Бугун 3 апрель, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 9
2 Бунёдкор 3 7
3 Динамо 3 7
4 Бухоро 3 6
5 Хоразм 3 6
6 Навбаҳор 3 5
7 Насаф 3 5
8 Пахтакор 3 3
9 Андижон 3 3
10 Нефтчи 3 3
11 Қўқон-1912 3 3
12 Қизилқум 3 3
13 Машъал 3 3
14 Шўртан 3 1
15 Сўғдиёна 3 0
16 Сурхон 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Хоразм 1-4 Бухоро
3-тур Қўқон-1912 0-0 Шўртан
3-тур Қизилқум 1-3 ОКМК
3-тур Навбаҳор 2-2 Андижон
3-тур Бунёдкор 3-1 Сурхон
3-тур Насаф 0-0 Нефтчи
3-тур Машъал 1-0 Сўғдиёна
3-тур Пахтакор 0-1 Динамо

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20117 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. «Дерби делла Мадоннина» олдидан айрим рақамлар ва фактлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Жамоалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун ЕЧЛ иккинчи ярим финали ўтказилади. Унда Миланнинг икки клуби ўзаро беллашади. Ўзи умуман, Италия клублари бу йил халқаро майдонларда анча муваффақиятли иштирок этмоқда. «Рома» ўтган йили Конференсиялар лигасида ғолиб чиққан бўлса, бу мавсум «Фиорентина» ушбу мусобақа ярим финалигача етиб келди. «Ювентус» эса Европа лигаси ярим финалида ўз иштирокини давом эттирмоқда. Эсингизда бўлса, «кекса синёра» 2017 йилда клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирнинг финалигача етиб бирганди.

«Интер» ва «Милан» эса ЕЧЛда анчадан бери бу босқичга етиб келолмаган. «Россонерилар» учун бу умумий 7-ярим финал ҳисобланиб, сўнггиси 2007 йилда содир бўлган ва унда клуб мусобақа бош совринини қўлга киритган.

«Интер» эса бу босқичга 3-бор етиб келмоқда. 2003 йили улар айнан «Милан»га қарши тўқнаш келган ва биринчи учрашувда енгилган. Бироқ 2010 йили «Барселона»ни илк баҳсда таслим этишнинг уддасидан чиққан ҳамда якунда бош совринни қўлга киритган.

Бу жамоалар халқаро майдонда ўзаро бешинчи бор тўқнаш келмоқда. Сўнгги 4 баҳс давомида «Милан» ҳамшаҳарига ютказмаган (2 ғалаба, 2 дуранг). ЕЧЛнинг худди шу босқичида клублар охирги марта 2003 йилда учрашган ва унда «россонерилар» финалга йўл олган (1:1, меҳмондаги гол «Милан» фойдасига). Жорий мавсум ҳисобидан улар 3 марта тўқнаш келди. «Интер» сўнгги икки баҳсни ўз фойдасига ҳал қила олган: мамлакат суперкубогида 3:0 ва А Серияда 1:0. Сентябрдаги беллашувда эса «Милан» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ҳар иккала жамоа ҳам ушбу босқичга сифатли мудофаа чизиғи билан етиб келмоқда. «Милан» сўнгги 6 баҳсда атиги битта гол ўтказиб юборган. У ҳам бўлса, «Наполи»дан 93-дақиқада. Бу вақт оралиғида 86 та зарба берган бўлсалар, уларнинг 27 таси аниқ чиққан. GX эса 6.8 ни ташкил этади.

«Интер» эса бу борада ўз ҳамшаҳридан қолишмайди. «Нерадзуррилар» ЕЧЛда сўнгги 10 учрашувнинг 6 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Ушбу турнир доирасида эса охирги 6 та баҳснинг атиги 1 тасида мағлуб бўлган (уларнинг 4 тасида жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган).

Жирунинг жорий мавсумдаги статистикаси

Жамоаларнинг ўзаро беллашувдаги статистикаси

Киритилди: 21:31, 10.05.2023. Ўқилди: 1720 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Бунёдкор Луис Качорри 4
2 Пахтакор Игорь Сергеев 2
3 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2
4 ОКМК Али Абдураҳмонов 2
5 Қизилқум Элгужа Лобжанидзе 2
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 2
7 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
8 Бухоро Шоҳруз Норхонов 2
9 ОКМК Ислом Тўхтахўжаев 1
10 ОКМК Гиорги Папава 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.