Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.10.2025 17:00
      • Хоразм
      • 1:1
      • Навбаҳор
      • 03.10.2025 19:15
      • ОКМК
      • 0:1
      • Қўқон-1912
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • -:-
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Милан
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • -:-
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 23 26
9 Қўқон-1912 24 26
10 Сўғдиёна 23 25
11 Андижон 22 25
12 Сурхон 23 25
13 Машъал 23 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 23 21
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5624 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ламин Камара: «Мутлақо тўғри йўлдамиз ва тўхтамаслигимиз керак»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ламин Камара - Сенегал халқининг яна бир ёқимтой ва умидли футболчиси.

19 ёшли ярим ҳимоячи февраль ойида мамлакат терма жамоасининг Африка Миллатлар чемпионатида ғалаба қозонишида катта роль ўйнади. Шунингдек, кейинчалик U-20 жамоасини ўз тоифасидаги Африка Миллатлар кубогида зафар қучишга илҳомлантирди. Асосийси, Ламин ушбу турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Франциянинг «Мец» клуби билан шартнома тузганига ҳали кўп бўлмаган Камара энди 20 ёшли футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам умид билан қарамоқда ва сенегалликлар Аргентинадан бош соврин билан қайтишларига ишонмоқда. Профессионал футболда Кевин де Брюйне, Идрисса Гуйе ва Садио Манедан илҳом оладиган Сенегал U-20 жамоаси етакчиси ФИФА расмий сайтида берган интервьюсида бу борада дангал гапирди: «Ниҳоят, Аргентинада ўтказилиши аниқ бўлган кичик мундиалда ўз қитъамизда бежиз чемпионликка эришмаганимизни кўрсатишимиз керак. Ўйлайманки, жамоамиз бош соврин учун курашиш салоҳиятига эга».

- Қисқа вақт ичида 2та йирик турнир ғолибига айланган ва индивидуал сов­ринларга ҳам эга чиққан Ламин Камара қанчалик узоққа боришни мўлжаллаяпти?

- Албатта, тўхташни хоҳламайман. Айни пайт вужудим ишончга тўла. Бу йил ўз олдимга юксак марраларга интилиш вазифасини қўйганман. Жумладан, Сенегал термасига жаҳоннинг энг кучли жамоалари қаторига кириш йўлида ёрдам беришим керак. Ушбу мақсадга эришиш учун ҳали ҳам жисмонан, ҳам руҳан тобланишим керак. Ўйлайманки, юқори даражали ўйинларга лойиқ бўлишга тайёрман. Ортда қолган ҳар бир учрашув ва ғалаба ҳамда совринлар таъсирида ўзимни мақсад сари яқинлашаётгандек ҳис қиляпман. Фаолиятимда бирор жиҳатга бефарқ қарамайман, ҳаммасига эътиборлиман ва қаттиқ ишлашда давом этаман. Зеро, бизни олдинда Аргентинада ўтадиган ёшлар жаҳон чемпионати кутмоқда. Мана, яқинда Сенегал футболи тарихида илк марта Африка Миллатлар кубоги чемпионига айландик ва ҳозир тўғри йўлдан кетяпмиз. Табиийки, жаҳон футболида рақобат даражаси жуда баланд, хусусан, ёшлар терма жамоалари миқёсида ҳам. Нима бўлишидан қатъий назар, халқаро майдонда Сенегал учун имкон борича жон куйдиришимиз ва одамларга биз билан фахрланишлари учун асос беришимиз керак.

- Халқаро мусобақалар бирин-кетин кетаётган паллада оғир юклама ва босимни қандай енгасиз?

- Мана, ҳозиргина Сенегал U-23 жамоасидан ҳам чақирув олдим! Ўзи Африка Миллатлар кубоги турнирига тайёргарлик жараёни бошланган пайт менда кучли чарчоқ бор эди. Лекин мамлакат учун ўйнаш бахти ҳар қандай чарчоқдан устун. Дейлик, яқиндагина Африка Миллатлар кубоги  чемпионлигини нишонладик ва орадан кўп ўтмай, бошқа мусобақа ҳақида ўйлай бошладик. Бу ҳам мароқ, албатта. Фурсатдан фойдаланиб, бош мураббий Малик Даф ва турнир давомида ўз ўйинимнинг энг юқори нуқтасига чиқишимга имкон берган стратегияни амалга оширган барча-барчага миннатдорчилик билдираман. Жамоа ходимлари чиндан ҳам, етарлича дам олишим ва вақтида тикланишимга зарур шароитлар яратиб беришди. Бунда мендан фақат битта нарса талаб қилинди - мураббийлар штаби кўрсатмаларига амал қилиш.

- Сенегал охирги 13 ой ичида Африка футболининг қоқ марказига айланди. Яъни Африка Миллатлар кубоги, пляж футболи, Миллатлар чемпионати ва U-20 биринчилигида бирин-кетин ғалаба расмийлаштирилди. Ушбу изчил муваффақиятлар сири нима?

- Табиийки, бундан ҳам кўпроғини хоҳлаймиз. Қайтараман, Сенегал футболи тўғри йўлга тушиб олди ва энди суръатни пасайтирмаслигимиз керак. «Катта»ларимиз - Садио Мане авлоди бизга орзу қандай амалга оширилишини кўрсатиб берди. Яъни айнан миллий жамоа мисолида ғалаба нималиги теран англадик. Чемпионликка эришганингизда ҳаммаси зўр бўлади - одамлар бахтиёр, сиз ҳам жисмонан жуда тез тикланасиз. Бош вазифа ҳаммамизга аён - Сенегал халқига фахр туйғусини  улашиш. Унутмаслик керак, ушбу олтин даврдан олдин жамоаларимиз кўплаб финалларда имкониятни бой берганди. Хусусан, 2019 йили Африка Миллатлар кубоги бош сов­ринини аламли тарзда жазоирликларга топширдик. U-20 жамоаси эса 2015, 2017 ва 2019 йиллар қаторасига 3та финални бой берди. Муҳими, ўша мағлубиятлар барча - ўйинчилар, мураббийлар ва раҳбарлар учун ўзига хос сабоқ бўлди. Миллий ассоциация йиллар давомида катта ишларни амалга оширди ва тараққиёт учун тўғри йўналиш танлади, керакли шароитлар яратди. Энди шу ҳаракатлар самарасини амалда кўрсатишимиз шарт.

- Кейинги қадам - Аргентина майдонларида ташкиллаштириладиган U-20 тоифасидаги жаҳон чемпионати. Сенегаллик ёшлар нималарга интилмоқдалар?

- Бўлажак ЖЧга Африка чемпиони мақомида борамиз. Ҳозирги жамоа ва Африка Миллатлар кубогида намойиш этилган футбол билан кичик мундиалда ҳам нимагадир даъво қила оламиз. Ишончимиз комил, ушбу мусобақага яхши тайёргарлик кўрамиз. Ҳа, ҳозир камтарликни унутмаслик керак, лекин чўчийдиган нарсанинг ўзи  йўқ.

- Айтингча, қайси юлдузлар ўйинлари сизни ўзгача илҳомлантиради?

- Аввало, Идрисса Гуйени тилга оламан - бош кумирим. Биз кўп гаплашганман. 5-рақамни олганимда ҳам, Идриссага яқинлашиш хоҳиши бор. Менга яна Федерико Вальверде ва Кевин де Брюйне ижросидаги ўйинлар ёқади.

- Идрисса Гуйени эслатдингиз. Абду Диалло эса «Твиттер»да Мамаду - Ламин Камара жуфтлигини айнан Гуйе ва Шейху Куяте ўртасида шаклланган тандемга ўхшатди. Ўша таққосни кўрдингизми?

- Ҳа. Аммо аниқлик киритиш учун айтаман, мен Гуйедан жуссалироқман, Мамаду эса Шейхудан. Албатта, катта авлод вакилларининг бизни кузатиб, қўллаб-қувватлаётганларини кўриш жуда ёқимли. Бундай таққослар бизни майдонда имконият доирасидан ҳам кўпроқ даражада ўйнашга ундайди.

- Мана, Франциянинг «Мец» клуби билан шартнома туздингиз. Айнан шу клубни танлашингиз сабабини айтсангиз...

- Гап шундаки, «Мец» олдинги клубим - «Генерацион Фут» билан узоқ йиллардан буён самарали ҳамкорлик қилади. Билишимча, «Мец» раҳбарияти мени ҳам мунтазам кузатиб келган ва Африка Миллатлар чемпионатидан кейин шартнома тузиш жараё­нини тезлаштирди. Нега айнан «Мец»ни танладим? Садио Маненинг Европадаги биринчи клуби бўлгани учун! Шунингдек, бу жамоада Папа Матар Сарр ҳам ўйнаган. Клуб ва Сенегал футболи ўртасида яқин алоқа мавжуд. Танловимдан хурсандман, чунки «Мец» фаолиятимни ривожлантириш учун жуда қулай клуб эканлигини биламан. U-23 тоифасидаги Африка Миллатлар кубоги саралашидан ке­йин Францияга йўл оламан. Ҳозирдан клуб сафида шуғулланиш онларини сабрсизлик билан кутяпман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:54, 28.04.2023. Ўқилди: 1241 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.