Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Озодбек Назарбеков «Бунёдкор» ФК мадҳиясини ижро этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бунёдкор
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мамлакатимиз чемпиони “Бунёдкор” футбол клубини мадҳ этувчи янги асарни кенг оммага тақдим этди.

Ушбу асар “Бунёдкор” футбол клуби мадҳияси сифатида қабул қилинди.

Мадҳия матни Ботир Эргашев қаламига тегишли бўлиб, унда жамоамизнинг Истиқлол йилларида бунёд бўлгани, халқаро майдонлардаги муносиб иштироки ҳамда юртимиз байроғини кўкларга кўтараётгани жуда чиройли ифодаланган.

“Бунёдкор” футбол клуби мадҳиясини яратиш ғояси клуб вице-президенти Хусниддин Хусанов ва клуб тижорат ишлари директори Айниддин Ғиёсов ташаббуси билан бошланган бўлиб, бир тўхтамга келинган якуний фикр-мулоҳазалар Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бошчилигидаги ижодий гуруҳга тақдим этилди. “Бунёдкор” ФК мадҳиясини яратиш жараёнида жамоа мухлисларининг таклиф ва тавсиялари ҳам инобатга олинди.

“Бунёдкор” ФК мадҳиясида нафақат ёш клубнинг қисқа муддат ичида эришган ютуқлари, хозирги кунда қўлга киритаётган зафарли одимлари, шунингдек улкан муваффақиятларга ундовчи ёрқин келажак ҳақида куйланган.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков томонидан ижро этилган “Бунёдкор” ФК мадҳиясини ушбу ҲАВОЛА орқали кўчириб олишингиз мумкин.

“Бунёдкор” ФК мадҳияси матни
Озод юртда обод бўлдинг,
Юрт шаънига мададкор.
Истиқлолдан бунёд бўлдинг,
“Бунёдкор”!

Зафарларга олға бор,
Ортингда биз - халқинг бор,
Сен - бизларга ифтихор,
“Бунёдкор”!

Омад юрган йўлингда,
Юрт байроғи қўлингда.
Ватан довруғин ўйла,
Мухлислар учун ўйна.
“Бунёдкор”!

“Қалдирғоч”сан, парвозинг зўр,
Осиёда овозинг зўр,
Шиддатинг, эҳтиросинг зўр,
“Бунёдкор”!

Етти иқлим номинг билсин,
Ғалабангдан базм қилсин,
Сенга дунё таъзим қилсин,
“Бунёдкор”!

Миллионларни айла хуш,
Бўлгин гўёки бир мушт,
Ватан деб майдонга туш,
“Бунёдкор”!

Омад юрган йўлингда,
Юрт байроғи қўлингда.
Ватан довруғин ўйла,
Мухлислар учун ўйна.
“Бунёдкор”!

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:36, 11.10.2012. Ўқилди: 6603 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик