Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      •   Навбаҳор
      • 0:0
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      •   Насаф
      • 1:1
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор - Сўғдиёна
9-тур Насаф - Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Танловга: «Терма жамоамиз тўпурарлари»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Викторина ва танловлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳар қандай футболчи учун ўз миллий терма жамоаси сафида гол киритиш қанчалик шарафли! Бундай гол футболчининг фаолиятидаги бошқа голлардан устун туриши шубҳасиз. Дунё бўйича турли мусобақаларда юзлаб голлар киритган ҳужумчилар талайгина, лекин терма жамоалар сафида 100 та гол киритган футболчи борми?

Германиянинг transfermarkt.de сайтининг ҳисоб-китобига қараганда, Эрон ҳужумчиси Али Даий ўз терма жамоаси таркибида юздан ортиқ гол кирита олган ер юзидаги ягона футболчидир. Унинг ҳисобида 109 та гол бор. Ундан кейинги ўринларда, 89 та гол билан Саудия Арабистони ҳужумчиси Мажид Абдулла ва 84 та гол билан Венгрия ҳужумчиси Ференц Пушкаш боришмоқда. Бу футболчилар ўз фаолиятини аллақачон тугатишган. Ўз терма жамоаси сафида бугунги кунда ҳам тўп сураётганлар ичида энг яхши натижа, Германия терма жамоаси ҳужумчиси Мирослав Клозега тегишли - 63 та гол. У тўпурарлар таснифида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Миллий терма жамоамизда аҳвол қанақа? Бизнинг ҳужумчилар қандай кўрсаткичга эгалар? Бугунги кунгача Ўзбекистон терма жамоаси мустақил байроғимиз остида 200 дан ортиқ расмий ўйинларни ўтказиб, рақиблар дарвозасини 384 марта ишғол этибди. 300 га яқин футболчи миллий терма жамоа либосида майдонга тушишга улгурибди. Бироқ тўпурарларимизнинг натижаси эронлик ҳужумчи кўрсаткичига яқинлаша олмас экан. Келинг, биз ҳам ҳужумчиларимиз фаолиятини сарҳисоб қилиб кўрсак. Бунинг учун терма жамоамиз сафида камида 30 та ўйинда майдонга тушиб, гол кирита олган футболчилар таснифини тузамиз.

1.Максим Шацких
Ўзига хос хит-парадимизни футболимизнинг энг ёрқин хужумчиси “Супермакс”, “Қирувчи Макс 16” лақаблари билан машҳур бўлган – Максим Шацких очиб беради. Ўз фаолияти давомида 500 дан ортиқ ўйинларда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 200 дан зиёд тўп киритган Максим – Ўзбекистон терма жамоаси сафида 60 та ўйинда 34 гол кирита олган, ўртача натижа - 0,56. Бу дегани, Шацких ҳар икки ўйиннинг бирида рақиб дарвозасини ишғол этган демакдир.  Максим Шацких клублар миқёсида, Европа майдонларида ҳам муваффақиятли тўп сура олган, у Украина чемпионати ва Европа чемпионлар лигасининг тўпурарларидан бири саналади. Максим бугунги кунда ҳам сафда эканлигини инобатга олсак, умид қиламизки, у ўз голлари билан ўзбек мухлисларини яна хурсанд қилишда давом этади. 

2.Миржалол Қосимов
Футболимиз юлдузи - Миржалол Қосимов  миллий терма жамоа сафида 67 та ўйинда майдонга тушиб, 31 гол кирита олган, ўртача натижа – 0,46. Миржалол аслида ҳужумчи эмас, балки ярим ҳимоячи эканини ҳисобга оладиган бўлсак, бу жуда ажойиб кўрсаткичдир. Бундан ташқари у қанчадан-қанча голли узатмалари билан ҳужумчиларга ёрдам берган. Ўз фаолияти давомида  жуда кўп совринларни қўлга кирита олган Қосимов, терма жамоамиз сафида 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби бўлган.

3.Александр Гейнрих
Александр Гейнрих терма жамоамиз сафида 74 ўйинда 28 та гол кирита олган. Бироқ Гейнрих ўртача натижа билан мақтана олмайди, атиги – 0,37. Гейнрих бу кўрсаткичга сифат жиҳатидан эмас, балки сон жиҳатидан эриша олган.  Александр бугунги кунда ҳам терма жамоамиз сафида тўп сурмоқда, демак, унда ўз кўрсаткичларини яхшилаб олиш учун барча имкониятлар етарли. 

4. Игорь Шквирин
Ўртача кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижа бетакрор ҳужумчимиз, “дарвозабонлар кушандаси”  Игорь Шквиринга тегишли. У 31 ўйинда 20 та гол киритиб, ўртача 0,64 (!) натижани қайд этган. Бу жиҳатдан Шквирин тўпурарларимиз ичида пешқадам саналади. Қизиғи шундаки, Игорь бирор марта пенальти тепмасдан, бу голларни ҳаммасини ўйиндан киритган. Шквирин ҳисобида 1 хет-трик ва 5 та дубль борлиги эътиборга моликдир. Афсуски, терма жамоамизнинг тикланиш йиллари Игорь Шквирин фаолиятининг сўнгги йилларига тўғри келиб қолди, акс холда Игорь ўзининг тўпурарлик қобилияти билан бемалол 100 талик довонни забт этишга қодир эди.

5.Сервер Жепаров.
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров миллий терма жамоа таркибида 85 ўйинда 17 та гол киритган, ўртача натижа – 0,20. Ярим ҳимоячи учун бу натижа ёмон эмас. Сервер бу голларнинг 5 тасини пенальтидан киритиб, “стандартлар қироли” бўлиб турибди. Сервер ажойиб “плеймейкер”, тўп узатувчи ҳам саналади, унинг стандарт вазиятларни тепиши эса ҳар доим рақиблар учун хавф туғдириб келган.

6. Жаъфар Ирисметов
Ўз даврида энг умидли хужумчиларимиздан бири бўлган Жаъфар Ирисметов 36 ўйинда 15 та гол киритган, ўртача натижа – 0,41. Афсуски, Жаъфар ўз фаолиятини бир маромда олиб боролмади ва клублар даражасида яхши хужумчи бўлсада, терма жамоада бу қобилиятини тўла-тўкис намоён қилмади.

7. Николай Ширшов
Яна бир ажойиб футболчимиз Николай Ширшов терма жамоа таркибида 64 ўйинда 13 та гол киритган, ўртача натижа – 0.20. Николайнинг ҳимоячи (!) эканини инобатга оладиган бўлсак, қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Баъзан, ҳужумчиларимиз ҳам эплай олмай турган вазиятларда, доим Николай ёрдамга етиб келиб, жуда муҳим голларни кирита олган. Ҳимоячи учун беқиёс  кўрсаткич!

8. Улуғбек Бақоев
Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатининг доимий тўпурарларидан бири, терма жамоамиз таркибида 41 ўйинда 11 гол урган, ўртача натижа – 0,26. Улуғбек биз учун тарихий бўлган Осиё кубогининг чоракфиналида дублга эришиб, ўз фаолиятидаги ва терма жамоамиз тарихидаги энг муҳим голларни кирита олган.

 

Исм-фамилияси

жами ўйин

гол

пенальтидан

ўртача натижа

1

Максим Шацких

60

34

3

0.56

2

Миржалол Қосимов

67

31

3

0.46

3

Александр Гейнрих

74

28

1

0.37

4

Игорь Шквирин

31

20

-

0.64

5

Сервер Жепаров

85

17

5

0.20

6

Жаъфар Ирисметов

36

15

-

0.41

7

Николай Ширшов

64

13

-

0.20

8

Улуғбек Бақоев

41

11

2

0.2


Шу ўринда, яна бир ҳужумчимиз - Олег Шацких хақида гапирмасак нохақлик бўлади.  Максим Шацкихнинг акаси Олег терма жамоамиз сафида 11 ўйинда майдонга тушиб рақиб дарвозасини 9 марта ишғол этишга муваффақ бўлган, ўртача натижа эса - 0.81 (!) – фантастика! Афсуски Олег Шацких оғир жароҳатдан сўнг ўз фаолиятини жуда эрта якунлашга мажбур бўлди ва терма жамоамиз жуда иқтидорли ҳужумчининг хизматидан мосуво бўлиб қолди.

Терма жамоа сафида қандай қилиб 100та гол киритиш мумкин?
Али Даийни кўрсаткичини таҳлил қиладиган бўлсак, уни камситмаган ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, баъзида Эрон терма жамоаси жуда кучсиз рақиблар билан тўқнашган. Мисол учун Мальдив ороллари, Шри Ланка, Бангладеш каби жамоалар билан ўйинларда эронлик футболчилар ўз ҳисобларига анча-мунча голларни ёзиб қўйишган. Терма жамоамиз ҳам ўз даврида, Мўғулистон билан тўқнаш келганида, рақиб дарвозасига жавобсиз 15 гол киритган, футболчиларимиз эса ўз ҳисобидаги голлар сонини сезиларли даражада кўпайтириб олишган эди. Агар биз ҳам Осиёнинг жуда кучсиз терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини кўпроқ ўтказганимизда, балки ҳужумчиларимиз ўз голларини бемалол 50-60 тага етказиб олармидилар, билмадик. Ҳозирча эса  тўпурарларимизнинг кўрсаткичлари дунё тўпурарлари ичида мақтангудек даражада эмас.

Тараллабедод.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:24, 02.10.2012. Ўқилди: 4827 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик