Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Холанд туғилганидан бери АПЛда энг яхши натижа қайд этган 10 ҳужумчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кўпчилик футболдаги энг мураккаб иш бу гол уриш деб ҳисоблайди. Аммо бу ишни АПЛда бажариш, янада қийинроқдир. Айниқса, гол уриш масаласи ҳужумчиларга энг зарури. Яхши футболчилар келади ва кетади. Аммо уларнинг футбол учун қолдирган мерослари доимо яшайди ва эсланади. Айни дамда АПЛда Холанд деб аталмиш "махлуқ" рекордларни бузиб, катта натижаларга эришмоқда. Қуйида у туғилган, 2000 йилдан бери бир ўйинда ўртача гол уриш борасида энг яхши натижага эга ҳужумчилар келтирилади. Ҳозирдан етакчини тахмин қилиб кўришингиз мумкин.

10. Диего Коста

Ўйинлар: 104 та
Голлар: 52 та
Бир ўйинда ўртача гол уриш (БЎГ): 0.50 та

Тўғри, испаниялик ҳужумчининг "Вулверхэмптон"даги даври унутилиб кетиши мумкиндир. Аммо Коста каби ҳужумчилар гол учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. "Челси"да у буни исботлай олган.

9. Робин ван Перси

Ўйинлар: 280 та
Голлар: 144 та
БЎГ: 0.51 та

Ван Перси ўзини АПЛ тарихида қолдириш учун "Арсенал"ни тарк этади. "МЮ" билан ҳужумчи чемпионликка эришганди. Нидерландияликнинг юқори даражаси 2000 йилларда ҳаммани қойил қолдирган. Бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда.

8. Златан Ибрагимович

Ўйинлар: 33 та
Голлар: 17 та
БЎГ: 0.52 та

АПЛда фақатгина бир мавсум ҳаракат қилганига қарамай, Ибрагимович дунёнинг энг яхши ҳужумчиси сифатида муносиб натижага эришади. Швециялик футболчи 2016-17 йилги мавсум давомида 17 та голга муаллифлик қилиб, "МЮ"га катта ёрдам берган.

7. Муҳаммад Салоҳ

Ўйинлар: 224 та
Голлар: 136 та
БЎГ: 0.61 та

"Челси"да ўз бахтини топа олмаган футболчи, Англияни тарк этади. Қайтиш эса катта шов-шув эди. Салоҳ "Ливерпул"да афсонага айланиб улгурди. У нафақат клубнинг, балки АПЛнинг рамзидир. Мисрлик ҳужумчи яхши бўлмаган ҳозирги даврида ҳам исталган жамоа учун бош оғриғи бӯлмоқда.

6. Луис Суарес

Ўйинлар: 110 та
Голлар: 69 та
БЎГ: 0.63 та

Афсуски, Суаресдек даражага эга футболчи, майдонда яхши хулққа эга эмас. Бу одамни хафа қилади. Аммо бу футболчининг натижаларига соя солмайди. Нидерландия чемпионатидан келиб, АПЛни ёндириш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Уругвайлик ҳужумчи "Ливерпул"дан кейин "Барселона"да ўз ишини давом эттирди.

5. Руд ван Нистелрой

Ўйинлар: 150 та
Голлар: 95 та
БЎГ: 0.63 та

Эрлинг Холанддан олдин Руд чемпионатнинг ўта "шавфқатсиз" ҳужумчиси эди. Нидерландиялик футболчи ўзининг техникаси ва барқарорлиги билан ҳамманинг кўнглига қўрқинч соларди. Афсуски, шундай ўйинчи "МЮ"ни фақат битта АПЛ титули билан тарк этган.

4. Харри Кейн

Ўйинлар: 314 та

Голлар: 207 та

БЎГ: 0.66 та

Англия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олгач, Кейн энди АПЛнинг Алан Ширер (260) томонидан ўрнатилган рекордини янгилашга ҳаракат қилмоқда. Афсуски, Кейн жамоаси титул юта олмаяпти. Агарда у "Тоттенхэм"дан кетса, ҳақиқий афсонага айланиши мумкин.

3. Серхио Агуэро

Ўйинлар: 275 та
Голлар: 184 та
БЎГ: 0.67 та

АПЛ давридаги энг эсда қоларли голлар муаллифига айланган футболчи, ўз даврининг энг зўри эди. Агуэро рақиб дарвозасига ўнгдан, чапдан ёки марказдан, ҳаттоки масофадан ҳам хавф солган. Аргентиналик учун ҳаммаси осон бӯлган.

2. Тьерри Анри

Ўйинлар: 259 та
Голлар: 175 та
БЎГ: 0.68 та

Тьерри Анрининг АПЛда нималар қилганини таърифлашга тил ожиз. Ҳужумчи ўз даврида майдонларни ёндирар эди. У ҳам Агуэро каби техника, бенуқсон аниқлиги билан ажралиб турган. Биз Анри каби футболчини бошқа кўрмадик. Кўрмасак ҳам керак.

1. Эрлинг Холанд

Голлар: 28 та
Голлар: 32 та
БЎГ: 1.14 та

Йўқ, хато қилмадик. Яхшилаб ўқинг! Ўзининг АПЛдаги биринчи мавсумида 22 ёшли футболчи кўплаб рекордларни янгилашга улгурди. Ақлбовар қилас футболчилар ҳақида гаплашганимизда, Холанд олдинги ўринларда туради ва бу табиийдир. Норвегиялик ҳужумчининг олдида ҳали узоқ йўл бор. "Махлуқ" фаолияти давомида бундан ҳам катта ютуқларга эриша олади. Бунга шубҳа йўқ.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 09:49, 26.04.2023. Ўқилди: 1774 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик