Испанияда ўқув машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси кеча навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу сафар Равшан Ҳайдаров жамоаси Гибралтар U-21 терма жамоасига қарши майдонга чиқди ва рақибни йирик ҳисобда тор мор этди.
Ёшларимиз биринчи бўлимда рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилишган бўлса, иккинчи таймда жамоамиз яна 3та тўп киритишди. Терма жамоамизнинг голларига Шаҳзод Акрамов, Умид Султонов, Аббосбек Файзуллаев (пенальтидан) ва Шаҳзод Нематжонов 80 муаллифлик қилишди.
Ўзбекистон U-20 — Гибралтар U-21 – 4:0
Голлар: Шаҳзод Акрамов (29ʼ), Умид Султонов (51ʼ), Аббосбек Файзуллаев (67-пен.), Шаҳзод Нематжонов (80ʼ).
Ўзбекистон U20: Боймуродов, Ўрозов, Ашуров, Ўтамуродов, Пўлатов, Аҳроров, Асқаров, Эсанов, Акрамов, Файзуллаев, Холдорхонов.
Захира: Кенжаев, Ортибоев, Маҳамаджонов, Раҳматуллаев, Нематжонов, Неманов, Абдираҳматов, Мўминов, Холмуродов, Султонов, Абдураззоқов, Жўрабоев.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).