Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аншлагга йўғрилган «чақалоқ» турнир

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол харитасидан яқиндагина жой олган Медиалига (испанча «Кингз лига») турнири бирдан оммавийлашди:

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике ташаббуси билан йўлга қўйилган ва шу йилнинг 1 январида расман фаолият бошлаган мусобақада 26 март куни «Тўртлик финали» ўтказилди. Диққат қилинг, Медиалига ҳал қилувчи ўйинига оз эмас, кўп эмас, нақ 92522 мухлис ташриф буюрди. «Кингз лига» президенти Пикенинг ўзи эса муҳташам «Камп Ноу»га вертолётда учиб келди. Умуман, 99354 сиғимли улкан аренанинг лиқ тўлишига озгина қолди. Бу - Медиалига!

Аввало, маълумот учун айтиш керак, турнирда иштирокчи жамоалар ўлчами қисқартирилган майдонда куч синашди. Яъни 7х7 шаклидаги футбол ўйини учун «Камп Ноу»да ўлчами 50Х30 метр бўлган майдонча тайёрланди. Дарвозалар кенглиги 6, баландлиги эса 2 метрга тенг. Шунингдек, пенальти дарвозадан 11 эмас, 9 метр узоқликдан тепилади. Энди финал ўйинидаги энг ёқимли лавҳа ҳақида: мухлислар ҳар бир голни жўр овозда SIUUU ҳайқириғи билан нишонлашди. Стадион тўла мухлис - бу Испания Медиалигасининг қисқа фаолиятидаги ягона юқори кўрсаткич эмас. Relevo нашри томонидан январь ойининг дастлабки кунлари берилган маълумотга қарасак, «чақалоқ» мусобақа ўйинларини ўртача ҳисобда 450000 мухлис онлайн тарзда томоша қилган. Энг юқори натижа эса «Порсиньос» (бу клуб таркибида Роналдиньо, Рауль Тамудо ва Чичарито каби машҳурлар тўп суришди) ва «Сайанс» (Жоан Капдевиланинг жамоаси) ўртасидаги учрашувда қайд этилди - 780000 мухлис. Шунингдек, «Барселона» - «Эспаньол» (610000) ва «Валья­долид» - «Реал» (548000) қарама-қаршиликларида Медиалигадаги ўртача кўрсаткич (450000)дан юқорироқ натижа қайд этилди. Мисол учун, «Атлетико» - «Эльче» ўйинига 338000, «Вильярреал» - «Валенсия» тўқнашувига эса 311000 мухлис гувоҳ бўлди. Жуда таъсирчан кўрсаткичлар, тўғрими?

Хўш, Медиалига қандай лойиҳа? Шу ҳақда қисқача тўхталиб ўтиш жоиз. Пике турнирида футбол юлдузлари, блогер ва журналистлардан тузилган 12та жамоа иштирок этди. Уларни Икер Касильяс, Серхио Агуэро, Жерар Ромеро (испаниялик блогер-журналист) каби ижтимоий тармоқларда катта обуначилар гуруҳига эга машҳур шахслар бошқаришди. Ўйинчилар ўтган йилнинг 27 декабрь куни драфт (ўзига хос танлов жараёни) ёрдамида тақсимланишди. Ҳар бир жамоада 12 нафар футболчи бўлса, улардан 10 нафари драфт жараёни орқали олинади. 11-футболчини клуб президенти таклиф этса, 12-ўйинчи мунтазам равишда алмашиб туради. Дастлабки учрашувлар Барселонада, 7х7 форматига мўлжалланган сунъий қопламали ёпиқ павильонда якшанба кунлари ташкил этилди. Гуруҳ босқичи ортидан «плей-офф» баҳсларига мурожаат қилинди. Ўйинлар вақти ҳам анча қисқа - 20 дақиқалик икки бўлим. Агар асосий вақтда кучли томон аниқланмаса, дарҳол пенальтилар сериясига навбат берилади.

Илк турнир юлдузлар билан ҳам эътиборга тушди. Дейлик, Икер Касильяс ва Серхио Агуэро Медиалига тарғиботига катта улуш қўшишди. Собиқ кипер ҳам, ҳужумчи ҳам клуб президенти мақомида қатнашди: Ка­сильяс «1К» клубига раҳбарлик қилган бўлса, Агуэро Kunisports жамоасини назорат остига олди. Евро-2008 ва ЖЧ-2010 турнирлари ғолиби Жоан Капдевила эса «Сайанс» таркибида тўп сурди, «Эспаньол» афсонаси Рауль Тамудо «Порсиньос» либосини кийди. Шунингдек, машҳур Роналдиньо ва мексикалик Хавьер Эрнандес (Чичарито) Тамудо жамоадошлари сифатида кўриниш беришди. Айтиш керак, фаолиятини «Лос-Анжелес Гэлэкси»да давом эттираётган Чичарито турнирга MLSдаги қишки танаффус вақти ташриф буюрди. Ташкилотчилар навбатдаги мусобақага Испания терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Фернандо Льорентени ҳам жалб этиш ниятидалар. Бироқ унинг қайси клубни танлаши ҳозирча маълум эмас. 

Умуман, лойиҳа аста-секин такомиллаштирилмоқда. Жерар Пике 19 март куни «Кингс лига» 2024 йили Лотин Америкасида меҳмон бўлишини эълон қилди. «Агар барчасини тўғри йўлга қўйсак, Медиалига фаолияти давом этади. Ҳамма гап шундаки, лойиҳа ҳозирча фақат Испанияда машҳур, бошқа ҳудудларда турнир ҳақида билишмайди, ҳисоб. Лигани қай тариқа кенгайтириб бориш, қайси мамлакатларга сафар уюштириш хусусида пухта ўйлаб кўриш лозим. Дейлик, кейинги йили спорт, шоу ва оммавий ўйин-кулгини ўзига жамлаган лойиҳамизни намойиш этиш мақсадида Лотин Америкасига сафар уюштирамиз», -  деди Пике El Pais нашрига берган интервьюсида. Айни чоғда Бразилия сафари масаласида музокара жараёни кетмоқда. Қолаверса, у ерда тузиладиган медиаклубларга Роналдиньо ва Неймар каби катта юлдузларни жалб этиш режалаштирилмоқда. Қисқаси, Пике лойиҳаси футбол ҳаётидан ортда қолмоқчи эмас.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:15, 29.04.2023. Ўқилди: 1532 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик