Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10023 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Катта умид боғланган трансферлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия Премьер-лигаси клублари ҳар йили ўз таркибини кучайтириш учун миллиардлаб фунт ишлатишади.

 Жорий мавсумда ҳам «Челси», «Арсенал» ва «МЮ» каби жамоалар таркиб учун ҳаражатлар ҳажмини оширишди. Хўш, ушбу мавсумда сотиб олинган футболчиларнинг қай бири энг кўп маош олмоқда? Қуйида шу саволга жавоб топасиз ва яна энг яхши маошга эга харидларнинг олтитаси топ-клублар томонидан трансфер қилинган, кучли ўнликнинг ярми эса «Челси»га тегишли эканини билиб олишингиз мумкин.

10. Марк КУКУРЕЛЬЯ - 175 минг фунт

62 миллион эвазига, 175 минг фунт ҳафталик моаш билан жамоага олиб келинган Кукурелья, мавсумнинг энг омадсиз трансферларидан бирига айланди. «Брайтон»нинг собиқ футболчиси ҳам бутун жамоа сингари мавсумни бир текисда ўтказа олмаяпти. Грэм Поттер кетиб, Бен Чилвелл жароҳатдан қайтганидан кейин, бу жараён янада тезлашди. Испаниялик ҳимоячи ҳалигача жамоа учун лойиқ эканини кўрсата олгани йўқ.

9. Энцо ФЕРНАНДЕС -  180 минг фунт

«Челси» Фернандес учун қишда қаттиқ курашга киришганди. Тодд Боэли Аргентина терма жамоаси аъзоси учун рекорд даражадаги сумма, 106 миллион фунтни тўлаб берганди. Ҳозирга қадар Фернандес ўзига сарфланган пулларни оқлай оладиган даражада ўйин кўрсата олгани йўқ. Умид қиламизки, келажакда жаҳон чемпиони учун ҳаммаси яхши томонга ўзгаради.

8. Мануэль АКАНЖИ - 180 минг фунт

Аканжи яқин йиллар ичида «Манчестер Сити» томонидан сотиб олинган арзон, аммо муҳим футболчилардан бирига айланди. Гарчанд жамоада яхшигина маош олсада, швейцариялик ярим ҳимоячи ўзига билдирилган ишончни дастлаб оқлай олмади. Ҳозир эса Пеп Гвардиола уни ўз тизимига мослаштирди. Амалдаги чемпионлар таркибида Аканжи тез-тез асосий таркибда кўриниш бермоқда.

7. Уэсли ФОФАНА -  200 минг фунт

Ўтган ёзда «Челси» Фофана учун «Лестер»га 70 миллион фунт тўлов қилади. Франциялик ҳимоячи Европадаги энг ёрқин футболчилардан бирига айланиши айтилганди. Аммо у октябрь ойида «Милан» билан баҳсда жароҳат олиб, мавсумни катта қисмини ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Орадан кўп ўтмай, «Челси» унинг ўрнини тўлдириш учун Бенуа Бадиашилени олиб келди. Ҳозир бу икки ҳимоячи асосий таркиб учун курашга кирган.

6. АНТОНИ - 200 минг фунт

Агарда юзта «МЮ» мухлисларидан Антонини жамоага олиб келинишига муносабат билдиришни сўрасангиз, юз хил жавоб оласиз. Бразилиялик ҳужумчи майдонда етарли имкониятларга эга бўлаётганди. Аммо ҳали бери барқарор йўлга тушиб олгани йўқ. Ҳар ҳолда, кўпчилик 82 миллион фунтлик футболчидан кўпроғини кутганди. Эрик тен Хаг Антонини очиб юборишга ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳали бу режалар иш бермади.

5. Габриэл ЖЕЗУС -  265 минг фунт

Жезуснинг «Арсенал»га ўтиши, жамоага мисли кўрилмаган даражада ижобий таъсир кўрсатди. Лондон клубининг ўйинидаги ўсиш, Жезус номи билан боғланган. Бразилия терма жамоаси аъзоси «Арсенал»ни чемпионлик курашига киришида ҳаракатлантирувчи куч вазифасини бажарганди. У «Манчестер Сити»дан тўпчилар сафига ўтиш орқали ўз маошини уч каррага кўпайтириб олди. Жезус айни дамда ҳафтасига 265 минг фунт олмоқда.

4. Калиду КУЛИБАЛИ - 295 минг фунт

Кулибали АПЛда энг яхши маошга эга бўлган иккинчи рақамли ҳимоячи саналади. У бу борада фақат Рафаэль Варандангина ортда холос. Шунга қарамай, футболчи Лондонда захира ўриндиғига михланиб қолган. Айтиш керакки, Кулибали ўзига сарфланаётган пулларни ҳали оқлай олгани йўқ.

3. КАЗЕМИРО -  300 минг фунт

Каземиро ҳар ҳафта 300 минг фунтни ўз уйига олиб кетаётгандир. Аммо унинг ўйинлари мухлисларнинг чексиз муҳаббатига сабаб бўлди. Собиқ «Реал» футболчиси тартиб-интизом борасида Англия футболига озгина мос келмади, холос. Аммо у жамоада бўлган пайтида «МЮ»нинг ўйинлари муваффақиятли чиқмоқда.

2. Раҳим СТЕРЛИНГ -  325 минг фунт

Англиядаги энг катта номлардан бири бу, шубҳасиз Стерлингдир. Шу сабаб ўтган ёзда «Челси» уни жалб этиш учун анча қийналди. 325 минг фунт маош олиши белгиланган ҳужумчи, ўзидан кутилган натижаларни ҳали бермади. Негаки, унинг жамоаси мусобақаларда омадсиз қатнашмоқда.

1. Эрлинг ХОЛАНД -  375 минг фунт

Холанд «шаҳарликлар» сафида энг катта моашга эга эмас. Бу ном Кевин Де Брюйнега тегишли. Бельгиялик ярим ҳимоячи ҳар ҳафта 400 минг фунт ҳақ олади. Аммо ҳу муҳим эмас. Муҳими, Холанднинг олаётган пулларига муносиб натижа қайд этаётганидир. У 39 та ўйинда 45 та гол уришга эришди. Айни дамда бутун дунёда Холанддан яхши ҳужумчи йўқ десак янгишмаймиз. Мавсумнинг энг яхши харидларидан бири айнан 22 ёшли норвегияликдир.

Ж.ИСМАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:50, 26.04.2023. Ўқилди: 5317 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.