Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спалетти феномени

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Наполи" 22 йил давомида бошқа кўплаб италян клублари қила олмаган ишни амалга оширди. Неаполликлар Милан ва Турин клубларининг гегемонлигини бузишди. Бу нафақат А Серия, балки 33 йил ичида илк бор чемпион бўлган “адзуррилар”нинг ўзлари учун ҳам муҳим. Бутун мавсум давомида мухлислар ва экспертлар “Наполи”нинг ҳужумкор ўйини, Виктор Осимхеннинг голлари ва Хвича Кварацхелиянинг голли узатмаларига қойил қолишди. Аммо бу жамоанинг асосий қаҳрамони — Лучано Спалетти.

Лучано Спалетти деярли бутун умрини Италия футболида ўтказади. Италияликнинг футболчи сифатидаги фаолияти беқиёс эди. Лучано деярли 20 ёшида профессионал дебютини қилган. Спаллетти бор-йўғи 11 йил давом этган фаолияти давомида "Кастельфьорентино", "Виртус Энтеллу", "Специя", "Виареджова" “Эмполи” клубларида ўйнаган, шундан сўнг бутсаларини михга илган. Эътиборлиси, “Эмполи” италияликнинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги, мураббийликдаги биринчи клубига айланди.

Спалетти фаолиятини якунлаганидан бир йил ўтиб, 1995 йилда "кўклар" мураббийига айланган. Италиялик 3 йил давомида “Эмполи”ни бошқарган. Унинг раҳбарлигида “кўклар” C Серияда ғалаба қозонишди ва кейин иккинчи дивизиондан элитага кўтарилишди. Қисқа вақт ичида Спалетти ажойиб иш олиб бориб, учинчи дивизиондан жамоани олиб чиқди, бу эса бошқа клубларнинг эътиборини тортди.

"Эмполи"дан кейин Лучано "Сампдория" ва "Венеция" клубларини бошқарган, аммо бу клублар билан катта муваффақиятларга эриша олмади. “Удинезе” билан ҳаммаси бошқача тус олди. Италиялик "оқ-қоралар"ни уч йил бошқарди ва уларни Чемпионлар лигасига олиб чиқишга муваффақ бўлган биринчи мураббийга айланди. Қолаверса, мутахассис қўл остида “Удинезе” А Серияда ўртамеёна жамоага айланди.

"Удинезе"дан сўнг Спалетти "Рома"га мураббий бўлиб келди. Римда мутахассис нафақат Италияда, балки хорижда ҳам ҳайратга соладиган жамоа тузди. Рим клубидаги фаолияти давомида Спалетти икки марта Италиянинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинган. Унинг қўл остида римликлар икки марта Италия кубоги ва бир марта Суперкубогини қўлга киритишди. "Рома"да Спалетти биринчи марта Скудеттога яқинлашди, аммо у чемпионликни қўлга кирита олмади. Тўрт мавсумнинг учтасида унинг қўл остидаги пойтахт клуби чемпионлик пойгасида "Интер"га ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Шундан сўнг, италиялик "Зенит"ни тўрт йил бошқарди, у билан икки марта чемпионликни қўлга киритди, аммо А Серияда унинг тугалланмаган ишлари бор эди. 2016 йилнинг январида Лучано бир ярим йил давомида “Рома”га қайтди. Биринчи мавсумда унинг қўл остидаги римликлар А Серияда учинчи, кейинги мавсумда иккинчи ўринни эгаллади. Бу сафар “бўрилар” чемпионлик пойгасида “Ювентус”га имкониятни бой бериб, “бянконери”дан 4 очко ортда қолди. Аммо "Рома" мавсумда тўпланган очколар (87) ва голлар сони (90) бўйича ўз рекордини ўрнатди.

2017 йилнинг ёзида Спалетти “Интер”ни қабул қилиб, Массимилиано Аллегридан кейин А Сериянинг иккинчи энг кўп маош оладиган мураббийига айланди. Биринчи мавсумдан сўнг Лучано "нерадзурри"ни Чемпионлар лигасига қайтарди. Бироқ томонлар каттароқ мақсадларга эриша олмадилар. 2018/19 йилги мавсум якунида “қора-кўклар” мутахассисни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Антонио Контени тайинлади. "Интер" билан хайрлашиш италиялик учун оғриқли бўлди. "Нерадзурри"ни тарк этгач, вақти-вақти билан турли хил вариантлар пайдо бўлишига қарамай, у 2 йил ишсиз қолди.

2021 йилнинг ёзида Спалеттининг "Наполи" билан тарихи бошланди. Эътиборлиси, дастлаб клуб президенти Аурелио Де Лаурентис Аллегрини тайинламоқчи эди. Неаполликлар кўпинча иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди, лекин ҳеч қандай тарзда чемпионликни қўлга кирита олишмади. Италиялик Аллегрини Скудетто учун курашадиган идеал номзод деб ҳисоблаган. Бироқ, мутахассиснинг ҳимоявий услуби “адзурри” фалсафасига мос келмаслигига ишонган Де Лаурентис фикрини ўзгартирди.

Натижада Аллегри “Ювентус”га қайтди, “Наполи” эса Спалеттини тайинлади. Биринчи мавсумда мутахассис раҳбарлигида неаполликлар А Серияда учинчи ўринни эгаллашди. Жорий мавсум олдидан “адзурри”лардан умидлар унчалик катта эмас эди, чунки жамоани бир қанча муҳим футболчилар тарк этишди ва уларнинг ўрнини унчалик машҳур бўлмаган футболчилар эгаллади. Аммо, вақт кўрсатганидек, Лучано ва спорт директори Кристиану Жиунтоли ҳамма нарсани тўғри бажаришди, масалан, ҳимоячи Ким Мин Чже ва қанот ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия билан шартнома имзолашди.

А Сериянинг биринчи мавсумидаёқ ёш грузиялик гол+пас тизимида (12+10) 22 очко тўплашини ким ҳам ўйлабди. Ҳатто Де Лаурентис ҳам бунга ишонмаган бўлса керак, чунки у ўтган ёзда футболчини сотиб олишга шубҳа қилганди. Натижада, Спаллетти ва Жиунтоли номлари катта бўлмаган, аммо катта амбицияларга эга жамоани йиғишди. Ва бу жамоанинг бош қаҳрамони унинг устози эди. Скудетто учун Италия А Сериясининг 533 та ўйини керак бўлди. Бу чемпионликни қўлга киритган барча мураббийлар орасида энг ёмон кўрсаткич, лекин Лучанога бу қизиқ бўлмаса керак.

Киритилди: 15:36, 13.05.2023. Ўқилди: 1903 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик