Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.10.2025 17:00
      • Машъал
      • 0:3
      • Хоразм
      • 17.10.2025 18:30
      • Андижон
      • 4:3
      • Шўртан
      • 17.10.2025 19:15
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Сурхон
      • 18.10.2025 17:00
      • Навбаҳор
      • 0:2
      • Бунёдкор
      • 18.10.2025 19:15
      • Динамо
      • 4:1
      • Бухоро
      • 19.10.2025 16:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қизилқум
      • 19.10.2025 18:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • ОКМК
      • 18.10.2025 00:00
      • Реал Овьедо
      • 0:2
      • Эспаньол
      • 18.10.2025 17:00
      • Севилья
      • -:-
      • Мальорка
      • 18.10.2025 19:15
      • Барселона
      • -:-
      • Жирона
      • 18.10.2025 21:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Бетис
      • 19.10.2025 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Осасуна
      • 19.10.2025 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 19.10.2025 19:15
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 19.10.2025 21:30
      • Леванте
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 20.10.2025 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.10.2025 16:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Челси
      • 18.10.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.10.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Лидс
      • 18.10.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.10.2025 19:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Эвертон
      • 18.10.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.10.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.10.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 19.10.2025 20:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • «A» Серия
      • 18.10.2025 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Сассуоло
      • 18.10.2025 18:00
      • Пиза
      • -:-
      • Верона
      • 18.10.2025 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Наполи
      • 18.10.2025 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Интер
      • 19.10.2025 15:30
      • Комо
      • -:-
      • Ювентус
      • 19.10.2025 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Парма
      • 19.10.2025 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Болонья
      • 19.10.2025 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Лацио
      • 19.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Фиорентина

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 24 51
3 Динамо 24 47
4 Пахтакор 24 46
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 24 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 25 31
9 Қизилқум 24 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 25 24
14 Машъал 25 23
15 Бухоро 25 21
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Насаф 3-0 Қўқон-1912
25-тур Машъал 0-3 Хоразм
25-тур Андижон 4-3 Шўртан
25-тур Сўғдиёна 2-1 Сурхон
25-тур Навбаҳор 0-2 Бунёдкор
25-тур Динамо 4-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6712 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шуҳрат Тошпўлатов: «Аниқ мақсаддан чекинмаймиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Насаф
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Насаф» Суперлигадаги нохуш старт («аждарлар» 1-турда «Андижон»га ютқазиб қўйишганди, боз устига, ўз майдонларида)дан кейин ўзини анча тиклаб олди.

Жамоа жумладан, 7-турда «Олимпик»ни ишончли тарзда енгиб, мажбурий қисқа танаффусга яхши кайфият билан чиқиб кетди. 3:0 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг «аждарлар» ўз очколари сонини 14тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамлар гуруҳини таъқиб қилишда давом этмоқдалар. Махсус мухбиримиз охирги ўйиндан сўнг дисквалификацияга учраган Рўзиқул Бердиев ўрнига «На­саф»ни майдонга бошлаб тушган жамоа катта мураббийи Шуҳрат Тошпўлатовни суҳбатга чорлаб,  кейинги режалар қандайлигига қизиқди.

- Шуҳрат Бекпўлатович, аввало, «Насаф»нинг йирик ҳисобли ғалабаси билан табриклаймиз. Бу сиз учун ўзига хос совға бўлди, бинобарин, «аждарлар»ни бевосита майдонга бошлаб тушдингиз, ўйин боришини зимдан бошқариб турдингиз... 

- Албатта, ёқимли ғалаба жамоага дахлдор ҳар бир инсонники. Йигитлар майдонга тушишдан олдин ва танаффус вақти берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Аслида ғалаба мен эмас, мажбурий ҳолатда четда қолган Рўзиқул Бердиевга совғадир. Шукрки, футболчиларимиз характер кўрсатиб, бош мураббийимизни уялтириб қўйишмади, унинг ўриндиқда йўқлигини билдиришмади. Ўзи жорий мавсум ҳар бир жамоа учун мураккаб кечяпти. Умумий қараганда, Суперлигада шунчаки, ютқазадиган ёки очко улашадиган жамоанинг ўзи қолмади. Аутсайдердек кўринган жамоа ҳам етакчиларга кескин қаршилик таклиф этяпти. Мана, узоққа бормайлик, охирги турдан ўрин олган «Бухоро» - «Нефтчи» ўйини фикримга далил. Тўғриси, кўпчилик фарғоналиклар осонгина ғалаба қозонишларини кутганди, амалда эса...

- «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев «Бунёд­кор»га қарши ўйиндан сўнг юзага келган можаро ортидан оз эмас, 5та учрашувга дисквалификация қилинди. Бундай ҳолатда зиммангиздаги масъулият ўз-ўзидан янада ошиши табиий. Қизғин паллада захира ўриндиғида бош мураббий ўрнини эгаллаш оғир эмасми?

- Аввало, айтишим керак, 6-тур баҳсидан кейин нохуш ҳолат рўй берди. Бунақасини ҳеч ким ўйламаганди. Иккинчи томондан, футбол курашларга бой ва баъзан зиддиятлар кузатилади. Ахир майдонда ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди. Гоҳида ўйин шундай тус оладики, асабни жиловлаш қийин бўлади. Аслида Рўзиқул Саъдуллаевич - Шуҳрат Бекпўлатович, аввало, «Насаф»нинг йирик ҳисобли ғалабаси билан табриклаймиз. Бу сиз учун ўзига хос совға бўлди, бинобарин, «аждарлар»ни бевосита майдонга бошлаб тушдингиз, ўйин боришини зимдан бошқариб турдингиз... 

- Албатта, ёқимли ғалаба жамоага дахлдор ҳар бир инсонники. Йигитлар майдонга тушишдан олдин ва танаффус вақти берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Аслида ғалаба мен эмас, мажбурий ҳолатда четда қолган Рўзиқул Бердиевга совғадир. Шукрки, футболчиларимиз характер кўрсатиб, бош мураббийимизни уялтириб қўйишмади, унинг ўриндиқда йўқлигини билдиришмади. Ўзи жорий мавсум ҳар бир жамоа учун мураккаб кечяпти. Умумий қараганда, Суперлигада шунчаки, ютқазадиган ёки очко улашадиган жамоанинг ўзи қолмади. Аутсайдердек кўринган жамоа ҳам етакчиларга кескин қаршилик таклиф этяпти. Мана, узоққа бормайлик, охирги турдан ўрин олган «Бухоро» - «Нефтчи» ўйини фикримга далил. Тўғриси, кўпчилик фарғоналиклар осонгина ғалаба қозонишларини кутганди, амалда эса...

- «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев «Бунёд­кор»га қарши ўйиндан сўнг юзага келган можаро ортидан оз эмас, 5та учрашувга дисквалификация қилинди. Бундай ҳолатда зиммангиздаги масъулият ўз-ўзидан янада ошиши табиий. Қизғин паллада захира ўриндиғида бош мураббий ўрнини эгаллаш оғир эмасми?

- Аввало, айтишим керак, 6-тур баҳсидан кейин нохуш ҳолат рўй берди. Бунақасини ҳеч ким ўйламаганди. Иккинчи томондан, футбол курашларга бой ва баъзан зиддиятлар кузатилади. Ахир майдонда ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди. Гоҳида ўйин шундай тус оладики, асабни жиловлаш қийин бўлади. Аслида Рўзиқул Саъдуллаевич ҳамиша босиқлиги билан ажралиб турган. Рақибнинг провакацион хатти-ҳаракати эса ҳар қандай темир асабли кишини ҳам издан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас. Энди ўриндиқда бош мураббий ўрнини эгаллашга келсак, «Насаф»да ҳаммаси тўғри йўлга қў­йилган. Демак, четда туриб, «американи қайта кашф этишим» шарт эмас. Қолаверса, жамоани ўйинларга Бердиев кўрсатмалари асосида тайёрлаймиз, бамаслаҳат иш тутамиз. Ўйлайманки, футболчиларимиз дисквалификация вақтида мураббий учун ҳам икки ҳисса кўпроқ жон куйдиришади майдонда. Шу жиҳатдан жамоани бошқариш қийинчилик туғдирмаса керак. Тўғри, Рўзиқул ака жазо муддати якунига қадар ўйин жараёнига бевосита аралашолмайди. Лекин ўриндиқда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ильгиз Сибагатуллин ҳам бор. Қисқаси, ўзаро фикрлашиб иш тутяпмиз. Мана, «Олимпик» билан баҳс­да шогирдларимиз ҳар бир ҳудудда беназир ўйнашга ҳаракат қилишди. Асосийси, машғулотлардаги ишланмалар бесамар кетмади. Ўйиндан олдин одатдагидек, стандарт вазиятлар устида ишлашга алоҳида эътибор қаратгандик. Қарангки, «Олимпик»  дарвозасига 3та голни ҳам айнан шундай вазиятдан урдик. «Стантарт»дан эффект чиқаришда айниқса, Ғолиб Ғайбуллаев, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров, Жавоҳир Сиддиқов ва Баҳром Абдураҳимовнинг хизматлари катта. Хусусан, Ҳусниддиннинг жонкуярлиги тасанно айтишга лойиқ. Унинг асосан орқа чизиқ ва марказда ўйнаб туриб, 7та турда рақиблар дарвозасини 4 марта нишонга олгани кўп нарсадан далолат. Алиқуловнинг тўпурарлар пойгасига қўшилиб олгани ҳужумчиларимизга ўзига хос мотивация беришига ишонаман. Яна Жўрабек Манноновнинг тўп билан олдинга интилиш иштиёқига гап йўқ. Қолаверса, Абубакрризо Турди­алиев ва Азиз Холмуродов каби ёшларимиз ҳам ўзларини кўрсатишга шайлар. Алибек Давронов томонидан урилган 3-гол - бу машғулотларда ишланган комбинация маҳсули. Футбол чиройини шундай голлар очади, албатта.

- Ҳимоячиларнинг ҳужумга фаол қўшилишлари ва голлар уришаётгани яхши, албатта. Бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам бор: «Насаф» ҳужумчилари жорий мавсум негадир сояга ўтиб олишгандек...

- Йўқ, улар сояда эмаслар ва ҳали ўзларини кўрсатишларига ишонаман. Фақат озгина сабр керак. Мана, Лима Круз аста-секин асосий таркибга қайтмоқда, «Бунёдкор» ҳамда «Сурхон»га қарши баҳсларда фаол ҳаракатлангани билан кўзга ташланди. Бразилиялик «Олимпик» билан ўйинда ҳам катта ҳажмда иш бажарди ва унинг ҳаракатидан қониқдик. Лима шундай интилишда давом этса, ҳали голларнинг ўзи келади, албатта.

- Мавсум бошида катта умидлар билан жамоага жалб этилган иқтидорли ҳужумчилардан бири Азиз Амоновнинг ҳолати нафақат «Насаф», балки бошқа клублар мухлисларини ҳам ташвишга солмоқда. Миллий жамоамизга реал номзод саналган футболчига етарли даражада имконият берилмаётгандек... 

- Тушунинг, ҳаммаси бирдан амалга ошмайди. Азиз чиндан ҳам, иқтидорли йигит, буни Суперлигада ҳам исботлаб улгурган. Бироқ у ўтган йили Эронда маълум муддат амалиётсиз қолди ва бунинг таъсири йўқ эмас. Асосийси, ҳозирда машғулотларда астойдил ишлаяпти. Ишончим комил, Аманов «Насаф»да йўқолиб қолмайди. Унинг чиройли ўйинлари ҳали олдинда. Фақат одатий тонусга кириб олишигача сабр билан ишласа, бас.

- «Насаф» жорий йил ҳам 3та фронтда кураш олиб боради: Суперлига, мамлакат кубоги ва ОЧЛ. Ҳозирги таркиб ҳар уч йўналишда натижа кўрсата олишига ишонасизми? «Сўғдиёна»нинг ўтган мавсум якунидаги ҳолатини назарда тутсак, эҳтимол, қайсидир турнирда фақат яқин захирачиларга имкон бериш керакдир...

- Саволингиз ўринлидек, лекин футболда ритм катта аҳамиятга эга. Қаранг, еврофутболда кучли клублар деярли ҳар 3-4 кунда ўйнайди. Бизда эса ҳозирча ҳафтага асосан 1та ўйин тўғри келмоқда. Ҳа, орада кубок баҳс­лари ҳам бор. Дейлик, 3 май куни «Сурхон»га қарши майдонга тушсак, 7-санада чемпионат доирасида «Навбаҳор» билан куч синашамиз. Ўйлайманки, бундай тақвим профессионал клуб учун меъёр ҳисобланади. ОЧЛ стартига эса ҳали бор. Унга қадар жисмоний тайёргарлик даражасини анча ошириш мумкин. Таркибдан кўнгил тўқ. Насиб этса,  жамоа етакчиларидан бири Марко Станоевич яқин орада сафга қайтади. Дарвозада Умид Эргашев ва Абдувоҳид Неъматов бор, Шоҳмалик Комилов, Муҳаммад Раҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев хоҳлаган вақтда ўйин­ни кучайтира олишади. Шунинг баробарида яқин захирани ҳам унутмаймиз, албатта. Суперлигада энди 7та тур ортда қолди. «Андижон»­га имкониятни бой берганимиз, «Қизилқум» ва «Бунёдкор»га қарши баҳсларда очко йўқотганимиздан фожиа ясамаслик керак. Чунки жамоа потенциали юқори ва аниқ мақсаддан асло чекинмаймиз.

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:01, 05.05.2023. Ўқилди: 1437 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.