Бугун 27 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 3:2
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • 3:3
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • 1:2
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • 2:1
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • 0:2
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • 2:2
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • 0:0
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе
  • Суперлига
      • 27.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Бухоро
      • 27.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Локомотив
      • 28.04.2026 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Динамо
      • 28.04.2026 19:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.04.2026 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 33 65
4 Атлетико 33 60
5 Бетис 33 50
6 Сельта 33 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 33 43
9 Осасуна 33 42
10 Атлетик Бильбао 33 41
11 Райо Вальекано 33 39
12 Валенсия 33 39
13 Эльче 33 38
14 Эспаньол 32 38
15 Жирона 33 38
16 Алавес 33 36
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 33 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 33 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги стадион очилишига бағишланган тадбир ҳақида (расмий хабар)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A
Foto: Anvar Ilyasov, «Jahon» AA

Пойтахтимизда «Бунёдкор» спорт комплексининг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.

Дунёда спорт турлари кўп. Лекин улар орасида футбол ўзининг жозибаси билан алоҳида ажралиб туради. Умрида бирор марта футбол ўйнамаган ёхуд уни томоша қилмаган одамни учратиш мушкул. Футбол мамлакат шон-шуҳратини дунёга кенг намоён этувчи кучли ва таъсирчан воситалардандир.

Тошкентда 2012-йил 28-сентабр куни «Бунёдкор» спорт комплексининг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари бутун халқимизнинг дилидаги орзу-истакларни ифода этар экан, мамлакатимизда бундай буюк иншоотлар кўпайишини, юртимиз кўркига кўрк қўшишини, улар халқимизга хизмат қилишини, спортчиларимизга янада юксак ғалабалар ёр бўлишини, бундан спорт мухлислари қалбида фахр-ифтихор туйғулари жўш уришини тилади.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграйди.

Йирик экранда мустақил Ўзбекистоннинг улкан ютуқлари, бунёд этилган ноёб иншоотлар, амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, тобора чирой очиб бораётган шаҳар ва қишлоқларимиз, Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали меҳнат қилаётган фидойи юртдошларимизнинг ҳаёти, мамлакатимиз ёшларининг турли соҳаларда эришаётган зафарлари, юртимизда спортни оммалаштириш борасида олиб борилаётган ишларни акс эттирувчи видеотасвирлар намойиш этилди.
Майдонга «Бунёдкор» ва «Пахтакор» футбол жамоалари чиқиб келади.

Мамлакатимизнинг икки етакчи клуби ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг футболни ривожлантиришга қаратаётган доимий эътибори ва ғамхўрлиги ўзининг юксак самараларини бермоқда. ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг жаҳон футболидаги юксак мавқеи, ногирон-ампутант футболчиларимиз икки маротаба жаҳон чемпионлигига сазовор бўлгани, ёш футболчиларимизнинг Мексикада ўтган жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки, «Бунёдкор», «Пахтакор», «Нефтчи», «Насаф» каби клубларимизнинг Осиё чемпионлар лигаси ва Осиё футбол конфедерацияси кубоги беллашувларидаги қизиқарли ўйинлари бунинг далилидир.

Президентимизнинг 2006-йил 1-майда қабул қилинган «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тузилган Футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, янги ўқув-машғулот масканларини бунёд этиш, футбол мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2011-йил 19-январда қабул қилинган 2011-2013-йилларда мамлакатимизда футболни ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларга доир қарорига мувофиқ янги стадионлар барпо этилмоқда, мавжудлари реконструксия қилинмоқда, болалар ва ўсмирлар футбол мактабларини замонавий спорт инвентарлари билан таъминлаш, малакали мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлаш ишларини янада кучайтириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Мустақиллигимизнинг 21-йиллиги арафасида Тошкентда қуриб битказилган «Бунёдкор» спорт комплекси мазкур йўналишда изчил давом этаётган ишларнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодасидир. Ушбу муҳташам мажмуа барча футбол мухлисларига, бутун халқимизга муносиб совға бўлди.

Президентимиз Ислом Каримов ғояси ва таклифлари асосида барпо этилган «Бунёдкор» спорт мажмуаси ўзининг ноёб меъморий ва муҳандислик ечими, бетакрор дизайни билан пойтахтимиз кўркига кўрк қўшди. Энг замонавий талаблар асосида барпо этилган ушбу мажмуада футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар, мухлислар учун барча шароитлар ва қулайликлар яратилган.

– Президентимиз ташаббуси асосида бунёд этилаётган бундай замонавий спорт иншоотлари ўзбек футболини жаҳон талаблари даражасида тараққий эттириш йўлидаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлади, – дейди Республика Олимпия захиралари коллежи директори Мурод Алиев.

...Майдонга «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», Универсиада мусобақаларини акс эттирувчи бадиий ва спорт жамоалари чиқадилар. Улар ижросида Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, униб-ўсиб келаётган ёшларимиз ўртасида спортни, шу жумладан, футболни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ифода этувчи бадиий композициялар намойиш этилди.

Ўзбекистон – иқтидорларга бой юрт. Шу жумладан, футбол бўйича ҳам. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган, айни пайтда қатор мамлакатлар томонидан ноёб тажриба сифатида ўрганилаётган болалар спортини ривожлантириш тизимида болалар ва ўсмирлар футболини тараққий эттириш устувор вазифалардан этиб белгиланган. Зеро, болалар футболини равнақ топтирмасдан, юқори савиядаги катталар футболига эришиб бўлмайди. Мамлакатимиздаги кўплаб болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ва академиялари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, олимпия захиралари коллежларида маҳоратли футболчилар авлоди тайёрланмоқда.

Ўзбекистон футболни ривожлантириш бўйича Осиёдаги етакчи мамлакатлардан биридир. Миллий футболимизда Халқаро футбол уюшмалари федерацияси (ФИФА) ва Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) талаблари асосида профессионал кадрларни тайёрлаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

... Болалар бадиий жамоалари, акробатлар, гимнастикачилар, хореография ва спорт жамоалари, эстрада хонандаларининг ранг-баранг чиқишлари байрам тантанасига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 00:07, 29.09.2012. Ўқилди: 11131 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
7 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Барселона Роберт Левандовски 12
10 Алавес Лукас Бойе 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик