Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3914]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2472]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2471]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2346]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2285]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2092]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2089]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2029]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1992]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1733]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бу нимаси, Удожи?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Удинезе»да порлаган «Тоттенхэм»нинг янги ҳимоячиси Дестини Удожи кўзда тутилмаган ва ғалати кўнгилсизликка учради:

 Автомобили билан йўл бўйидаги барга «кириб борди». Маълум бўлишича, футболчи бунда шунчаки, бошқарувни қўлдан чиқарган. Sky Sports нашрида ёзилишича, полиция текширув ўтказиб, италиялик футболчи мутлақо ўзида бўлгани (умуман ичмаган) ҳақида баённома тўлдирди.

Муҳими, нохуш воқеликдан ҳеч ким жабрланмади. Яхшиямки, ноодатий «авария» тунги соат 3да рўй берган ва бу вақтда муассасада мижозлар бўлишмаган. Бар хўжайинлари эса дарҳол талофат даражасини маълум қилишди. Демак, Удожининг машина билан кириши оқибатида 12та стул, 3та стол, бир жуфт соя­бон ва 5та катта гул идиши (10тача гул билан) синган. Messaggero газетасида ёзилишича, зарарни қоплаш учун чамаси 3 минг евро кетади. «Барга бирдан автомобиль учиб келди. Худди бомба портлагандек бўлди. Атиги 1та соябон бутун қолди. Ўзи бу жиҳозлар унча арзон эмас. Яна бир соябон автомобиль остида мажоқланиб кетди», - деди муассаса раҳбари. Асосийси, Дестини воқеа жойидан қочиб кетмади ва зарарни қоплаб беришдан ташқари, жарима тўлашга ҳам рози. 

Ўзи Дестини Удожи ким? Веронада нигериялик мигрант­-лар оиласида туғилган футболчи. У 10 ёшида «Верона» академиясида шуғулланган. Айтиш жоиз, Дестини болалигидан «Ювентус»га мухлислик қилган ва шу клубда ўйнаш орзусида жиддий шуғулланган. Яна бир факт: Удожи 15 ёшидан Италия ўсмирлар термалари либосида ўйнай бошлаган. Чап қанотда тўп сурадиган футболчи ўйин услуби бўйича Ашраф Ҳакимини эслатади бир қарашда - тезкор латераль, ҳужумга кўп қўшилади, гоҳида меъёридан ортиқ ҳатто. «Яшириб нима қилдим, ҳужумга чиқсам, бутун вужудим яйрайди. Жисмонан чидамлиман, чунки ўйин услубим ҳолдан тойдирмайди асло. Қолаверса, техник салоҳиятим ҳам чакки эмас. Шундай экан, олдинга ўтишдан нега тийилишим керак?», - деганди футболчи ўз интервьюларидан бирида ўйини ҳақида. 

Нигериялик «итальян» - жорий мавсум «Удинезе» бағрида юз очган бош юлдузлардан бири. Ҳар ҳолда, Удожи «А» серия старт қисмини анча қизитди. Рақамларда айтсак, «Гол+пас» тизими бўйича 6 балл (3та гол ва шунча ассист) тўплашга улгурди - ҳимоячи учун зўр натижа. Бироқ «Удинезе» уни ёзда ўз сафида олиб қололмаса керак. Бинобарин, «Тоттенхэм» ўтган йили 18 млн. евро баҳридан ўтиб, нигериялик ўсмирни ўз томонига оғдирди. Қисқаси, Лондон клуби Дестинини тажриба ошириши учун 1 йил муддатга Италияда қолдирди. Удожининг ўзи «Милан» вакили Тео Эрнандес ва «Бавария» юлдузи Альфонсо Дэвисга ҳавас билан қарашини яширмайди. The Athletic нашрида ёзилишича, «Тоттенхэм»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте ҳам италияликдан ошкора ҳайратланган ва уни жаҳон футболидаги бош иқтидорлардан бири сифатида эътироф этганди. Удожи энди ҳушёрликни оширса ва бар-кафеларга бошқа «бош суқмаса», бас.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:00, 28.04.2023. Ўқилди: 1521 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик