Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қосимов ва Ҳасанов – сентябрнинг энг яхшилари

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Ойнинг энг яхшилари
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЎФФ матбуот хизмати томонидан ташкил этилган сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича сўровнома якунига етди.

Сўровнома якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби вакиллари ойнинг энг яхшилари деб топилишди. 2012 йилнинг март, апрель, май ва июнь ойларида «Ойнинг энг яхши мураббийи» деб топилган Миржалол Қосимов икки ойлик танаффусдан сўнг яна шоҳсупага кўтарилган бўлса, иккинчи даврадан «Бунёдкор» сафида тўп суришни бошлаган Жасур Ҳасанов илк бора ойнинг энг яхшилари қаторига кирди.

Қосимовнинг ўзининг энг яқин таъқибчиси – Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевни 4 очкога ортда қолдирган бўлса, Жасур Ҳасанов билан сўровномада иккинчи бўлган «Пахтакор» ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовни 2 очко ажратиб турибди. «Ойнинг энг яхши мураббийи» номига, шунингдек, «Локомотив» мураббийи Равшан Муқимов, «Шўртан» устози Эдгар Гесс, «Пахтакор» бош мураббийи Мурод Исмоилов ва «Олмалиқ» устози Игорь Шквирин даъвогарлик қилган бўлса, ой ўйинчиси номи учун курашда Россиянинг «Алания» жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов, Саудия Арабистонининг «Аш-Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров, «Шўртан» ҳужумчиси Игорь Таран, «Нефтчи» ҳужумчиси Анвар Бердиев ва Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳужумчиси Муҳиддин Одилов иштирок этишди.

Сентябрь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Миржалол Қосимов қўл остида иккита учрашувда майдонга тушди. Миллий терма жамоа дастлаб Кувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, ЖЧ-2014 саралаш ўйинида Жанубий Корея билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичида доирасида Австралиянинг «Аделаида» клубига қарши дастлабки учрашувни 15 сентябрь куни ўтказганди. Ўшанда Қосимов шогирдлари сафарда ўйнаётганига қарамай, 0:2 ҳисобида ютқаза туриб, охир-оқибат 2:2 ҳисобида дурангга эришган эди. Ўша ўйинда Жасур Ҳасанов жарима зарбасидан чиройли гол урган, ўша голи «Goal.com» интернет-нашри томонидан ҳафтанинг энг чиройли голи, дея эътироф этилганди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:37, 09.10.2012. Ўқилди: 4504 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик