Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Малика Бурҳонова: "Футболчи бўлишимга ҳамма қарши бўлганди, аммо..."

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Интервьюлар
A A A

Қаршининг «Севинч» аёллар клуби ўз анъанасига содиқ қолиб, мамлакат чемпионати Олий лигаси янги мавсумини ҳам шиддатли бошлади.

Қаршиликлар дастлабки 3та тур ўйинини умумий 20:1 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилишдики, бу кўп нарсадан далолат бермоқда. «Севинч»да иқтидорли қизларни танлаш ва уларни профессионал даражага олиб чиқиш йўлида таҳсинга сазовор ишлар йўлга қўйилган. Айни шу тизим самарараси ўлароқ, жамоа кадрлар муаммосидан холи фаолият юритмоқда. Махсус мухбиримиз Қарши аёллар дружинасида камол топган ўнг қанот ярим ҳимоячиси Малика Бурҳонова билан айнан шу масалалар юзасидан суҳбатлашди.

— Малика, юртимизда аёллар футболи энди-энди ривожланмоқда. Қизиқ, сизнинг қизлар учун хос саналган бадиий гимнастика ёки бошқа спорт тури эмас, айнан футболни танлашингизга нима туртки берган?
— Бунинг сабаби оддий. 1999 йилнинг 22 февраль куни Қарши шаҳридаги геологлар маҳалласида таваллуд топганман. Уйимиз шундоқ «Геолог» стадиони яқинида жойлашган. Аслида стадионга гимнастика билан шуғулланиш мақсадида боргандим, лекин у ерда бир-биридан эпчил ва чаққон қизларнинг футбол машғулотида қатнашаётганларини кўриб, беихтиёр уларга ҳавас билан қарадим: «Нега энди футбол секциясига ёзилмаслигим керак? Нима, майдонда шу тенгдошларимдек югуриб, ўйнолмайманми? Бир синаб кўрсам, мени ким койийди?» Хуллас, шундай ички туйғу мени футбол машғулотларига тортди ва 11 ёшимда «Севинч» тизимига кирдим. Муҳими, ҳозир ўша танловимдан асло афсусланмаяпман.

— Бироқ шуниси борки, бизда аксарият оилаларда қизларнинг футбол билан шуғулланишларига қаршилик кўрсатишади. Яъни умумтушунчага кўра, футбол қизлар учун эмас. Бу йўлда сиз ҳам қаршиликларга дуч келган бўлсангиз керак, уларни қандай енгиб ўтгансиз?
— Тўғри айтасиз, бошида танловим қўллаб-қувватланмади. Дейлик, бобом ва бувим мени футболчи бўлишим оилавий қадриятларимиз ва удумларимизга унча тўғри келмаслигини айтиб, қарши чиқишди. Қисқаси, яқинларим қизларга хос бошқа спорт турини танлашимни хоҳлашди. Лекин футбол мени ўзига мафтун этганди ва ялиниб-ёлвориб, розилик олдим. Муҳими, кейинчалик «Севинч»да барқарор ўйнай бошлаганимдан сўнг оиламизда бу борадаги фикр ижобий томонга ўзгарди. Дейлик, ўйинимни телевизор ор­қали кўришганида, «Эҳ, наҳотки бу ўзимизнинг Малика бўлса...», — дея қониқиш ҳиссини туйишганини ҳам биламан. Энди эса бобом ва бувим, ота-онам, опа-сингил ва укаларим энг ашаддий мухлисларим ҳисобланишади. Оила даврасида ўтирганимизда, яқинларимнинг мендан хурсанд эканликларини кўриб, кўнглим тоғдек кўтарилади. Айниқса, «Сен оиламиз фахрисан» қабилида мақташcа, қўшимча куч оламан ва майдон узра янада дадил ҳаракатланишга интиламан. Менимча, қизларнинг футбол билан шуғулланишларида, ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Ҳар ҳолда, машғулотлар ҳар бир тарбияланувчини соғлом ҳаётга йўналтиради. Энг асосийси ҳам шу.

— Билишимизча, зиёлилар оиласида камол топгансиз. Илмга шўнғиган оила муҳитида спорт билан шуғулланиш қандай? Ҳойнахоҳ, сиз ҳам олий таълим олишингизни исташгандир...
— Албатта. Отам Ҳусниддин Турсунов ўқитувчи бўлиб, рассомчилик иқтидори ортидан ўз касбида ҳурмат-эътибор топган. Онам Дилфуза Раҳматова олий даргоҳда ёшларга сабоқ бермоқда. Опам ҳам ота-онам касбини танлаган — инглиз тили ўқитувчиси. Синглим эса институт талабаси, укам ҳозирда мактаб ўқувчиси. Қисқаси, оиламизда биргина мен спортчиман. Шахсий фикримча, ҳар бир инсон қайси соҳани танламасин, унда етукликка интилса, бас. Ахир ҳамма ҳам олим бўлавермайди, жамият тараққиёти учун бошқа касб эгалари ҳам керак, жумладан, спортчилар.

— Энди футбол сир-асрорларини қайси мураббийлардан ўрганганингизга тўхталсангиз?
— Футболдаги биринчи устозим — Баҳром ака Норсафаров. Қолаверса, Шерали Бобоқулов ва мини-футболда Аваз Мақсудов қўл остида ҳам шуғулланганман. Уларнинг берган таълимлари самарасиз кетмади ва 2016 йили «Севинч»нинг асосий таркибидан жой олдим. Дебютим эса ўша йили «Металлург»га қарши кечган ўйинга тўғри келди. 16-19 ёш оралиғида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари сафида ўйнадим. Кейинчалик миллий терма либосини ҳам кийиш бахти насиб этди. Хусусан, Баҳрайн термаси билан баҳсда голларим ҳисобини очдим. Абу-Даби ва Москвада ташкиллаштирилган ўртоқлик учрашувларида ҳам гол қувончини туйдим. 2017 йилги мавсумнинг иккинчи даврасидан «Севинч» асосий таркибининг тўлақонли аъзосига айландим. Нилуфар Қудратова, Мафтуна Шойимова, Гулзода Амирова каби клубдошлар билан ўйнаш асносида чемпионат ва кубок баҳсларида шу кунга қадар рақиблар дарвозасини чамаси 30 марта нишонга олдим. Ўйлайманки, мураббийларим фаолиятимдан хурсандлар.

— «Севинч» нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиёда машҳур. Ўтган йили жамоа ўйинлари янада барқарорлашди.
— Ҳаммаси эътибор ва ишонч­га боғлиқ. Бош ҳомий «Шўртангазкимё» мажмуаси бош директори ва клубимиз президенти Шуҳрат Аслановнинг алоҳида эътибори эвазига жамоадаги баъзи муаммолар бартараф этилди. Айниқса, «Севинч»нинг «Насаф» тизимига қўшилгани тараққиётга ундади. Эндиликда ҳар икки жамоа­га бирдек эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, жонкуяр мураббий Владислав Ханнинг «Севинч»га қайтгани ҳам бизни тўлқинлантириб юборди. Асосийси, футболимиз фидоийси, марҳум Нуриддин Зайниев ва Алишер Султонов яратган мактаб мамлакатимизда аёллар футболи равнақига хизмат қилмоқда. Муҳтарам Юртбошимиз ва ҳукуматимиз олиб бораётган оқилона инсонпарварлик сиёсати соғлом турмуш тарзининг порлоқ истиқболидан дарак бераётганини алоҳида таъкидлаш керак.

— Табиийки, «Севинч» катта мақсадларга эга. Бу йилги асосий вазифалар қандай?
— Албатта, Ўзбекистон чемпионати ва кубогида зафар қучиш баробарида ОЧЛда ҳам бош совринни қўлга киритишни хоҳлаймиз. Мана, чемпионатни кўтаринки руҳда бошладик. «Севинч» қизлари ўз сўзларини баралла айтишга қодирлар. Биламизки, Бибихон, Барчиной, Нодира ва Увайсийлар ақл-заковатда тенгсиз бўлишган, биз эса аёллар футболида мамлакатимиз довруғини юксакларга кўтариш ниятидамиз.                           

Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:39, 14.05.2023. Ўқилди: 1764 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик