Конференциялар лигаси. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарлар эълон қилинди
УЕФА матбуот хизмати Европа конференциялар лигаси мусобақаси ярим финал босқичи жавоб учрашувлари якуни бўйича ҳафтанинг яхши футболчиси соврини учун даъворгарлар рўйхатини эълон қилди.
Кристиано Бираги ("Фиорентина" ҳимоячиси) — "Базель"га қарши ўйинда (3:1) бир марта яккакурашда ғалаба қозонди, тўпни 8 марта ўз жамоаси назоратига қайтарди, узатмаларининг 83 фоизи аниқ бўлди;
Тейани Рейндерс ("АЗ Алкмаар" ярим ҳимоячиси) — "Вест Хэм"га қарши баҳсда (0:1) узатмаларининг 84 фоизи аниқ бўлди;
Деклан Райс ("Вест Хэм" таянч ярим ҳимоячиси) — "АЗ Алкмаар"га қарши учрашувда (1:0) узатмаларининг аниқлиги 100 фоизга тенг бўлди;
Николас Гонсалес ("Фиорентина" ҳужумчиси) — "Базель"га қарши ўйинда (3:1) 2 та гол урди.
Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:48, 19.05.2023. Ўқилди: 1156 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).