма-Отанинг «БТА Футзал» клуби шарафини ҳимоя қилишади.

Бевосита бу йилги Ассоцияция кубоги баҳсларига қайтадиган бўлсак, юқорида чемпионлик учун асосий даъвогарлар сифатида тилга олинган Тошкентнинг «Локомотив» ҳамда Чирчиқнинг «Чирчиқ-Максам» клублари ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлаганини қайд этиб ўтиш лозим. Биринчи тур баҳсларида ҳар иккала жамоа ҳам ўз рақибларини бир хил - 7:1 ҳисобида мағлубията учратишди. Шунингдек, Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳам дастлабки турда йирик ҳисобда ғалаба қозонганини таъкидлаш жоиз. Тошкентликлар Бухоронинг «Когон» кубини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Таркибини тубдан янгилаган «Ардус» ҳам дастлабки турда ўз рақибини йирик ҳисобда мағлубиятга учрата олди. «Ардус» Андижоннинг «Турон» клуби дарвозасига 8та жавобсиз тўп киритди.

«Ассоцияция кубоги - 2012» 1-тур натижалари ва 2-тур ўйинлари вақти билан танишинг:

25 сентябрь, Сешанба
10:00. Чирчиқ-Маскам – DHL 7:1
11:30. Локомотив – Гулистон 7:1
13:00. Бунёдкор – Когон 4:0
14:30. East Road – УзСҚБ 2:4
16:30. Ардус – Турон 8:0
17:30. Строитель-З – Наманган +:-

26 сентябрь, Чоршанба
10:00. DHL – Гулистон
11:30. Чирчиқ Максам – Локомотив
13:00. Когон – ЎзСҚБ
14:30. Бунёдкор – East Road
16:30. Турон – Наманган
17:30. Ардус – Строитель-З

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:46, 26.09.2012. Ўқилди: 4512 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
7 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Барселона Роберт Левандовски 12
10 Алавес Лукас Бойе 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик