Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Камрон Сайдазимов: «Қанча гол урсам ҳам, мен учун «Сурхон» ғалаба қозониши муҳимроқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Сурхон
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Сурхон" клуби футболчиси Камрон Сайдазимов жамоасининг Суперлига доирасидаги "Металлург"га қарши ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Камрон, аввало «Металлург»га қарши навбатдаги ўйинга тайёргарлик ҳақида гапириб берсангиз?
— Ҳар бир ўйиндан олдинги каби биз ҳам жисмоний, ҳам тактик тайёргарликка катта этибор берамиз. Жамоамиз ушбу баҳсда ғалаба қозониш ва 3 очкони қўлга киритиш учун ҳар куни машғулотлар олиб боряпмиз. «Металлург» – жиддий рақиб, жангавор жамоа. Бундай рақибга қарши осон бўлмайди, лекин бизнинг вазифамиз - фақат ғалаба.

— Жорий йилда жамоада Сергей Арслонов бошчилигидаги мураббийлар штаби фаолият юритмоқда. Ҳозирги мураббийлар билан ишлаш сиз учун қандай?
— Биринчи навбатда, биз билан ишлаётган мураббийларга ҳурматимни билдирмоқчиман. Мураббийлар штабининг услублари менга жуда ёқди. Биз жуда юқори малакали мутахассисларни тўпладик. Жамоамиз ҳужумкор футбол намойиш этади. Мураббийларимиз тактикада жуда илғор, улар футболчиларга заиф томонларини тўғри кўрсатишни биладилар. Биз уларнинг иши туфайли футболга профессионал ёндашув билан ҳаракат қиламиз.

— Мавсум бошланишини қандай баҳолайсиз?
— Турнир жадвалида 8-ўринда турибмиз. Бир томондан, бу ўтган йилга нисбатан олдинга қадамдир. Бошқа томондан, биз тўхташни хоҳламаймиз. Биз фақат ғалабалар учун курашмоқчимиз ва бизда мавсум якунида юқори ўринни эгаллаш истаги бор. Менимча, хурсанд бўлишга ҳали эрта. Олдинда муҳим учрашувлар бор ва биз кучли жамоа эканлигимизни исботлаб, мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак

— Шу кунгача «Сурхон»даги фаолиятида сиз учун қайси ўйин кўпроқ эсда қолган?
— Тўғрисини айтсам, мен учун барча ғалабалар жуда қадрли. «Сўғдиёна»га қарши ўйинни эслайман, ўтган йили жарима зарбасидан гол ургандим. Лекин такрорлаб айтаман, қанча гол урсам ҳам, мен учун жамоа ғалаба қозониши муҳимроқ.

— Мухлисларга тилакларингиз.
— Барча мухлисларимизга соғлиқ, бахт тилайман. Ишончингизни оқлашга ва ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 06:34, 19.05.2023. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик