Футзал. «Локомотив» - Ассоциация кубоги дастлабки финалчиси
Ўзбекистон футзал ассоциацияси кубоги учун ўтказилаётган мусобақанинг дастлабки финалчиси номи маълум бўлди. Ҳозиргина якунига етган фярим финалнинг биринчи ўйинида "Локомотив" клуби ҳаваскор жамоа — "East Road" клубини 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ваҳоланки, биринчи бўлимдан сўнг темирйўлчилар рақибларини 6:0 ҳисобида мағлуб этишаётган эди. Иккинчи бўлимда "Локомотив" майдонга ёш футболчиларни туширди. Бундан эса "East Road" футзалчилари фойдаланишди. Ҳаттоки ҳаваскорлар ўйин сўнггида дабл-пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди, аммо ундан гол ура олишмади.
Иккинчи ярим финал соат 16:00да бошланади. Унда "Максам-Чирчиқ" ва "Ардус" жамоалари куч синашадилар. Ассоциация кубоги финали эртага соат 16:00да бошланади.
Киритилди: 15:28, 29.09.2012. Ўқилди: 4435 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).