Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7576]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6131]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5817]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3816]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2907]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2241]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2214]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2158]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1933]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1902]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кучли тўртлик учун кураш авжида: "қизил иблислар" яраланган "шпорлар" билан тўқнаш келади. "Тоттенхэм" – "МЮ" (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Тоттенхэм" пайшанба кунги "Манчестер Юнайтед" билан бўладиган кураш, жамоанинг чуқур инқироз даврини тугатади деб умиқ қилмоқда. Ўтган якшанба куни "шпорлар" "Ньюкасл" майдонидан йирик мағлубият билан қайтган эди. 6-1 ҳисоби, "Тоттенхэм"да мураббий алмашинувига сабабчи бўлди. Ўзи вақтинчалик мақомида бўлган Кристиан Стеллини жамоани тарк этиб, унинг ўрнини мавсум охирига қадар Райан Мейсон эгаллади. Жорий ҳафта Лондон жамоаси учун ўта муҳим бўлиши айтилганди. Негаки, "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" билан тўқнашувлар айнан бу ҳафтада бўлиб ўтади. Шунингдек, бу икки баҳс клубнинг ЕЧЛга чиқиш ёки чиқа олмаслик масаласини ҳам ҳал қилади. Айни дамда шимолий лондонликлар турнир жадвалининг 7 ўринидан жой олиб турибди.
Жамоага рақиб  бўладиган "МЮ"да эса ҳаммаси жойида. "Қизил иблислар" Англия кубогининг финалига йўл олди.

Қуйида "Тоттенхэм" ва "МЮ" учрашувига алоқадор энг муҳим маълумотлар тақдим этилади.

Баҳс қаерда ўтказилади?

Жой: Англия, Лондон
Ўйингоҳ: "Tottenham Hotspur Stadium"
Вақт: 27 апрель, пайшанба
Старт: 20:15 маҳаллий вақт билан, 00:15 Тошкент вақти билан
Бош ҳакам: Энтони Тейлор
VAR: Саймон Хупер

Ўзаро ўйинлардаги сўнгги 5 та натижа:
"Тоттенхэм"да 1 та ғалаба
"МЮ"да 4 та ғалаба
Дуранг: 0 та.

Жамоалар спорт формалари (сўнгги бешта):
"Тоттенхэм": 2 та дуранг, 1 та ғалаба, 2 та мағлубият
"МЮ": 3 та ғалаба, 1 та маълубият  1 та дуранг

"Тоттенхэм" ҳақида

Охирги бир неча кун жамоа учун ўта ёмон равишда ўтди. Янги мураббий Мейсон, бир нечта ўзгаришларни амалга оширса керак. Бу нарса эртага аниқ бўлади. "Шпорлар" муҳим баҳсда Эмерсон Рояль, Райан Сессеньон, Ив Биссума, Родриго Бентанкур ва Уго Льорис каби муҳим ўйинчиларидан фойдалана олмайди. Ҳужумчи Лукас Моура эса учта ўйинлик дисфалификациясини ўтаб бўлди. У ўйинга тайёр бўлади.

Жамоанинг тахминий таркиби:
Дарвозада: Форстер;
Ҳимояда: Танганга, Ромеро, Дайер, Девис;
Ярим ҳимояда Скипп, Пап Сарр, Хёйбьерг;
Ҳужумда: Кулусевски, Сон ва Кейн.

"Манчестер Юнайтед" ҳақида

Кичик муаммо сабаб бир нечта учрашувларни ўтказиб юборган Скотт Мактоминей, яна сафга қайтиши кутилмоқда. Ҳимоячи Рафаэль Варан бир неча ҳафта жамоага ёрдам бера олмайди. Муҳим фигура бўлмиш Бруну Фернандеш эса ўйиндан олдин қайта кўрикдан ўтиши лозим. У "Брайтон" билан тўқнашувда тўпиғидан жароҳат олган эди. Ҳужум учун Алхендро Гарначо лазарятда қолмоқда. Лисандро Мартинес ва Донни ван де Беклар мавсумни ўтказиб юбориши маълум бўлган. Шундай вазиятда жамоа сардори Харри Магуайр ёрдам учун яна тайёр бўлади. У ҳам дисфалификацияда эди.

Жамоанинг тахминий таркиби:
Дарвозада: Де Хеа;
Ҳимояда: Уан-Биссака, Линделёф, Шоу, Далот;
Таянчда: Эриксен, Каземиро;
Ярим ҳимояда: Антони, Вегхорст  Рэшфорд;
Ҳужумда: Марсьяль.

Бу жуфтликдаги ҳисобни тахмин қилиш қийин, албатта. Аммо мезбонларга ғалаба ҳаво ва сув каби зарур бўлади. Агарда "шпорлар" мағлубиятга учраса, у ҳолда ЕЧЛ йўлланмаси масаласи ўта қийин бўлиб қолади. "МЮ" эса ғалаба орқали яна учинчи ўринга қайтиб олиш имкониятига эга бўлади. Ўйин пайшанбадан жумага ўтар кечаси, соат 00:15 да старт олади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 08:18, 26.04.2023. Ўқилди: 4140 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик